бҳхс 34

DOC 10 pages 149.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34 бҳхс 34 бҳхс 34 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34 оралиқ молиявий ҳисоботлар мақсади ушбу стандартнинг мақсади оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимал таркибини белгилаш ҳамда оралиқ даврга тегишли тўлиқ ёки қисқартирилган молиявий ҳисоботларда тан олиш ва баҳолаш тамойилларини белгилаш ҳисобланади. мунтазам ва ишончли молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектининг фойда ва пул оқимларини юзага келтириш имкониятини, унинг молиявий ҳолатини ва ликвидлилигини тушуниш бўйича инвесторларнинг, кредиторларнинг ва бошқаларнинг қобилиятини оширади. қўллаш доираси 1 мазкур стандарт қайси тадбиркорлик субъектлари оралиқ молиявий ҳисоботларни чоп этишини, ва ушбу ҳисоботларни неча марта ва оралиқ давр охиридан сўнг қачон чоп этилишини белгиламайди. бироқ, ҳукуматлар, қимматли қоғозлар бўйича назорат органлари, фонд биржалари ва ҳисоб сиёсатини белгилайдиган ташкилотлар одатда қарз ёки капитал қимматли қоғозлари очиқ бозорда савдо қилинадиган тадбиркорлик субъектларидан оралиқ молиявий ҳисоботларни чоп этишни талаб этадилар. агарда тадбиркорлик субъектидан молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (мҳхс) мувофиқ оралиқ молиявий ҳисоботларни чоп этилиши талаб этилганда ёки тадбиркорлик субъекти ўзи …
2 / 10
бъектининг муайян молиявий йил давомида оралиқ молиявий ҳисоботларни тақдим этмаганлиги ёки мазкур стандартга мос келмайдиган оралиқ молиявий ҳисоботларни тақдим этганлиги тадбиркорлик субъектининг йиллик молиявий ҳисоботларининг мҳхс га мос келишидан тўсмайди, агарда улар бошқа ҳолларда мос келса. 3 агарда тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботи мҳхс га мос келиши таъкидланган бўлса, у мазкур стандартнинг барча талабларига риоя этиши шарт. бу борада, 19-банд маълум очиб беришларни талаб этади. таърифлар 4 ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: оралиқ давр - тўлиқ молиявий йилдан қисқа бўлган молиявий ҳисобот давридир. оралиқ молиявий ҳисобот - оралиқ давр бўйича молиявий ҳисоботларнинг ((2007 йилда ўзгартирилган) бҳхс 1 “молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” да белгилангандек) тўлиқ тўпламига ёки қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг (мазкур стандартда белгилангандек) тўпламига эга молиявий ҳисоботни билдиради. оралиқ молиявий ҳисоботнинг таркиби 5 бҳхс 1 қуйидаги таркибий қисмларни қамраб оладиган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини белгилайди: (a) давр охири ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот; (б) давр бўйича фойда ёки зарар …
3 / 10
н номлардан ташқари бошқа номлардан фойдаланиши мумкин. масалан, тадбиркорлик субъекти “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан фойдаланиши мумкин. 6 ўз вақтида тақдим қилиш ва харажатлар нуқтаи назардан чекловни инобатга олган ҳолда ҳамда олдин эълон қилинган маълумотларни такрорлашдан қочиш мақсадида, тадбиркорлик субъектидан оралиқ саналарда унинг йиллик молиявий ҳисоботларига қараганда камроқ маълумотлар тақдим этиши талаб қилиниши мумкин ёки тадбиркорлик субъекти буни ўзи танлаши мумкин. мазкур стандарт қисқартирилган молиявий ҳисоботларни ҳамда танланган тушунтириш изоҳларини қамраб оладиган оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимал таркибини белгилайди. оралиқ молиявий ҳисобот энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламига нисбатан янгилашни тақдим этиши кўзда тутилади. шу туфайли, у янги фаолиятларга, ҳодисаларга ва ҳолатларга урғу беради ва олдин эълон қилинган маълумотларни такрорламайди. 7 мазкур стандартдаги ҳеч қайси банд тадбиркорлик субъекти томонидан оралиқ молиявий ҳисоботда қисқартирилган молиявий ҳисоботларни ҳамда танланган тушунтириш изоҳларини ўрнига молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини (бҳхс 1 да белгилангандек) чоп этилишини …
