бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари

DOC 110.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545027766_73309.doc бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари режа: 1. соғлом ва билимли ёш авлод миллат равнақининг пойдевори. 2. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 3. бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция. 4. “бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги ўзбекистон республикасининг қонуни соғлом ва билимли ёш авлод миллат равнақининг пойдевори. юқорида таъкидлаб ўтилганидек, соғлом ва билимли ёш авлод мамлакат бойлиги, миллат равнақини таъминлайдиган мустаҳкам пойдевордир. истиқлол йилларида ижтимоий-гуманитар соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатлари 5 баробар кўпайди, халқимиз турмуш даражаси сезиларли равишда ошди. хусусан, “болаларни асрайлик” халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида ўзбекистон болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи ўн мамлакат қаторидан жой олди. мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига таяниб, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ этиш, бола ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва қонунчиликни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилди. бу борада …
2
лиш бўйича комплекс ҳуқуқий асослар яратилди. айниқса, 2008 йил 8 январда амалга киритилган “бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ўзбекистонда бола ҳуқуқларига оид биринчи тарихий ҳужжат бўлди. мазкур қонуннинг қабул қилиниши, биринчидан, бола ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларининг кодификация қилинишига замин яратишга, иккинчидан, бмтнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида белгиланган бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро стандартларга миллий қонунчиликнинг мослигини таъминлашга хизмат қилади. учинчидан, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмининг ошкора ва самарали бўлиши учун бола ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг аниқ кафолатларини белгилаб олишга имконият берди. шунингдек, 2010 йил 30 сентябрда “вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг амалга киритилиши бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади. яъни ушбу қонун вояга етмаганларнинг назоратсизлигини ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган комплекс ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини белгилаб берди. мустақиллик йилларида мамлакатимизда болаларни ижтимоийиқтисодий ва маданий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратишга қаратилган ўта муҳим умуммиллий давлат дастурлари қабул қилинди. …
3
0 ёшгача бўлган ёшлар. шу сабабли, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай ва энг яхши шароитларни яратиш, шунингдек кўп болали оилаларни, етим болаларни ва оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. мамлакатимизда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг зарур ҳуқуқий базаси яратилган. таъкидлаш жоизки, мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалардан бири бмтнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясидир. инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асоси аввало ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган меъёрлар ва қонунларга таянади. миллий қонунчиликдаги устувор йўналишлардан бири – бу болаликни муҳофаза қилиш бўйича бмт халқаро конвенциялари қоидаларини имплементация қилишдан иборат бўлиб, мазкур йўналишда юнисеф билан фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. ўзбекистон республикаси 1992 йил 9 декабрда бмтнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиши бола ҳуқуқларига оид давлат сиёсатининг шаклланиши учун замин яратди ва ушбу сиёсат бола ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга …
4
этмоқда. бунда комплекс идоралараро комиссияни тузиш, оилавий муҳитдан маҳрум болалар тарбияси билан шуғулланувчи барча давлат муассасаларида асаб тизими ва жисмоний ривожланишдаги нуқсониб бор болалар учун табақалаштирилган даволаш дастурларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. “бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция” шартнома кучига эга бўлган халқаро ҳуқуқий хужжат бўлиб, муқаддима, 3 қисм, 54 та моддадан иборат. конвенциянинг 1- 41 моддалари болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида, 42 – 54 моддалари иштирокчи давлатларнинг мажбуриятлари тўғрисида. “бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”нинг принциплари: · болага нисбатан ҳар қандай камситишларнинг олдини олиш барча ҳуқуқлар ҳеч қандай истисносиз барча болаларга нисбатан қўлланилади. давлатнинг вазифаси – болани камситишнинг барча шаклларидан ҳимояланганлигини таъминлаш ва ҳамда унинг ҳуқуқларини таъминлаб бериш учун барча зарур чораларни кўриш. · боланинг манфаатларини ҳар томонлама етарли таъминлаш. болаларга нисбатан барча хатти-ҳаракатларда боланинг манфаатлари яхшироқ таъминланишига биринчи даражали эътибор берилади. агар ота-она ёки васий бу вазифаларни бажара олмасалар, давлат болани унинг фаровонлиги учун зарур ҳисобланган ҳимоя ва ғамхўрлик билан таъминлаш …
5
даги конвенция ва қийноқ ва муомала ва жазонинг шафқатсиз, ноинсоний ва қадр-қимматни камситувчи бошқа турлари тўғрисидаги конвенцияси каби бошқа асосий халқаро шартномаларига ҳам таянади. бмтнинг олтита асосий халқаро ҳужжатига қўшилгач, ўзбекистон республикаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ тарзда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муайян халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олди. бмтнинг “бoла ҳуқуқлари тўғрисида” ги кoнвeнцияси бмт бош ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган. 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган ўзбекистон мазкур конвенцияга ўзр олий кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги №757-xii қарорига мувофиқ қўшилди. ўзбекистон республикаси учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирди конвенция иштирокчи-давлатлари, бирлашган миллатлар ташкилоти низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадрқиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олиб, бирлашган миллатлар ташкилотининг халқлари низомда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига бўлган ўз ишончларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари"

1545027766_73309.doc бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари режа: 1. соғлом ва билимли ёш авлод миллат равнақининг пойдевори. 2. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 3. бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция. 4. “бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги ўзбекистон республикасининг қонуни соғлом ва билимли ёш авлод миллат равнақининг пойдевори. юқорида таъкидлаб ўтилганидек, соғлом ва билимли ёш авлод мамлакат бойлиги, миллат равнақини таъминлайдиган мустаҳкам пойдевордир. истиқлол йилларида ижтимоий-гуманитар соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатлари 5 баробар кўпайди, халқимиз турмуш даражаси сезиларли равишда ошди. хусусан, “болаларни асрайлик” халқаро ташкилоти томонидан тузилг...

DOC format, 110.0 KB. To download "бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари", click the Telegram button on the left.