юридик психологиянинг методологик асослари

DOC 53,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350105097_12747.doc юридик психологиянинг юридик психологиянинг методологик асослари режа: 1. назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. 2. юридик психология фанида назарий билишнинг асосий методологик тамойиллари. 3. юридик фаолиятда шахсни ўрганишнинг психологик усуллари. 4. юридик амалиётда шахсга психологик таъсир кўрсатиш усуллари. назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. юридик психология назарий, илмий-педагогик предмет бўлиб, «инсон-ҳуқуқ» тизимининг психологик қонуниятларини ўрганади, бу тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқади. юридик психология ҳуқуқий муносабатлар таркиб топган шароитда шахс ва унинг фаолияти психологик қирраларини ўрганар экан, фақат тизимли ёндашув туфайлигина зиммасидаги кенг қамровли вазифаларни ҳал этиши ва муваффақиятли ривожланиб бориши мумкин. психология ва юриспруденциянинг уйғунлашуви ҳар иккала фанни бойитади, энг муҳим муаммолардан бири – ҳуқуқ-тартибот ва судлов фаолиятида ижтимоий адолат мезонлари тантана қилишини таъминлайди. бунинг учун эса аввало юридик психология фанини назарий жиҳатдан асослаб чиқиш, материалларни пухта тайёрлаш усулларини излаб топиш лозим. табиат ҳамда жамиятдаги нарсалар, ҳодисаларнинг қонуний боғлиқлиги ва ўзаро муносабатга киришиши жараёнининг киши онгидаги инъикоси жараёни тафаккур дейилади. …
2
ихология методологиясининг асосий тамойилларидан яна бири инсонга шахс сифатида алоҳида ёндошувдан иборатдир. муайян бир шахс учун унинг ички, шахсий –руҳий кечинмлараи маълум бир ташқи таъсиротлар билан боғлиқ тарзда жиноий вазиятни вужудга келтиришини, шахсий криминоген ҳолатлар ва сабабларни аниқлаш ушбу тамойилнинг ўзагини ташкил этади. ана шу нуқтаи назардан «фаолият назарияси» алоҳида аҳамият касб этади. у мақсад, унга эришишнинг шарт - шароитлари, услублари ва воситаларини тадқиқ этади. умуман олганда, ҳар қандай фаолият қуйидаги тузилишда: мақсад-сабаб (мотив) - қобилият – натижа лўнда ифодаланади. фалсафа юридик психология фанининг методологик асоси бўлиб ҳисобланади. унга таяниб қатор муҳим муаммоларни, жумладан психиканинг табиатини, руҳиёт даражалари, шахс ва комил инсон масалаларини тўла ёритиш мумкин. илмий билиш тамойиллари таркибига юридик психологиянинг бошқа фанлар каби илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш усуллари киради. олимларнинг юридик фаолият соҳасида олиб борадиган илмий - тадқиқот усуллари, тажрибалари катта аҳамият касб этади. амалий билиш тамойиллари эса илмий жиҳатдан асосланган маълумотларни, хулосаларни тергов, сўроқ қилиш амалиётларига тадбиқ …
3
иш муайян давр, миллат, синф, ижтимоий табақа шарт-шароитларига борлиқ бўлган шахснинг шаклланиши жараёнини тадқиқ этиш демакдир. инсон ҳаёт йўлини ўрганишни уч ёшлигидан бошлаш мақсадга мувофиқдир. 4. тестлар методи – улар ёрдамида ҳар бир киши мустақил равишда ўзига зарур фазилатларни характерига сингдириш учун машғулотлар тизимини белгилаб олади. 5. шахс тўғрисида маълумотларнинг баҳоланиши. юристни қизиқтираётган шахс ҳақида маълумотларни тизимлаштиришга қуйидагилар асос қилиб олинади:шахсни фаолиятда ўрганиш тамойили, шахснинг яхлитлиги тамойили, конкрет-тарихий нуқтаи-назардан ёндашиш тамойили. юқоридаги усуллар орқали шахсни ўрганиб, унинг ички дунёсини аниқлаш мумкин. 4. юридик амалиётда шахсга психологик таъсир кўрсатиш усуллари юридик амалиётда шахслар бир-бирлари билан мулоқотга киришар экан, уларнинг асосий кўзлаган мақсадларидан бири-ўзаро бир-бирларига таъсир кўрсатиш, яъни фикр-ғояларига кўндириш, ҳаракатга чорлаш, установкаларни ўзгартириш ва яхши таассурот қолдиришдир. психологик таъсир-бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир. психологияда психологик таъсирнинг профессор в.каримованинг фикрича, уч воситаси фарқланади: 1. вербал таъсир - бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиз. асосий …
4
батдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради. уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кўчайтириб, суҳбатдошларнинг бир-бирларини яхшироқ билиб олишларига ёрдам беради. америкалик олим меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7 фоиз, паралингвистик омиллар 38 фоиз ва новербал ҳаракатлар 58 фоизгача таъсир қиларкан. мулоқотнинг қандай кечиши ва кимнинг кўпроқ таъсирга эга бўлиши шерикларнинг ролларига боғлиқ. таъсирнинг ташаббускорида атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун барча юқорида таъкидланган воситалардан фойдаланади. масалан, раҳбар ходимини унга иши тушиб чақирса, ходимини ўрнидан туриб кутиб олади, қуюқ сўрашади, кейин мақсадга ўтади. таъсирнинг адресати-таъсир йўналтирилган шахс. лекин ташаббускорнинг суҳбатга тайёргарлиги яхши бўлмаса ёки адресат тажрибалироқ шерик бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва таъсир кучини қайта эгасига қайтариши мумкин бўлади. asosiy adabiyotlar: 1. i.a.karimov. yangicha fikrlash …
5
a.m.yakovlev. issledovaniye lichnosti obvinyayemogo. m.1999 g. 14. www.ziyonet.uz

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юридик психологиянинг методологик асослари" haqida

1350105097_12747.doc юридик психологиянинг юридик психологиянинг методологик асослари режа: 1. назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. 2. юридик психология фанида назарий билишнинг асосий методологик тамойиллари. 3. юридик фаолиятда шахсни ўрганишнинг психологик усуллари. 4. юридик амалиётда шахсга психологик таъсир кўрсатиш усуллари. назарий билиш тушунчасининг маъно мазмуни. юридик психология назарий, илмий-педагогик предмет бўлиб, «инсон-ҳуқуқ» тизимининг психологик қонуниятларини ўрганади, бу тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқади. юридик психология ҳуқуқий муносабатлар таркиб топган шароитда шахс ва унинг фаолияти психологик қирраларини ўрганар экан, фақат тизимли ёндашув туфайлигина зиммасидаги кенг қамровли вазифаларни ҳал этиши ва муваффақиятли ривожлан...

DOC format, 53,5 KB. "юридик психологиянинг методологик асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.