бҳхс 7

DOC 10 pages 151.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
бҳхс 7 бҳхс 7 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 7 пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот мақсади тадбиркорлик субъектининг пул оқимлари тўғрисидаги ахборот, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда ушбу пул оқимларидан фойдаланиш эҳтиёжларига баҳо беришда асос сифатида фойдалидир. фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорлар, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда бунинг муддати ва аниқлигига баҳо беришни талаб этади. ушбу стандартнинг мақсади, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидаги содир бўлган ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни, давр мобайнидаги пул оқимларини операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятларга таснифлайдиган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот кўринишида, тақдим этишни талаб қилишдан иборат. қўллаш доираси 1 тадбиркорлик субъекти пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни мазкур стандартнинг талабларига мос равишда тайёрлаб, молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган ҳар бир даврда молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми сифатида такдим этиши шарт. 2 ушбу стандарт 1977 йилнинг июлида тасдиқланган бҳхс 7 “молиявий ҳолатдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот”ни ўрнини …
2 / 10
а даромадларини тўлаш учун зарурдир. шунинг учун, ушбу стандарт барча тадбиркорлик субъектлари пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилишини талаб этади. пул оқимлари тўғрисидаги ахборотнинг афзалликлари 4 пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, бошқа молиявий ҳисоботлар билан биргаликда фойдаланилганда, фойдаланувчиларга тадбиркорлик субъектининг соф активларидаги ўзгаришларни, уларнинг молиявий структураси (ликвидлиги ва тўлов қобилияти)ни ва ўзгараётган имкониятлар ва шароитларга мослашиш мақсадида ўзининг пул оқимлари суммаси ва муддатларига таъсир кўрсата олиш қобилиятини баҳолаш учун маълумот билан таъминлайди. пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини келтириб чиқариш имкониятларини баҳолашда фойдалидир, ҳамда фойдаланувчиларга ҳар хил тадбиркорлик субъектларига тегишли келгуси пул оқимларининг келтирилган (дисконтланган) қийматини баҳолаш ва солиштириш моделларини ишлаб чиқиш имконини беради. у, шунингдек, турли хил тадбиркорлик субъектларининг операцион фаолияти кўрсаткичлари ҳақидаги ҳисоботларининг қиёсланувчанлигини оширади, чунки у бир хил операция ва ҳодисаларнинг турлича ҳисобга олиниши оқибатларини бартараф қилади. 5 олдинги даврлардаги пул оқимлари тўғрисидаги ахборотдан кўпинча келгуси пул оқимларининг суммаси, муддати ва аниқлигининг кўрсаткичи …
3 / 10
квивалентларининг кирими ва чиқими. операцион фаолият - тадбиркорлик субъектининг асосий даромад келтирувчи фаолияти ҳамда инвестицион ва молиявий фаолият ҳисобланмаган бошқа фаолият турлари. инвестицион фаолият - узоқ муддатли активларнинг ҳамда пул эквивалентларига кирмайдиган бошқа инвестицияларнинг сотиб олиниши ва чиқиб кетиши. молиявий фаолият - тадбиркорлик субъектининг қўйилган капитали ва қарз маблағларининг миқдори ва таркибидаги ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фаолият. пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари 7 пул маблағларининг эквивалентлари инвестиция ёки бошқа мақсадлар учун эмас, балки қисқа муддатли мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга ошириш мақсадида ушлаб турилади. инвестицияни пул эквиваленти деб ҳисоблаш учун, у белгиланган суммадаги пул маблағига осон айлантириладиган ва қийматидаги ўзгаришлар риски сезиларсиз даражада бўлиши лозим. шу сабабли, инвестиция одатда унинг сўндириш муддати қисқа бўлсагина, яъни харид қилинган пайтдан бошлаб тахминан уч ой ёки ундан кам муддат ичида тўланадиган бўлса, пул маблағларининг эквиваленти деб ҳисобланиши мумкин. улушли инвестициялар пул эквивалентларига кирмайди, бундан улар, аслини олганда, пул маблағларининг эквивалентлари бўлган ҳолатлари истисно, масалан сўндирилишига …
4 / 10
фаолиятига кирмайди, ва пул маблағларини бошқаришнинг бир қисми бўлиб хизмат қилади. ошиқча пул маблағларини уларнинг эквивалентларига инвестиция қилиш пул маблағларини бошқариш бўлиб ҳисобланади. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш 10 пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот давр давомидаги пул оқимларини операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича таснифланган ҳолда кўрсатиши керак. 11 тадбиркорлик субъекти ўзининг операцион, инвестицион ва молиявий фаолияти бўйича пул оқимларини ўзининг фаолиятига хос равишда кўрсатади. фаолият тури бўйича таснифлаш фойдаланувчиларга ушбу фаолиятларнинг тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолатига таъсирини баҳолаш ва унинг пул маблағлари ва эквивалентларининг суммасини аниқлаш имконини берувчи ахборотни таъминлайди . бу ахборотдан, шунингдек, ушбу фаолиятлар ўртасидаги ўзаро алоқани баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. 12 айнан бир операция бўйича ҳар хил таснифланадиган пул оқимлари юзага келиши мумкин. масалан, қарз бўйича тўловлар асосий сумма ва фоизлардан ташкил топса, фоиз элементи операцион фаолият бўлиб, асосий сумма элементи эса молиявий фаолият бўлиб таснифланиши мумкин. операцион фаолият 13 операцион фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг …
5 / 10
иштирок этадиган операциялар ёки бошқа ҳодисалар натижасида келиб чиқади. операцион фаолиятдан пул оқимларига қуйидагилар мисол бўлади: (a) товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишдан келиб тушган пул маблағлари; (б) роялти, хизматлар ҳақи, комиссион тўловлар ва бошқа даромадлар қўринишида келиб тушган пул маблағлари; (в) мол етказиб берувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўловлар; (г) ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар; (д) суғурта ташкилотининг суғурта полислари бўйича мукофотлари ва талабларлари, аннуитетлар ва бошқа суғурта тўловлари бўйича пул тушумлари ва пул тўловлари; (е) фойда солиғи бўйича тўловлар ҳамда солиқларнинг қайтарилиши, агар улар молиявий ёки инвестицион фаолият билан аниқ боғлиқ бўлмаса; ва (ё) воситачилик ёки олди-сотди мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул тушумлари ва тўловлари. асосий воситани сотиш каби айрим операциялар, тан олинадиган фойда ёки зарарга киритиладиган фойда ёки зарарга олиб келиши мумкин. бундай операцияларга тааллуқли пул оқимлари инвестицион фаолиятдан пул оқимлари бўлиб ҳисобланади. аммо, бҳхс 16 “асосий воситалар” нинг 68а бандида таъкидланишича, ижарага бериш ва кейинчалик сотиш учун …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бҳхс 7"

бҳхс 7 бҳхс 7 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 7 пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот мақсади тадбиркорлик субъектининг пул оқимлари тўғрисидаги ахборот, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда ушбу пул оқимларидан фойдаланиш эҳтиёжларига баҳо беришда асос сифатида фойдалидир. фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорлар, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда бунинг муддати ва аниқлигига баҳо беришни талаб этади. ушбу стандартнинг мақсади, тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидаги содир бўлган ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни, давр мобайнидаги пул оқимларини операцион, инвестиц...

This file contains 10 pages in DOC format (151.0 KB). To download "бҳхс 7", click the Telegram button on the left.

Tags: бҳхс 7 DOC 10 pages Free download Telegram