никоҳ тузишга қўйилган талабларнтнг тарихий ривожланиши

DOC 142,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1449940674_62561.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети мавзу никоҳ утузишга қўйилган талабларнтнг тарихий ривожланиши текширди: топилдиев в тайёрлади; қаюмов о тошкент – 2015 мундарижа кириш ..................................................... 3 1-боб туркистонда ислом дини ёйилгунча ва ёйилгандан сўнги қарашлар ................... . 4 1. 1. туркистонда ислом дини ёйилгунга қадар никоҳ ва оила ҳуқуқий масалалари…………………… 4 1.2. туркистонда ислом дини ёйилгандан сўнг никоҳ ва оила муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан тартибга солиниши.................... 8 2 –боб ўзбекистон совет социалистик республикасининг никоҳ ва оила ҳақдаги қонунлари 2.1. собиқ совет ҳокимиятининг 1917 йилдаги никоҳ ва оила масалалари бўйича декретлари................ 11 2.2 ўзбекистон совет социалистик республикасининг никоҳ ва оила кодекси (1969 йил) ……….. 15 ҳулоса фойдаланилган адабиётлар кириш мавзунинг долзарблиги шундаки оилавий муносабатларга шарқда ўтмишдан бошлаб катта аҳамият берилиб келинган. зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида ўрин тутган. “авесто” тадқиқотчиси ҳ. ҳомидов ўша даврдаги оилалар тўғрисида шундай деб …
2
ила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга келган. аста-секин ўша даврларда кичик-кичик оилалар вужудга кела бошлаган. кичик оилалар вужудга келиши билан никоҳнинг шарт-шароитлари ҳам ўзгариб борган. 1-боб туркистонда ислом дини ёйилгунга ва ёйилгандан сқнги қарашлар 1.1. туркистонда ислом дини ёйилгунга қадар никоҳ ва оила ҳуқуқий масалалари ўзбек халқи туркистоннинг қадимий халқларидандир. бу жумҳурият ҳудудларида ўтказилган қадимшунослик (археологик) тадқиқотларида исботланган ва тасдиқланган . ўзбек халқининг вужудга келиши, ривожланиши ва унинг кўпайишини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. халқлар кўпайишининг бирдан-бир асоси уларнинг никоҳ ва оила муносабатларида бўлишидир. жуда қадим вақтларда ҳозирги тушунчадаги никоҳ ва оила муносабатлари бўлмаган. дастлабки вақтларда гуруҳий никоҳ, яъни бир гуруҳ аёллар билан бир гуруҳ эркаклар ўртасида умумий эр-хотинлик, яқин қариндошлар ўртасида жинсий алоқалар бўлган. зардуштийлик динининг асосчиси ва марказий осиё, озарбайжон, эрон ҳамда яқин ва ўрта шарқ, айниқса, хоразм халқлари кўп асрлик ижодининг маҳсули, бир қанча элатларнинг ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-нафосат ва аҳлоқий-таълимий қарашларининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихини ўрганишда қимматли …
3
этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди” (“ясна”, 33,3-боб). умуман, зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида ўрин тутади. бу ўринда “авесто” тадқиқотчиси ҳ.ҳомидовнинг фикрини келтириб ўтиш ўринлидир: “эркак зурёд қолдириш қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди. баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган. “авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган. қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2-3 та туққан аёллар мукофот олишга сазовор, деб уқтирилади”.1 патриархал оила марказий осиё халқларида оиланинг энг дастлабки тарихий шакли ҳисобланган. бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш жамоаси ҳам бўлган. шунинг учун оилавий муносабатларга, ҳар бир оила аъзоларининг хатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. марказий осиёда патриархал оила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга келган. унинг энг ривожланган даври эрамизнинг биринчи асрларига тўғри келади. оиланинг бўлиниб кетиши, ўрнига кичик-кичик оилаларнинг …
