бҳхс 19

DOC 35 pages 432.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 35
international accounting standard 19 бҳхс 19 бҳхс 19 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 19 ходимларнинг даромадлари мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотларни очиб бериш тартибини белгилашдан иборатдир. стандарт тадбиркорлик субъектлардан қуйидагиларни тан олишни талаб этади: (a) мажбуриятни, қачонки ходим келгусида тўланадиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатадиган бўлса; ва (б) харажатни, қачонки тадбиркорлик субъекти ходимларнинг даромадлари эвазига ходим томонидан кўрсатилган хизматдан юзага келадиган иқтисодий манфаатни истеъмол қилса. қўллаш доираси 2 ушбу стандарт иш берувчи томонидан ходимларнинг даромадларини ҳисобга олишда қўлланилиши лозим, бундан мҳхс 2 “акцияга асосланган тўлов” қўлланиладиган ходимларнинг даромадлари мустасно. 3 ушбу стандарт нафақа тўловлари тизими (фонди) томонидан ҳисобот берилишини қамраб олмайди (бҳхс 26 “пенсион тизимлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот” га қаранг). 4 ушбу стандарт қўлланиладиган ходимларнинг даромадлари қуйидагилар асосида тўланадиган ходимларнинг даромадларини ўз ичига олади: (a) тадбиркорлик субъекти билан ходимлар, ходимлар гуруҳи ёки уларнинг вакиллари ўртасидаги расмий режалар ёки бошқа расмий келишувлар асосида; …
2 / 35
йидагилар каби ходимларнинг қисқа муддатли даромадларини, агарда уларнинг тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ходимлар тегишли хизматларни кўрсатадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин кутилса: (i) иш ҳақлари, маошлар ва ижтимоий таъминотга тўловлар; (ii) тўланадиган йиллик таътил тўлови ва тўланадиган касаллик тўлови; (iii) фойдада-қатнашиш ва мукофотлар; ва (iv) ходимларнинг жорий моддий наф тарзидаги даромадлари (масалан, тиббий хизмат, уй ёки автомобиль билан таъминлаш ҳамда бепул ёки имтиёзли нархлардаги товарлар ёки хизматлар); (б) қуйидагилар каби бандликдан-сўнгги даромадлар: (i) пенсия тўловлари (масалан, пенсиялар ва пенсияга чиқиш бўйича бир марталик тўловлар); ва (ii) бандликдан-сўнгги бошқа даромадлар, масалан бандликдан-сўнгги ҳаёт суғуртаси ва бандликдан-сўнгги тиббий хизмат; (в) ходимларнинг қуйидагилар каби бошқа ўзоқ муддатли даромадларини: (i) узоқ муддатли ишламаган вақт учун ҳақ тўлаш, масалан кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар, ижодий таътил пули; (ii) юбилейга бериладиган мукофотлар ёки бошқа узоқ муддали хизмат ҳақлари; ва (iii) меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча узоқ муддатли ҳақ тўлаш; …
3 / 35
бу тадбиркорлик субъекти томонидан ходимлар кўрсатган хизмат эвазига ёки бандликнинг тўхтатилиши учун тақдим этиладиган ҳақларнинг барча шаклларидир. ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари - бу ходимлар тегишли хизматларни кўрсатадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши кутилган ходимларнинг даромадларидир (бандликнинг тугашидан ташқари). ббандликдан-сўнгги нафақалар - бу бандлик тугашидан сўнг ходимларга тўланадиган нафақалардир (ишдан бўшатиш нафақалари ва ходимларнинг қисқа муддатли даромадларидан ташқари). ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадлари - бу ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари, бандликдан-сўнгги нафақалар ва ишдан бўшатиш нафақаларидан ташқари ходимларнинг барча даромадларидир. ишдан бўшатиш нафақалари - бу қуйидагилар натижасида ходимнинг бандлилигини тўхтатиш эвазига тақдим этиладиган ходимларнинг даромадлари: (a) ходимлар одатда пенсияга чиқиши санасидан олдин ходимнинг бандлилигини тухтатиш тўғрисидаги тадбиркорлик субъектининг қарори натижасида; ёки (б) ишдан бўшаш эвазига таклиф қилинаётган нафақани олиш тўғрисида ходим томонидан қабул қилинадиган қарор натижасида. тизимлар таснифланишига оид таърифлар бандликдан-сўнгги нафақалар тизимлари - бу расмий ёки норасмий келишувлар бўлиб, уларга асосан тадбиркорлик субъекти бир …
