молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 7

DOC 31 sahifa 339,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
мҳхс 7 мҳхс 7 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 7 молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади бўлиб фойдаланувчилар: (a) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик катта эканлигини; ва (б) тадбиркорлик субъекти ҳисобот даври мобайнида ва охирида дучор бўлган ва молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг хусусияти ва даражасини ҳамда тадбиркорлик субъекти ушбу рискларни қандай қилиб бошқаришини баҳолаши учун имкон берадиган маълумотлар тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилишини талаб этиш ҳисобланади. 2 ушбу мҳхсдаги тамойиллар бҳхс 32 “молиявий инструментлар: тақдим этиш” ва мҳхс 9 “молиявий инструментлар” даги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва тақдим этиш бўйича тамойилларни тўлдиради. қўллаш доираси 3 ушбу мҳхс барча тадбиркорлик субъектлари томонидан қуйидагилардан ташқари барча турдаги молиявий инструментларга нисбатан қўлланилиши керак: (a) мҳхс 10 «жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар”, бҳхс 27 “алоҳида молиявий ҳисоботлар” ёки бҳхс 28 “қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар” га …
2 / 31
хс 32 даги улушли инструментнинг таърифига мос келган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда, қўллаши керак. (б) бҳхс 19 “ҳодимларнинг даромадлари” қўлланиладиган ҳодимларнинг даромадлари бўйича иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. (в) [ўз кучини йўқотган] (г) мҳхс 4 “суғурта шартномалари” да таърифланган суғурта шартномалари. бироқ, ушбу стандарт бундай суғурта шартномаларида сингдирилган деривативларга нисбатан қўлланилади, агар мҳхс 9 уларнинг алоҳида ҳисобга олинишини талаб этса. бундан ташқари, эмитент ушбу мҳхсни молиявий кафолат шартномаларига нисбатан қўллаши керак, агар у ушбу шартномаларни тан олишда ва баҳолашда мҳхс 9 ни қўлласа. бироқ, эмитент мҳхс 4 даги 4(г) бандга мувофиқ бундай шартномаларни тан олиш ва баҳолаш учун мҳхс 4 ни танлаганида (қарор қилганида), у бу шартномаларга нисбатан мҳхс 4 ни қўллаши керак. (д) мҳхс 2 “акцияга-асосланган тўлов” қўлланиладиган акцияга асосланган тўловлар бўйича операциялардан юзага келадиган молиявий инструментлар, шартномалар ва мажбуриятлар. бироқ мҳхс 9 нинг қўллаш доирасидаги шартномаларга нисбатан ушбу мҳхс қўлланилади. (е) бҳхс 32 нинг 16a ва 16б ёки 16в …
3 / 31
вий инструментларни очиб бериладиган маълумотнинг хусусиятига хос бўлган ва мазкур молиявий инструментларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган туркумларга гуруҳлаши керак. тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган моддаларнинг солиштирмасини шакллантириш учун етарли бўлган маълумотларни таъминлаши керак. молиявий инструментларнинг молиявий ҳолат ва молиявий натижаларга бўлган таъсирининг аҳамиятлилиги 7 тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар унинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик аҳамиятли эканлигини баҳолаш имконини берадиган маълумотларни очиб бериши керак. молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тоифалари 8 молиявий инструментларнинг мҳхс 9 да белгиланган қуйидаги тоифаларининг ҳар бириси бўйича уларнинг баланс қийматлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда очиб берилиши керак: (a) ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий активлар. бунда ушбу активларнинг қўйидаги турлари алоҳида кўрсатилиши керак: (i) дастлабки тан олишда бундай активлар сифатида белгиланган молиявий активлар, ва (ii) мҳхс 9 га мувофиқ мажбурий равишда ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий активлар. (б) [ўз кучини …
4 / 31
оний қийматидаги ўзгаришлар фойда ва зарарда ҳисобга олинадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар 9 тадбиркорлик субъекти молиявий актив (ёки молиявий активларнинг гуруҳини) ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган сифатида белгилаганида (улар бошқа ҳолатда амортизацияланган қийматда ҳисобга олинадиган бўлганида), қуйидагиларни очиб бериши керак: (a) ҳисобот даври охирида молиявий актив (ёки молиявий активлар гуруҳи) бўйича максимал кредит риск даражаси (36(a) бандга қаранг). (б) ушбу максимал кредит рискни камайтирадиган ва ушбу молиявий активга (ёки молиявий активлар гуруҳига) боғлиқ бўлган ҳар қандай кредит деривативлари ёки шунга ўхшаш инструментларнинг суммаси. (в) молиявий актив бўйича кредит рискининг ўзгариши туфайли ушбу молиявий активнинг (ёки молиявий активлар гуруҳининг) ҳаққоний қийматидаги давр мобайнидаги ёки жамғарилган ўзгариш суммаси. ушбу сумма қуйидагича аниқланади: (i) бозор рискини юзага келтирадиган бозор шароитларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳаққоний қийматнинг ўзгариши суммаси сифатида; ёки (ii) тадбиркорлик субъектининг фикри бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар туфайли ҳаққоний қийматнинг ўзгаришини тўғрироқ кўрсатадиган муқобил усулдан фойдаланган ҳолда. бозор рискини юзага келтирадиган бозор шароитларидаги …
5 / 31
қаранг) талаб этилганида, у қуйидагиларни очиб бериши керак: (a) молиявий мажбурият бўйича кредит риск туфайли молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги жамғарилган ўзгариш суммасини (мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришнинг таъсирини аниқлаш учун мҳхс 9 нинг б5.7.13–б5.7.20 бандларга қаранг). (б) молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати ва бу мажбуриятнинг сўндириш муддати охирида ушбу мажбурият шартномаси бўйича тадбиркорлик субъекти тўлаши керак бўлган сумма орасидаги фарқ. (в) жамғарилган фойда ёки зарарнинг давр мобайнида капитал ичидаги ҳар қандай бир моддадан бошқа моддага ўтказилиши ва бундай ўтказишнинг сабаби. (г) мажбурият давр мобайнида ҳисобдан чиқарилган бўлса, ҳисобдан чиқаришда ўзлаштирилган ва бошқа умумлашган даромадда акс эттирилган сумма (агар мавжуд бўлса). 10a тадбиркорлик субъекти мҳхс 9 даги 4.2.2 га мувофиқ молиявий мажбуриятни ҳаққонй қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифтиад белгилаганида ва ушбу мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ҳамма ўзгаришларни (шу жумладан, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини) фойда ёки зарарда акс эттириши талаб этилганида (мҳхс 9 даги 5.7.7 ва 5.7.8 бандларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 7" haqida

мҳхс 7 мҳхс 7 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 7 молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади бўлиб фойдаланувчилар: (a) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик катта эканлигини; ва (б) тадбиркорлик субъекти ҳисобот даври мобайнида ва охирида дучор бўлган ва молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг хусусияти ва даражасини ҳамда тадбиркорлик субъекти ушбу рискларни қандай қилиб бошқаришини баҳолаши учун имкон берадиган маълумотлар тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилишини талаб этиш ҳисобланади. 2 ушбу мҳхсдаги тамойиллар бҳхс 32 “молиявий инструментлар: тақдим этиш” ва мҳхс 9 “молиявий инструментлар” даги молиявий активлар ва...

Bu fayl DOC formatida 31 sahifadan iborat (339,0 KB). "молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 7"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: молиявий ҳисоботнинг халқаро ст… DOC 31 sahifa Bepul yuklash Telegram