"қабрсиз маданият" даҳмалари

DOC 11 pages 253.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
удк: 902.01 (902.6) ___________________________________________________________________________ “қабрсиз маданият” даҳмалари 2020. ш.б. шайдуллаев, л. станчо, қ. тошалиев термиз давлат университети, карлова университети, термиз давлат университети ___________________________________________________________________________ “қабрсиз маданият” даҳмалари аннотация ўрта осиё қўлда ясалган нақшли сополлар маданияти тарихий-маданий вилоятларда турлича номда аталиб келинмоқда. уларга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири қабрларнинг деярли учрамаслигидир. зардуштийлик моддий маданияти туркумига кирувчи даҳмалар тарихшунослиги тадқиқотчилар томонидан олиб борилган бўлиб, ҳозирда бақтрия, суғдиёна ва хоразм ҳудудларида “даҳма” лар аниқланган. сурхондарё вилояти шеробод тумани пошхурд-зарабоғ ботиғида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида кучук i даврига оид янги суғорилиш райони аниқланган бўлиб, манзилгоҳлар билан биргаликда 220 та даҳма-қўрғон аниқланган. даҳма-қўрғонлар диаметри 4-5 метрдан 15-17 метргача бўлган, баландлиги 1,4 метргача боради. улар йирик ва ўрта кўламдаги тошлардан ясалган. тош иншоотлар тагида лаҳад қайд этилмади. тошлар материк қатлам устидан терилган ва кучук i ва кучук iii даври сополлари ҳамда суяк парчалари аниқланди. тадқиқотлар натижасида ушбу даҳма-қўрғонлар илк зардуштийлик характеридаги дафн иншоотлари эканлигини тасдиқлайдиган маълумотлар …
2 / 11
шхуртско-зарабагской котловины шерабадского района сурхандарьинского вилоята было обнаружено новый ирригационный район – зарабаг, эпохи кучук i. в данном ирригационном районе кроме поселений было обнаружено, кроме поселений, 220 дахм-курганов. диаметр дахм о 5 до 15-17 метров, высота до 1,4 м. они построены из среднего и крупного камня. внизу от каменного сооружения не обнаруживается дромос погребения. т.е., они построены над материком. во время раскопок дахм-курганов было обнаружено остатки костей, керамические находки периода кучук i и кучук iii. в результате исследований было получено утверждающие данные о раннезороастрийской характере дахм-курганов. ключевые слова: бактрия, яз i (кучук i), ранные дахмы, зороастризм, наус, “башня молчания”, шерабад, кугитанг, зарабаг, карабаг, кайрит. dakhmas of culture «sine sepulchre” sh.shaydullaev, l. stančo, k. toshaliev annotation the handmade painted ware cultures of central asia is being called by different names in historical and cultural regions. one of the main features of them is the absence of tombs. the historiography of the …
3 / 11
dakhma-kurgans were burial structures of the first zoroastrianism character. key words: bactria, yaz i (kuchuk i), early dakhms, zoroastrianism, naus, “tower of silence”, sherabad, kugitang, zarabag, karabag, kayrit. ___________________________________________________________________________ “... бақтрияликлар майитларни, бетоб ва қарияларини тоққа чиқариб қўядилар” (страбон. xi, 9) археология маълумотларига кўра сўнгги бронза даврига келиб ўрта осиёнинг жанубида жуда катта маданий, этник, диний ўзгаришлар жараёни юз беради. қадимги шарқ цивилизациясининг маҳаллий вариантлари ҳисобланган сополли, даштли, номозгоҳ маданиятлари инқирозга учраб, улар ҳам шумер, хараппа, элам сингари тарих саҳнасидан тўлиқ чиқиб кетади. халқларнинг буюк кўчишлари жараёнлари кечади. тарихий, маданий, мумкинки, этник ўзгаришлар содир бўлади. натижада, марказий осиёнинг деярли барча тарихий минтақаларини ярим кўчманчи ва ўтроқлашаётган деҳқон жамоалари эгаллайди. археология фанида бу маданият умумий ном билан – “қўлда ясалган нақшли сополлар маданияти” (қянсм) деб аталмоқда (аскаров, 1979. с. 34-37; хамидов, 2020. 10-108 б.; lhuillier, 2011. p. 9-20). фикримизча, номланишнинг турли хиллиги борасида бу маданиятга тенг келадиган археологик мажмуа бўлмаса керак. …