4 / 35
у белгиланган бадал тизимларидан ташқари бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш тизимларидир. кўп сонли иш берувчилар тизимлари - бу белгиланган бадал тизимлари (давлат тизимларидан ташқари) ёки белгиланган нафақа тизимлари (давлат тизимларидан ташқари) бўлиб, улар: (a) умумий назоратда бўлмаган турли тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган активларни бирлаштиради; ва (б) ушбу активлардан бирдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ходимларга нафақаларни тўлашда фойдаланади, ва бу шундай асосда амалга ошириладики, бунда бадал билан нафақа даражалари ходимларни ёллайдиган тадбиркорлик субъектининг жиҳатига боғлиқ бўлмаган тарзда аниқланади. соф белгиланган нафақалар бўйича мажбуриятга (активга) оид таърифлар соф белгиланган нафақалар бўйича мажбурият (актив) - бу дефицит ёки профицит бўлиб, у соф белгиланган нафақалар бўйича активни ушбу активнинг юқори чегарасигача чеклашнинг ҳар қандай таърисига тўғрилангандир. дефицит ёки профицит бу: (a) белгиланган нафақа бўйича мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан (б) тизим активларининг (агарда бўлса) ҳаққоний қийматининг чегирилганидир. активнинг юқори чегараси - тизимдан қоплашлар ёки тизимга нисбатан келгуси бадалларда камайишлар шаклида мавжуд бўлган ҳар қандай иқтисодий манфаатларнинг келтирилган …
5 / 35
зилмайдиган молиявий инструментлардан ташқари): (a) ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектидан юридик жиҳатдан алоҳида бўлган ва фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун ташкил қилинган тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинади; ва (б) фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, (ҳаттоки банкрот ҳолатида ҳам) ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг кредиторларига тўланмайдиган, ҳамда қуйидагилар содир бўлмагунча, ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қайтарилмайдиган активлардир: (i) фонднинг қолган активлари тизимнинг ёки ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг барча тегишли ходимларга нафақалар бўйича мажбуриятларини тўлаш учун етарли; ёки (ii) активлар ходимларга аллақачон тўланган нафақалар бўйича ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қоплаш сифатида қайтарилади. маълум талабларга жавоб берадиган суғурта полиси - бу ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига ўзаро боғлиқ бўлган томон (бҳхс 24 “ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш”да таърифланганидек) бўлмаган суғурталовчи томонидан чиқариладиган суғурта полисидир , агарда полис тушумлари: (a) белгиланган нафақа тизими асосида фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун фойдаланилса; ва (б) (ҳаттоки банкрот ҳолатида ҳам) ҳисобот …

Want to read more?

Download all 35 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бҳхс 19"

international accounting standard 19 бҳхс 19 бҳхс 19 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 19 ходимларнинг даромадлари мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотларни очиб бериш тартибини белгилашдан иборатдир. стандарт тадбиркорлик субъектлардан қуйидагиларни тан олишни талаб этади: (a) мажбуриятни, қачонки ходим келгусида тўланадиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатадиган бўлса; ва (б) харажатни, қачонки тадбиркорлик субъекти ходимларнинг даромадлари эвазига ходим томонидан кўрсатилган хизматдан юзага келадиган иқтисодий манфаатни истеъмол қилса. қўллаш доираси 2 ушбу стандарт иш берувчи томонидан ходимларнинг даромадларини ҳисобга олишда қўлланилиши лозим, бундан мҳхс 2 “акцияга асосланган тўлов” қўлланиладиган ходимларнинг даромадлар...

This file contains 35 pages in DOC format (432.0 KB). To download "бҳхс 19", click the Telegram button on the left.

Tags: бҳхс 19 DOC 35 pages Free download Telegram