4
(арабча - қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган. араб истилочилари ислом дини қоидаларини ўрнатиш мақсадида марказий осиё халқларининг исломдан олдинги дини билан боғлиқ битикларни, маълумотларни йўқ қилиб юборганлар. бу билан маданиятимиз ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлар. буюк бобокалонимиз беруний ўзининг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида берган хабарига қараганда, марказий осиёни фатқ этган араб лашкарбошиси қутайбанинг буйруғиға кўра хоразм ёзувини яхши биладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган кишилар ўлдирилган1. шунинг учун бўлса керак, айрим тадқиқотлар исломгача бизда эркак ва аёл ўртасида никоҳ деган тушунча бўлмаган, деб эътироф этадилар. бу фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. қадимги грек тарихчиси страбоннинг (милоддан ав. 64-63-мил. 23-24 йиллар) ёзишича, ҳар бир массагетнинг ўз хотини бўлган1. ана шу тарихчининг фикрига қараганда, эркаклар ва аёллар жинсий ҳаётда муайян эркинликларга ҳам эга бўлганлар. умуман олганда, марказий осиёда аёлларга қадимдан катта ҳурмат билан қаралган. улар жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланишган. геродотнинг “тарих” номли асарида ватанпарвар аёл тўмарис ҳақида келтирилган тарихий маълумот …
5
ш учун талабгорларнинг ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриши, узоққа ўқ ўзиши, кураш тушиши каби рақобатчилик шаклларидан ҳам фойдаланилган. шунингдек, бу танлов “қиз қувлаш”, “тортишмачоқ“ сингари кўринишда ҳам ўз ифодасини топган, уларнинг қолдиқлари ҳозиргача етиб келган. лекин ана шу курашлар, қиз қувлашлар чоғида қандай сўзлар, дуолар ишлатилганлиги ҳақидаги хабарлар бизгача етиб келмаган ёки тарихчилар бунга эътибор беришмаган. лекин суғд ёзма ёдгарликларидан бу хусусда анча маълумотлар топиш мумкин. эрамиз бошларидан то x-xi асарларга қадар ёзилган ана шундай ноёб суғд ёзма ёдгорликлари бизгача етиб келган. панжикент яқинидаги муғ тоғи тепасидаги қадимги қаср ҳаробасидан 80 га яқин суғд ҳужжатлари топилган. yii аср охири -yiii аср бошларига оид бу ҳужжатлар суғд архиви деб юритилади. улар орасида тадқиқотчилар томонидан шартли равишда “nov.3” (навекат номли шаҳарда тузилган ҳужжат бўлгани учун) деб белгиланган суғдча никоҳ гувоҳномаси, “nov.4” деб белгиланган куёвнинг келин томон олдидаги мажбуриятлари баён этилган икки ҳужжат бор. мазкур ҳужжатлар қадим ва илк ўрта асрлардаги ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"никоҳ тузишга қўйилган талабларнтнг тарихий ривожланиши" haqida

1449940674_62561.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети мавзу никоҳ утузишга қўйилган талабларнтнг тарихий ривожланиши текширди: топилдиев в тайёрлади; қаюмов о тошкент – 2015 мундарижа кириш ..................................................... 3 1-боб туркистонда ислом дини ёйилгунча ва ёйилгандан сўнги қарашлар ................... . 4 1. 1. туркистонда ислом дини ёйилгунга қадар никоҳ ва оила ҳуқуқий масалалари…………………… 4 1.2. туркистонда ислом дини ёйилгандан сўнг никоҳ ва оила муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан тартибга солиниши.................... 8 2 –боб ўзбекистон совет социалистик республикасининг никоҳ ва оила ҳақдаги қонунлари 2.1. собиқ совет ҳокимиятининг 1917 йилдаги никоҳ ва оила ма...

DOC format, 142,0 KB. "никоҳ тузишга қўйилган талабларнтнг тарихий ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.