юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети

DOC 68,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350105738_12757.doc юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети режа: 1. юридик психологиянинг предмети. 2. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши. 3. юридик психологиянинг тармоқлари. 4. юридик психологиянинг методлари. 5. юридик психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. юридик психологиянинг предмети. истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиёт йўлидан бораётган республикамиз ёшларини янгича ижтимоий муҳитга тайёрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. ҳозирги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдири ёшларнинг маънавий қиёфасига, шахсий баркамоллигига боғлиқ. бу вазифаларни амалга ошириш инсоний ўзаро муносабатларда демократик тамойилларни онгга тўла сингдиришни тақозо этади. инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар шарқда ўзига хос ва ҳар бир миллат психологиясига мос ҳолда шакллантиришдир. ушбу маърузалар матни жамиятнинг янгиланиши даврида инсон маънавияти ва руҳиятида рўй бераётган ўзгаришларнинг психологик табиатини англашга ёрдам беради. психологиянинг 300 га яқин соҳалари мавжуд. ҳозиргача 20дан ортиқ соҳалари тараққий этиб келмоқда. жумладан, умумий, ёш, педагогик, тиббиёт, савдо, спорт, меҳнат, ижтимоий (социал), оила, …
2
к психологияси фанини эгаллаш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш муҳимдир: · бўлғуси ҳуқуқшуноос мутахассисларни профессионал психологик билимлар билан қуроллантириш; · касбий вазифаларни ҳал этишда олинган назарий билимлардан моҳирона фойдаланиш ва уларни ҳаётга, амалиётга тадбиқ этиш; · ҳуқуқ мутахассислигига хос замонавий касбий зарур бўлган фазилатларни ҳар томонлама шакллантириш; · ҳуқуқ йўналишида таълим олаётган бўлғуси мутахассисларга керакли касбий қобилиятларни ҳар томонлама ривожлантириш; · касбий сезгирлик, хотира, тафаккур, фуқаролар билан мулоқотда бўлиш ва психологик алоқа ўрнатиш маҳоратига эга бўлишдан иборат. фаннинг асосий мақсади жиноятчиликнинг олдини олиш, уни тугатиш, фуқароларга ҳуқуқий билимлар бериш асосида фанни ривожлантиришдир. агар ҳар бир фуқаро ўз ҳақ - ҳуқуқини билса, дунёқараши кенг бўлса, тарбияланган бўлсагина жиноятчилик камаяди ҳамда унинг олди олинади. юридик психология ўз олдига бир неча вазифаларни белгилаб олган. булар қуйидагилардир: · жиноятчиликнинг олдини олиш; · жиноятчиликни батамом тугатиш; · юридик шахслар ўртасида мулоқот маданиятини шакллантириш; · фуқароларнинг ҳуқуқий билимдонлигини ривожлантириш; · инсон омилини биринчи ўринга олиб чиқиш. юқоридаги …
3
н бўлиб, бу тезкор-қидирув ва тергов фаолиятида психологик билимларни қўллаш, шунингдек, содир этилган жиноятнинг детерминантини (аниқловчиси) аниқлаш, ассоциал хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда психология методларини қўллаш билан боғлиқдир. илм-фан, турмушнинг барча соҳаларида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда юридик психология фанини ривожлантириш муҳимдир. кишилар билан ишлай олиш ҳуқуқшунос ишининг асосини ташкил қилади. бу бир қатор ўзаро боғлиқ омилларни: кишиларнинг феъл-атворини ўрганиш, баҳолаш, улар билан психологик алоқа ўрнатиш ва бу алоқани мустаҳкамлаш, уларга таъсир ўтказиш, тарбиялаш кабиларни қамраб олади. ҳуқуқшуноснинг психологик маданияти ҳуқуқ - тартибот идоралари барча ходимларидан психологик билимлар мажмуини, шунингдек, кўникма ва услубларни эгаллашни талаб этади, бу юксак муомала маданиятини шакллантиради. психологияни пухта эгаллаган терговчи суҳбатдошининг қиёфаси, оддий киши назарига тушмайдиган, икир-чикирдек туюлган одатлари, сўзлаш оҳанги, ўзини тутиши кабиларга қараб ички дунёсига, маънавиятига баҳо бера олади ва суҳбатни шундай ташкил қиладики, натижада ўзаро ишонч, психологик мулоқот ўрнатишга муваффақ бўлади. бу психологик билимлар ҳуқуқшунослик фаолияти самарадорлигини ошишига олиб келади. назариётчи ва амалиётчи олим а.ф …