4 / 10
смларни ўз ичига олиши лозим: (a) қисқартирилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот; (б) фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот ёки қисқартирилган ҳисоботлар; (в) капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот; (г) пул оқимлари тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот; ва (д) танланган тушунтириш изоҳлари. 8a агарда тадбиркорлик субъекти (2011 йилда ўзгартирилган) бҳхс 1 нинг 10а-бандида изоҳлангандек фойда ёки зарар моддаларини алоҳида ҳисоботда тақдим этса, у ушбу алоҳида ҳисоботдан оралиқ қисқартирилган маълумотларни тақдим этади. оралиқ молиявий ҳисоботларнинг шакли ва таркиби 9 агарда тадбиркорлик субъекти ўзининг оралиқ молиявий ҳисоботида молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини чоп этса, ушбу ҳисоботларнинг шакли ва таркиби бҳхс 1 даги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламига нисбатан белгиланган талабларга мос келиши лозим. 10 агарда тадбиркорлик субъекти ўзининг оралиқ молиявий ҳисоботида қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг тўпламини чоп этса, ушбу қисқартирилган ҳисоботлар камида унинг энг яқин йиллик молиявий ҳисоботларида қайд қилинган сарлавҳаларининг ва оралиқ жамиларининг ҳар бирини ҳамда мазкур стандартда талаб этилган танланган тушунтириш изоҳларни қамраб …
5 / 10
лдаги таҳрирда) бҳхс 1 да молиявий ҳисоботларнинг тузилиши бўйича кўрсатма келтирилган. бҳхс 1 бўйича қўллаш кўрсатмаси молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот ва капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг тақдим этилиш йўлларини изоҳлайди. 13 [ўз кучини йўқотган] 14 агарда тадбиркорлик субъектининг энг яқин йиллик молиявий ҳисоботлари жамланган (консолидациялашган) ҳисоботлар бўлса, оралиқ молиявий ҳисобот жамланган асосда тайёрланади. бош тадбиркорлик субъектининг алоҳида молиявий ҳисоботлари энг яқин йиллик молиявий ҳисоботда тақдим этилган жамланган (консолидациялашган) ҳисоботлар билан номутаносибдир ёки қиёсий эмас. агарда тадбиркорлик субъектининг йиллик молиявий ҳисоботи жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларга қўшимча тарзда бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботини ҳам қамраб олган бўлса, мазкур стандарт тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботида бош ташкилотнинг алоҳида ҳисоботларини қамраб олишини ҳам талаб этмайди ва ҳам тақиқламайди. аҳамиятли ҳодисалар ва операциялар 15 тадбиркорлик субъекти оралиқ молиявий ҳисоботда охирги йиллик ҳисобот даври якунидан бошлаб юзага келган унинг молиявий ҳолатидаги ва фаолиятидаги ўзгаришларни тушуниш учун аҳамиятли бўлган ҳодисалар ва операцияларни қамраб олиши …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бҳхс 34"

бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34 бҳхс 34 бҳхс 34 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34 оралиқ молиявий ҳисоботлар мақсади ушбу стандартнинг мақсади оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимал таркибини белгилаш ҳамда оралиқ даврга тегишли тўлиқ ёки қисқартирилган молиявий ҳисоботларда тан олиш ва баҳолаш тамойилларини белгилаш ҳисобланади. мунтазам ва ишончли молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектининг фойда ва пул оқимларини юзага келтириш имкониятини, унинг молиявий ҳолатини ва ликвидлилигини тушуниш бўйича инвесторларнинг, кредиторларнинг ва бошқаларнинг қобилиятини оширади. қўллаш доираси 1 мазкур стандарт қайси тадбиркорлик субъектлари оралиқ молиявий ҳисоботларни чоп этишини, ва ушбу ҳисоботларни неча марта ва оралиқ давр охиридан сўнг қачон чоп этилишини белгиламайди. бир...

This file contains 10 pages in DOC format (149.0 KB). To download "бҳхс 34", click the Telegram button on the left.

Tags: бҳхс 34 DOC 10 pages Free download Telegram