ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва мерос масалалари

DOC 69,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352869425_39247.doc ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва мерос масалалари режа: 1. ислом ҳуқуқида никоҳ тушунчаси 2. шариатда никоҳ тушунчасига монеълик қиладиган ҳолатлар 3. никоҳни бекор бўлиши омиллари. талоқ турлари 4. мерос турлари ва уни тақсимлаш тартиби «никоҳ» тушунчаси шариатда шундай шартнома-битим сифатида таърифланадики, унга мувофиқ никоҳга кирган хотин эркак учун бегона, «тақиқланган» бўлмайди. никоҳ тузиш учун аёл ёки эркакнинг хоҳиши кифоя қилмайди. доимий никоҳ учун ҳам, вақтинчалик никоҳ учун ҳам никоҳ дуосини ўқиш ва никоҳ битимини тузиш талаб этилади. «унинг аломатларидан (яна бири) - сизлар таскин топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир. албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир». (қуръони карим, «рум» сураси, 21-оят). исломда оиланинг барқарорлиги ҳамма нарсадан устун қўйилади, шу боис мустаҳкам оила қуришга барча мусулонлар томонидан катта аҳамият берилади. исломда никоҳ аллоҳга хуш келадиган амаллардан саналади, унга ҳар бир киши, ҳатто жамиятда тенг ҳуқуқли бўлмаганлар, ақли норасолар ҳам ҳақлидирлар, агарда буни …
2
тилади ва маҳр ёки унинг бир қисми (садоқ) тўланади. мана шу барча босқичларда, фақат келинга қилинган сарф-харажатларни (мутъа) ҳисобга олмаганда, никоҳ ҳеч қандай оқибатсиз тўхтатилиши мумкин. сўнгги босқич - амалда эр-хотин бўлиш (никоҳ). никоҳ аҳди қоидасини бўлғуси эр ёки хотин ёхуд уларнинг ишончли вакиллари ўқишлари лозим. одатда никоҳ аҳдини араб тилида аввало бўлғуси хотин, сўнг эр ўқийди. «завважтука нафси ала–сиддак ал-маълум!» («муайян маҳрга кўра ўзимни сизнинг жуфти ҳалолингиз деб ҳисоблайман»), дейди қаллиқ. куёв: «кабилту ат-тазвиж» («никоҳ аҳдини қабул қилдим»), деб жавоб қайтаради. никоҳ аҳдини ишончли вакиллар томонидан айтиш ҳам шу шаклда амалга оширилади: уни аввал келиннинг, сўнгра - куёвнинг вакили айтади. шиаларда амал қиладиган муваққат никоҳ ҳам шу шаклда, фақат никоҳ шартномаси муддати кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. шундан кейин никоҳ амалга ошган ҳисобланади. никоҳнинг зарурий шартларига маҳр тўлаш, аёлни боқиш ва унга унинг оиласининг мавқеига қараб муомала қилиш, эрлик вазифаларини адо этиш ва фарзандларини боқиш киради. никоҳ аҳдномасини тузишда шариат …
3
иш учун томонлар, шунингдек, келиннинг розилиги керак бўлган (фақатгина шофийлар келиннинг розилигини шарт эмас деб ҳисоблаганлар). лекин келиннинг эркини ота-она билдиришга ҳақли деб ҳисоблаганлиги сабабли, никоҳ шартномаси кўп ҳолларда қиз болани сотишнинг беркитилган шаклига айланиб қолган. аслида ота катта пул олиш мақсадида қизларининг тақдирларини ҳал қилган. мухаммад (с.а.в.) ойшани 9 ёшида ўз никоҳларига олганликлари сабабли, бу ёш никоҳга киришда аёллар учун етарли деб тан олинган. шиаларда маълум муддатда тузилган вақтинчалик никоҳга йўл қўйилган. шариатга биноан мусулмон киши (аёл) ғайридин ёки исломдан қайтган киши билан никоҳга киришиш мумкин бўлмаган. ушбу қоидаларни бузган ҳолда тузилган никоҳлар бекор қилинган. лекин мусулмон эркак кишига ғайри дин аёл билан никоҳга киришишга йўл қўйилгани сабабли, эркак киши аёлни мусулмон динига киритади деб уйланган. мусулмон аёли ғайри дин билан никоҳга кириши тақиқланган. ислом эркакларга муайян тоифадаги аёллар билан никоҳ тузишни ман этади. ўз онаси, синглиси, қайнонасига уйланиш тақиқланган. мусулмон эркак маҳрам (қариндош) аёлларга уйланиши мумкин эмас. эрли …