4
дир. бу фан хорижда жуда кенг ривожланган. мустақилликка эришганимиздан сўнг бизнинг мамлакатимизда ҳам психологияга, жумладан юридик психологияга бўлган эътибор кучайди. юридик психология асосан олий ўқув юртларида, ҳуқуқшунослик бўлимлари талабалари учун ўтилади. бу фаннинг таркибий қисмларига қуйидагилар киради: · суд иши психологияси; · криминал психология; · жиноятчилар психологияси; · терговчи психологияси; · судья психологияси; · адвокат психологияси. · суд - психологик экспертиза. бу таркибий қисмлар бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. уларнинг асосий объекти – бу шахс ва унинг хатти-ҳаракатлари. суд иши психологияси суд жараёнига боғлиқ бўлган ҳолатларни ўрганиб, жиноятчиликни холисона баҳолашга ҳаракат қилади. судьялар жиноят иши билан танишиб, терговдаги ҳолатни таҳлил қилади. ҳозирги кунда судларнинг ваколати доираси кенгайди. судья ҳеч қачон унинг қўлида инсон тақдири турганини эсидан чиқармаслиги, айбланувчи шахсини ҳурмат қилиши, ишга холисона ёндошиши керак. криминал психологиянинг предмети жиноятчиликни фош қилиш, унинг олдини олиш (профилактика) дан иборат. жиноятчилар психологияси эса жиноятчиларнинг психологик хусусиятларини, характери, темпераменти, эмоцияларини, жиноятчи хатти-ҳаракатининг мотивларини …
5
тадқиқ этилади, жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши кураш билан шуғулланаётган ходимларга илмий асосланган тавсиялар тайёрлаб берилади. 2. шахсга психологик таъсир ўтказиш методи. бу усул жиноятчиликка қарши курашаётган мансабдор шахслар томонидан қўлланилиб, жиноятларни очиш, уларнинг мотивларини аниқлаш мақсадларини кўзлайди. 3. суд-психологик экспертизаси методлари. улар тергов ёки суд органлари қарори бўйича эксперт-психолог томонидан имкони борича тўла-тўкис ва объектив тадқиқот ўтказиб, гумондор ёки судланувчининг хатти-ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган даражадаги психик ҳолатини аниқлаш мақсадини кўзлайди. 4. кузатиш методи. унинг афзаллиги шундаки, тадқиқот жараёнида инсон фаолиятининг одатдаги оқимига таъсир кўрсатилмайди. бу метод асосида холис натижаларга эришиш учун бир қатор шартларга амал қилиш талаб этилади. жумладан, кузатиш дастурини тайёрлаш, тадқиқот натижаларини тўғри қайд этиш кабилар. бундан ташқари анкета, индивидуал суҳбат, тажриба методларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 5. юридик психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни юридик психология фанлар тизимида жуда катта ўрин тутади. фалсафа барча ижтимоий фанлар, шу жумладан юридик психологиянинг методологик асоси бўлиб ҳисобланади. унга таяниб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети" haqida

1350105738_12757.doc юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети режа: 1. юридик психологиянинг предмети. 2. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши. 3. юридик психологиянинг тармоқлари. 4. юридик психологиянинг методлари. 5. юридик психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. юридик психологиянинг предмети. истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиёт йўлидан бораётган республикамиз ёшларини янгича ижтимоий муҳитга тайёрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. ҳозирги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдири ёшларнинг маънавий қиёфасига, шахсий баркамоллигига боғлиқ. бу вазифаларни амалга ошириш инсоний ўзаро муносабатларда демократик тамойилларни онгга тўла сингди...

DOC format, 68,5 KB. "юридик психологиянинг долзарб вазифалари ва предмети"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.