4 / 11
-137; аскаров, 1977. с. 143). бу ҳолатнинг ечимини тадқиқотчилар зардуштийлик дини ва анъаналарининг тарқалиши билан боғлашмоқда (шайдуллаев, станчо, хамидов, 2019. 110-114 б). зардуштийлик билан боғлиқ бўлган энг асосий меъморчилик ва археологик манбалардан бири даҳмалардир. “даҳма” сўзи жуда қадимги, ҳинд европа тиллари гуруҳига оид бўлиб, авесташунос олима мэри бойснинг кузатишларига кўра “дафма”, “дхмбх” шаклида учраб дафн қилмоқ, кўммоқ, эсдан чиқармоқ, унутмоқ, қабр каби маъноларни англатган (бойс, 1988. с. 18). даҳма – зардуштийларга хос, майит сақланадиган жой бўлиб, тошлардан ясалган ёки табиий тош қоялардан фойдаланилган. даҳмалар ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда, жумладан “авеста” нинг видевдат қисмида (авеста, 2008. с. 25), геродот (геродот, 1972. с. 56), страбон асарларида (страбон, 1964. xi, 9,3,8) сақланиб қолган. ҳозирги вақтда ҳам эроннинг кирмон ва ҳиндистоннинг бомбей шаҳрида яшовчи зардуштийларнинг минора шаклидаги даҳмалари мавжуд (ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000. 216 б), (1-расм). “даҳма” сўзи инглиз тилига “сокинлик минораси” шаклида ўгирилган бўлиб, уни таржимон роберт мерфи амалга оширган (stausberg, 2004.). зардуштийлик …
5 / 11
ар чарх уриб ўйнаган, ўт-ўланлар барқ урган, сувлар (шарақлаб) оққан, баҳор шабадалари ердан ҳавр кўтарганда мазда йўлини тутганлар, ўликни қурум(ката)дан олиб, офтобда даҳма суфасига қўйсинлар” (авеста, 2007. 8-бўлим, 115 б). “кичик авеста”да эса даҳмага қуйидагича изоҳ берилган “... даҳмада улар барча гуноҳларидан афсус чекадилар ва гуноҳларидан фориғ бўладилар” (хордэ авесто, 2005). шунингдек, авестанинг бошқа бандларида ҳам даҳма вазифаси ҳақида маълумотлар келтирилган: “бир йил ичида ўликни қурум(ката)дан олиб даҳмага қўймаган одамнинг гуноҳи бир ҳақпараст артаванни ўлдирганнинг гуноҳига тенг. жасад ёмғир билан ювилиб, унинг суякларини қушлар (йиртқичлар) этларини поклагунча даҳмада туриши керак” (авеста, 2007. 3-бўлим, 33 б). “кимки ўз бўйи баробар даҳмани бузса, унинг ўйи-фикрида, сўзида ва амалида содир бўлган гуноҳлари кечирилади (гўёки ислом динидаги истиғфор (кечирим) дуоси ижобат бўлгани каби). ... даҳмалар девлар яшайдиган жойдир, девларнинг даҳмаларда яшаши унинг бадбўй ҳиди йўқолгунча давом этади” (авеста, 2007. 4-бўлим. 49 б). антик давр муаллифларидан страбон қолдирган асарлардан ҳам “даҳма” сингари иншоотлар ҳақида маълумотларни …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""қабрсиз маданият" даҳмалари"

удк: 902.01 (902.6) ___________________________________________________________________________ “қабрсиз маданият” даҳмалари 2020. ш.б. шайдуллаев, л. станчо, қ. тошалиев термиз давлат университети, карлова университети, термиз давлат университети ___________________________________________________________________________ “қабрсиз маданият” даҳмалари аннотация ўрта осиё қўлда ясалган нақшли сополлар маданияти тарихий-маданий вилоятларда турлича номда аталиб келинмоқда. уларга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири қабрларнинг деярли учрамаслигидир. зардуштийлик моддий маданияти туркумига кирувчи даҳмалар тарихшунослиги тадқиқотчилар томонидан олиб борилган бўлиб, ҳозирда бақтрия, суғдиёна ва хоразм ҳудудларида “даҳма” лар аниқланган. сурхондарё вилояти шеробод тумани пошхурд-зарабоғ ботиғид...

This file contains 11 pages in DOC format (253.5 KB). To download ""қабрсиз маданият" даҳмалари", click the Telegram button on the left.

Tags: "қабрсиз маданият" даҳмалари DOC 11 pages Free download Telegram