o‘zbekiston mustaqilligining 34 yilligi

DOCX 8 стр. 4,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
o‘zbekiston mustaqilligining 34 yilligi “vatan uchun, millat uchun, xalq uchun” shiori ostida nishonlanadi ўзбекистон республикаси президентининг қарори дунёдаги ҳар бир давлатнинг миллий суверенитети ва мустақиллиги шу мамлакатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаши, ўз халқининг тинч ва фаровон ҳаётини, унинг энг муҳим манфаатларини таъминлашга хизмат қиладиган мустаҳкам сиёсий-ижтимоий замин ва куч-қудрат манбаидир. ҳеч шубҳасиз, 1991 йил 31 августда мард ва олижаноб халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва азму қарори билан қўлга киритилган миллий истиқлолимиз янги ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги барча ислоҳотларимиз ҳал қилувчи босқичга кираётган бугунги тарихий шароитда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. айнан мустақиллик, барча сиёсий-ҳуқуқий кафолатларни ўзида мужассам этган ҳолда, “ўзбекистон – 2030” стратегиямизни амалга ошириш, жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтириш, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, минтақамизда яхши қўшничилик алоқаларини янада ривожлантириш, дунё мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда беқиёс таянч бўлиб хизмат қилмоқда. мамлакатимиз мустақиллигининг ана шундай улкан …
2 / 8
азиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда – республика комиссияси) тузилсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. республика комиссияси (а.арипов): а) ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами (кейинги ўринларда – мустақиллик байрами) қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар марказлари ва тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланишини таъминлаш учун концепциянинг асосий маъно-мазмуни ва йўналишларидан келиб чиққан ҳолда тегишли чора-тадбирлар дастурларининг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминласин; б) жойларда мустақиллик байрамининг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги аҳамиятига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари, умумхалқ сайиллари, маданият ва спорт тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкорлар, маданият ва санъат арбоблари, спортчилар, жамоатчилик вакилларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият юритиши учун зарур шарт-шароит яратиб берсин; в) мазкур йўналишда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини республика комиссияси йиғилишларида мунтазам …
3 / 8
й манзараси бутунлай ўзгариб бораётгани; б) қисқа муддатда мамлакатимиз иқтисодиёти шиддат билан ўсиб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажми тарихда биринчи марта 110 миллиард ақш долларидан ошгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтиш, муқобил энергия манбаларини яратиш бўйича улкан дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани; в) янгиланган конституциямизда белгиланганидек, ўзбекистон тобора инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари улуғланадиган ижтимоий давлатга айланиб бораётгани, бандликни таъминлаш, замонавий иш ўринларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари катта ижобий натижалар бераётгани; г) таълим соҳасидаги ислоҳотлар илгари тарихимизда мисли кўрилмаган ўзгаришларга олиб келаётгани, мактабгача таълим тизимида қамров 2017 йилдаги 27 фоиздан ҳозирги пайтда 77 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етгани, юртимизда ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар ва президент мактаблари каби янги моделдаги мактаблар тизими пайдо бўлгани; д) соғлиқни сақлаш, илм-фан, it, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига ҳам катта эътибор берилаётгани, париж олимпиадаси ва паралимпиадасида спортчиларимиз илк бор кучли ўн бешталикдан жой олгани, …
4 / 8
алга оширилаётгани, смарт ва инновацион шаҳарсозлик асосида янги шаҳарлар барпо этилиб, ижтимоий инфратузилма тармоқлари ривожланаётгани; з) кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятимиздаги тинчлик, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити – бизнинг бебаҳо бойлигимиз экани, уни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз бўлиб қолиши зарурлиги; и) “армия ва халқ – бир тану бир жондир!” деган шиор асосида қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, мард ва жасур аскар ва офицерларимизнинг жисмоний, маънавий-руҳий тайёргарлигини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар амалга оширилаётгани; к) ўзбекистоннинг марказий осиё минтақасида яхши қўшничилик, ҳамкорлик ва интеграция жараёнларини кучайтиришдаги ўрни ва нуфузи ортиб, янги босқичга кўтарилаётгани; л) янги ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида очиқ, демократик ва дунёвий давлат сифатидаги обрў-эътибори ва нуфузи тобора юксалиб бораётгани. 1. маданият вазирлиги (о.назарбеков): а) республика маънавият ва маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тошкент шаҳрида мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тадбирининг дастури ва сценарийсини концепция асосида ишлаб чиқсин ҳамда уни юксак …
5 / 8
ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан; б) тошкент шаҳрида – республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ ўзбекистон республикаси республика бюджети ва тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади. 8. ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин. 9. ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазири а.н.арипов ва ўзбекистон республикаси президенти администрацияси ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари о.қ.абдураҳмонов зиммасига юклансин. image1.png image2.png image3.png image4.png /docprops/thumbnail.wmf

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekiston mustaqilligining 34 yilligi"

o‘zbekiston mustaqilligining 34 yilligi “vatan uchun, millat uchun, xalq uchun” shiori ostida nishonlanadi ўзбекистон республикаси президентининг қарори дунёдаги ҳар бир давлатнинг миллий суверенитети ва мустақиллиги шу мамлакатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаши, ўз халқининг тинч ва фаровон ҳаётини, унинг энг муҳим манфаатларини таъминлашга хизмат қиладиган мустаҳкам сиёсий-ижтимоий замин ва куч-қудрат манбаидир. ҳеч шубҳасиз, 1991 йил 31 августда мард ва олижаноб халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва азму қарори билан қўлга киритилган миллий истиқлолимиз янги ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги барча ислоҳотларимиз ҳал қилувчи босқичга кираётган бугунги тарихий шароитда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. айнан мустақиллик, барча сиёсий-ҳуқуқий...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (4,1 МБ). Чтобы скачать "o‘zbekiston mustaqilligining 34 yilligi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekiston mustaqilligining 34… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram