бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115320.doc бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари режа: 1. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 2. бмтнинг «бoла ҳуқуқлари тўғрисида» ги кoнвeнцияси 3. «бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги ўзбекистон республикаси қонуни. таянч иборалар: декларация, конвенция, яшаш, ривожланиш, ҳимояланиш, иштирок этиш, тажоввуз, зўравонлик, эксплуатация, одам савдоси, таълим, тарбия, баркамол авлод, бола ҳуқуқлари, зарарли ахборот. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасида ва ёш авлод тарбияси соҳасида жуда кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда. уларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши, бир сўз билан айтганда ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун бугун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. ўзбекистонда бола ҳуқуқлари бўйича 100 дан зиёд қонунлар, президент фармонлари, вазирлар маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. энг муҳими, мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс ҳуқуқий асослар яратилди. айниқса, 2008 йил 8 январда амалга киритилган «бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги қонун ўзбекистонда бола ҳуқуқларига оид …
2
и. яъни ушбу қонун вояга етмаганларнинг назоратсизлигини ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган комплекс ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини белгилаб берди. мустақиллик йилларида мамлакатимизда болаларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратишга қаратилган ўта муҳим умуммиллий давлат дастурлари қабул қилинди. эндиликда улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. бундай муҳим ҳужжатлар юртимизда инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида ўзига хос ҳуқуқий тараққиётга эришилганлигининг ёрқин амалий ифодасидир. умуман айтганда, бугунги кунда ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос миллий-ҳуқуқий тизим шаклланган бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз бу йўлда дадил қадам ташлаётган давлатлардан биридир. нима учун ўзбекистонда бола ҳуқуқларига катта эътибор қаратилишини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин. ўзбекистон республикаси аҳолисининг 40% ни 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади, 64%ни эса - 30 ёшгача бўлган ёшлар. шу сабабли, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий …
3
каси фуқаролик кодексининг 22-моддасида белгиланганидек боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. бола ҳуқуқларини таъминлашда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, «фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида» ги ҳамда «иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида» ги халқаро пактларда мустаҳкамланган меъёрларга таянади. шу билан бирга, бмтнинг вояга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари (пекин қоидалари), бмтнинг вояга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган дастурий принциплари (ар-риёд дастурий принциплари) ва бошқа тавсиявий ҳужжатлари одил судлов соҳасида бола ҳуқуқларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бола ҳуқуқларини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки …
4
м даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир. хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бола ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган бола тарбиясидек долзарб вазифани амалга оширишда муҳим ўрин тутади. бмтнинг «бoла ҳуқуқлари тўғрисида» ги кoнвeнцияси мамлакатимизда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг зарур ҳуқуқий базаси яратилган. таъкидлаш жоизки, мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалардан бири бмтнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясидир. инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асоси аввало ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган меъёрлар ва қонунларга таянади. миллий қонунчиликдаги устувор йўналишлардан бири - бу болаликни муҳофаза қилиш бўйича бмт халқаро конвенциялари қоидаларини имплементация қилишдан иборат бўлиб, мазкур йўналишда юнисеф билан фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. бoла ҳуқуқлари тўғрисидаги кoнвeнция бмт бош ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25-қарори билан қабул қилинган. 1990 йил 2 сентябрда 49-моддага мувофиқ кучга кирган …
5
у ҳуқуқларни таъминлаб берадилар. иштирокчи-давлатлар бола, унинг ота-онаси, қонуний васийси ёки бошқа оила аъзоларининг қарашлари ёки эътиқодида ўз ифодасини топадиган мақом, фаолият асосида камситиш ёки жазолашнинг барча шаклларидан боланинг ҳимоясини таъминлаш учун ҳамма зарур чораларни кўрадилар. «бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция» шартнома кучига эга бўлган халқаро ҳуқуқий хужжат бўлиб, муқаддима, 3 қисм, 54 та моддадан иборат. конвенциянинг 1- 41 моддалари болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида, 42 - 54 моддалари иштирокчи давлатларнинг мажбуриятлари тўғрисида. «бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция» нинг принциплари: · болага нисбатан ҳар қандай камситишларнинг олдини олиш барча ҳуқуқлар ҳеч қандай истисносиз барча болаларга нисбатан қўлланилади. давлатнинг вазифаси - болани камситишнинг барча шаклларидан ҳимояланганлигини таъминлаш ва ҳамда унинг ҳуқуқларини таъминлаб бериш учун барча зарур чораларни кўриш. · боланинг манфаатларини ҳар томонлама етарли таъминлаш. болаларга нисбатан барча хатти-ҳаракатларда боланинг манфаатлари яхшироқ таъминланишига биринчи даражали эътибор берилади. агар ота-она ёки васий бу вазифаларни бажара олмасалар, давлат болани унинг фаровонлиги учун зарур ҳисобланган ҳимоя …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари" haqida

1706115320.doc бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари режа: 1. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 2. бмтнинг «бoла ҳуқуқлари тўғрисида» ги кoнвeнцияси 3. «бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ги ўзбекистон республикаси қонуни. таянч иборалар: декларация, конвенция, яшаш, ривожланиш, ҳимояланиш, иштирок этиш, тажоввуз, зўравонлик, эксплуатация, одам савдоси, таълим, тарбия, баркамол авлод, бола ҳуқуқлари, зарарли ахборот. бола ҳуқуқларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасида ва ёш авлод тарбияси соҳасида жуда кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда. уларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши, бир сўз билан айтганда ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун бугун мамлакатимизд...

DOC format, 98,0 KB. "бола ҳуқуқлари кафолатларининг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.