инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий ифодаси

DOC 82,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352010131_28287.doc инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий www.arxiv.uz инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий ифодаси маълумки, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият бўлиб ҳисобланади. шу боис, давлатимиз ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётганлиги ҳар бир йўналиш бўйича ислоҳотларнинг устувор вазифаси сифатида қаралаётганлигидан далолат бермоқда. ўзбекистон республикаси президенти и.каримов эътироф этганидек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий меъёрлардан устунлиги ҳам конституцияда муҳрлаб қўйилди. асосий қонуннинг 13-моддасида белгиланишича, ўзбекистон республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. демократик ҳуқуқ ва эркинликлар конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. бундан ташқари, ўзбекистон республикаси конституциясининг 14-моддасида давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши белгилаб қўйилган. мамлакатимизда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга. фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, …
2
аси конституциясида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ҳам умумэътроф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган тарзда ифода этилган. давлат қайд этилган ҳуқуқларни нафақат конституциявий нормада мустаҳкамлайди, балки уни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш асосларини ҳам кафолатлайди. бинобарин, давлат фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. инсон ҳуқуқларига оид умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга ва миллий қадриятларга асосланиб миллий ҳуқуқий тизим ривожланаётганлиги мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқларига содиқлигининг ёрқин намунасидир. давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб инсон ҳуқуқларига оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиб, уни ижтимоий ҳаётда жорий этиб бораётганлиги, инсон ҳуқуқларига оид институционал тузилмаларнинг давлат ва нодавлат шаклида ташкил этилиб самарали фаолият юритаётганлиги ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда. энг муҳими, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўзбекистон сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қизғин …
3
инликларига давлатимиз содиқлиги ва уларни ҳимоя қилиш кафолатлари амалий ифодасини топаётганлигининг тасдиғидир. бизга маълумки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адвокатура фаолияти билан узвий боғлиқ. адвокатура институти барқарор ривожланаётган нодавлат институт сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда салмоқли ўрин тутмоқда. адвокатларнинг фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари бўйича судларда фаол иштироки таъминланаётганлиги фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда, айниқса уларга малакали юридик ёрдам кўрсатишда ёрқин намоён бўлмоқда. адвокатура институти нафақат ўз миллий тажрибамиз балки ривожланган давлатларнинг бу соҳа бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ижобий ютуқларини инобатга олиб, унинг ташкилий тизими мустаҳкамланиб ҳуқуқий кафолатлари яратилаётганлиги суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишнинг муҳим ютуғи бўлиб хизмат қилмоқда. бинобарин, адвокатура ҳимоя институти бўлганлиги боис малакали юридик ёрдам олишга бўлган эҳтиёж тобора ортмоқда. ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида малакали юридик ёрдам олиш доираси шакл ва мазмун жиҳатдан кенгаймоқда. халқаро интеграциялашув ва жаҳон хўжалик алоқаларига қўшилиш …
4
мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш ҳам пировардида жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган, дейиш мумкин. чунки, янги ташкил этиладиган ўзбекистон республикаси адвокатлар палатасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири сифатида аҳолининг ҳуқуқий таълими ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш белгиланганлиги ҳам уларнинг бу борада фидоийлик кўрсатишини тақозо этади. шу маънода, ўзбекистон республикаси адвокатлар палатасининг бу борада тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб уни ижросини таъминлаши ўз навбатида, жамиятда адвокатлар фаолиятини кучайтириш баробарида аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш имкониятини янада кенгайтиради. бундан ташқари, ўзбекистон республикаси президентининг 2008 йил 1 майдаги “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида” ги фармонининг қабул қилинганлиги мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқларига содиқлигининг ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олиб ижтимоий ҳаётда қарор топтираётганлигининг ёрқин далилидир. кези келганда шуни айтиш керакки, халқаро ҳуқуқ нуқтаи …
5
қ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умумфаровонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадидагина қонунда белгиланган чекланишларга риоя этиши керак. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир. ушбу декларациянинг қоидалари миллий қонунчилик тизимига сингдирилган. мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва нодавлат тузилмаларнинг самарали фаолият юритаётганлиги, кўплаб журнал газеталар чоп этилаётганлиги барча таълим муассасаларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ўрганилаётганлиги фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. қайд этилган фармонга кўра, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва сенати, вазирлар маҳкамаси 2008-2009 йилларда декларациянинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг меъёрий ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклатилди. шунингдек, мазкур фармонда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий қоидаларини, фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳуқуқ ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий ифодаси" haqida

1352010131_28287.doc инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий www.arxiv.uz инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий ифодаси маълумки, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият бўлиб ҳисобланади. шу боис, давлатимиз ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётганлиги ҳар бир йўналиш бўйича ислоҳотларнинг устувор вазифаси сифатида қаралаётганлигидан далолат бермоқда. ўзбекистон республикаси президенти и.каримов эътироф этганидек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий меъёрлардан устунлиги ҳам конституцияда муҳрлаб қўйилди. асосий қонуннинг 13-моддасида белгиланишича, ўзбекистон республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа да...

DOC format, 82,0 KB. "инсон ҳуқуқларига содиқликнинг амалий ифодаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.