4
аллоҳ мағфиратли ва марҳаматли зотдир». (қуръони карим, «нисо» сураси). агар аёл ёки эркак эҳром кийган бўлса, никоҳ тузиши ман этилади. исломда никоҳ қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин: 1) эр ёки хотиннинг ўлими ёки исломдан чиқиши; 2) эрнинг бедарак кетиши; 3) никоҳнинг ҳақиқий эмаслиги ёки нотўғри тузилганлиги; 4) эрнинг хотинни талоқ қилиши эри уч марта талоқ қилган хотин унга ҳаром бўлади. талоқ (араб. - қўйиб юбормоқ, ажралмоқ) - шариатга кўра, никоҳнинг бекор қилинишидир. эр томонидан шу сўзнинг айтилиши хотинни барча хотинлик мажбуриятидан тўла озод этади. бу ҳолатда эр томонидан хотинга берилган мол-мулк (маҳр) хотинда қолади, эр хотинни идда муддати ўтгунча моддий таъминлаб туриши керак. шариатда иккинчи талоқдан кейин ҳам эр-хотинни қайтадан яраштиришга рухсат этилади. учинчи талоқдан кейин эса, шариат бунга йўл қўймайди. талоқдан ташқари, исломда никоҳни бекор қилишнинг бошқа турлари ҳам мавжуд: - фасҳ - эр никоҳ шартномасининг бирон-бир шартини бажармаган тақдирда, хотиннинг ташаббусига кўра ажрашиш; бироқ эр-хотин муросага келиб …
5
ари учун хотинга тўланадиган ҳақ сифатида қаралади. маҳр фақат хотинга тегишли бўлиб, хотиннинг эри вафот этса ёхуд эри талоқ этиб бева қолгудек бўлса, уни моддий таъминлаган. озми-кўпми қийматга эга бўлган ва мулк ҳуқуқи жорий этилган барча нарса маҳр бўлиши мумкин. қалин (турк.) - куёв, унинг ота-онаси ёки бошқа қариндошлари томонидан келин учун тўланадиган ҳақ. ислом динини қабул қилган халқларда қадим замонларда юзага келган қалин тўлаш одати ислом-ҳуқуқий институти - маҳр таъсирида муайян даражада ўзгарган ва у билан қисман мос келади. ислом мерос ҳуқуқи асослари қуръонда кенг тарқалган. ислом қонунчилигида меросхўрларнинг иккита катта гуруҳи мавжуд бўлиб, улар: 1) асиб – эркаклар, ёки эркак кишининг қариндошлари. 2) фарз – аёллар ёки аёл кишининг қариндошлари. «фарз» меросхўрлар қаторига барча ислом мазҳабларида, бошқа меросхўрлар сонидан қатъий назар, меросдан қонунда белгиланган улушларни олиш ҳуқуқига эга шахслар киради. биринчи даражадаги «фарз» меросхўрлар қаторига вафот этган одамнинг ота-онаси, хотини (эри) киради. марҳумдан фарзанд қолган бўлса, унинг ота-онаси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва мерос масалалари"

1352869425_39247.doc ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва мерос масалалари режа: 1. ислом ҳуқуқида никоҳ тушунчаси 2. шариатда никоҳ тушунчасига монеълик қиладиган ҳолатлар 3. никоҳни бекор бўлиши омиллари. талоқ турлари 4. мерос турлари ва уни тақсимлаш тартиби «никоҳ» тушунчаси шариатда шундай шартнома-битим сифатида таърифланадики, унга мувофиқ никоҳга кирган хотин эркак учун бегона, «тақиқланган» бўлмайди. никоҳ тузиш учун аёл ёки эркакнинг хоҳиши кифоя қилмайди. доимий никоҳ учун ҳам, вақтинчалик никоҳ учун ҳам никоҳ дуосини ўқиш ва никоҳ битимини тузиш талаб этилади. «унинг аломатларидан (яна бири) - сизлар таскин топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир. албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир». (қуръони ...

Формат DOC, 69,0 КБ. Чтобы скачать "ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва мерос масалалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ислом ҳуқуқида оила, никоҳ ва м… DOC Бесплатная загрузка Telegram