молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 11

DOC 18 sahifa 221,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
мҳхс 11 мҳхс 11 молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 11 биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади биргаликда назорат қилинадиган фаолият бўйича келишувларда (яъни биргаликдаги фаолият бўйича келишувларда) улушга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш тамойиларини белгилашдан иборатдир. мақсадга эришиш 2 1-банддаги мақсадга эришиш учун, мазкур мҳхс биргаликдаги назоратни таърифлайди ва биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг томони бўлган тадбиркорлик субъектидан у иштирок этадиган биргаликдаги фаолият бўйича келишув турини унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини баҳолаш асосида аниқлашни ҳамда ушбу биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг туридан келиб чиқиб ушбу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни ҳисобга олишни талаб этади. қўллаш доираси 3 ушбу мҳхс биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг томони бўлган барча тадбиркорлик субъектлари томонидан қўлланилиши лозим. биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар 4 биргаликдаги фаолият бўйича келишув - бу икки ёки ундан ортиқ томонлар биргаликдаги назоратга эга бўлган фаолият бўйича келишувдир. 5 биргаликдаги фаолият бўйича келишув қуйидаги хусусиятларга эга: (a) томонлар шартномавий келишув орқали …
2 / 18
дилар, қачонки улар фаолиятнинг даромадларига аҳамиятли таъсир этадиган тадбирларни (яъни ўринли тадбирлар) амалга оширишда биргаликда ҳаракат қилиши шарт бўлса. 9 барча томонлар, ёки томонлар гуруҳи, фаолиятни биргаликда назорат қилишлари аниқлангандан сўнг, биргаликдаги назорат фақатгина ўринли тадбирлар бўйича қарорлар фаолиятни биргаликда назорат қиладиган томонларнинг якдил розилигини талаб этадиган пайтда мавжуд бўлади. 10 биргаликдаги фаолиятда, ҳеч қайси бир ягона томоннинг ўзи фаолиятни назорат қилмайди. фаолиятнинг биргаликдаги назоратига эга томон бошқа томонларнинг, ёки томонлар гуруҳининг, бирортасининг фаолиятни назорат қилишидан тўса олади. 11 фаолиятнинг барча томонлари ҳам фаолиятнинг биргаликдаги назоратига эга бўлмаслигига қарамасдан, фаолият биргаликдаги фаолият бўлиши мумкин. мазкур мҳхс биргаликдаги фаолиятнинг биргаликдаги назоратига эга томонлар (қўшма операторлар ёки қўшма тадбиркорлар) билан биргаликдаги фаолиятда иштирок этадиган, аммо унинг биргаликдаги назоратига эга бўлмаган, томонларни бир биридан фарқлайди. 12 тадбиркорлик субъекти барча томонлар, ёки томонлар гуруҳи, фаолиятнинг биргаликдаги назоратига эга бўлишини баҳолашда мулоҳазани қўллаши зарур бўлади. тадбиркорлик субъекти барча далиллар ва ҳолатларни кўриб чиқиш орқали ушбу …
3 / 18
ўладилар. ушбу томонлар қўшма операторлар деб юритилади. 16 қўшма корхона - бу шундай биргаликдаги фаолият бўйича келишувки, бунда фаолиятнинг биргаликдаги назоратига эга томонлар фаолиятнинг соф активларига нисбатан ҳуқуқларга эга бўладилар. ушбу томонлар қўшма тадбиркорлар деб юритилади. 17 тадбиркорлик субъекти биргаликдаги фаолият бўйича келишув қўшма фаолият ёки қўшма корхона бўлишини баҳолашда мулоҳазани қўллайди. тадбиркорлик субъекти у иштирок этган биргаликдаги фаолиятнинг турини фаолиятдан юзага келадиган унинг ҳуқуқлари ва бурчларини кўриб чиқиш орқали аниқлаши лозим. тадбиркорлик субъекти фаолиятнинг тузилиши ва юридик мақомини, шартномавий келишувда томонлар келишган шартларни ва, ўринли бўлганда, бошқа далиллар ва ҳолатларни кўриб чиқиш орқали унинг ҳуқуқлари ва бурчларини баҳолаши лозим. (б12-б33 бандларга қаранг). 18 баъзида томонлар шундай концептуал келишув орқали боғланган бўладики, бунда ушбу келишув бир ёки ундан ортиқ тадбирларни амалга ошириш бўйича умумий шартномавий шартларни белгилайди. концептуал келишув томонлар келишув таркибини ташкил этадиган муайян тадбирларни қамраб олиш учун турли биргаликдаги фаолиятларни ташкил этишини белгилаши мумкин. ушбу биргаликдаги фаолиятлар айнан …
4 / 18
галик қилинадиган ҳар қандай активлардаги ўз улушини; (б) ўзининг мажбуриятларини, жумладан биргаликда қабул қилинадиган ҳар қандай мажбуриятлардаги ўз улушини; (в) қўшма фаолиятдан юзага келадиган маҳсулдаги ўз улушининг сотувидан олинадиган унинг даромадини; (г) қўшма фаолиятдаги маҳсулнинг сотувидан даромаддаги ўзининг улушини; ва (д) ўзининг харажатларини, жумладан биргаликда сарфланадиган ҳар қандай харажатлардаги ўз улушини. 21 қўшма оператор унинг қўшма фаолиятдаги улушига тегишли активларни, мажбуриятларни, даромадларни ва харажатларни муайян активларга, мажбуриятларга даромадларга ва харажатларга нисбатан қўлланиладиган мҳхс ларга мувофиқ ҳисобга олиши лозим. 22 тадбиркорлик субъекти ва у қўшма оператор бўлган қўшма фаолият ўртасидаги активлар сотуви, тақдими ёки хариди каби операцияларни ҳисобга олиш б34-б37 бандларда белгиланган. 23 қўшма фаолиятда иштирок этадиган, аммо биргаликдаги назоратга эга бўлмаган, томон ҳам 20-22 бандларга мувофиқ фаолиятдаги ўз улушини ҳисобга олиши лозим, агарда ушбу томон қўшма фаолиятга тегишли активларга нисбатан ҳуқуқларга, ва мажбуриятлар учун бурчларга, эга бўлса. агарда қўшма фаолиятда иштирок этадиган, аммо биргаликдаги назоратга эга бўлмаган, томон қўшма фаолиятга …
5 / 18
бунда у қўшма корхона устидан аҳамиятли таъсирга эга бўлмагунча, ушбу ҳолат юз берганда у уни бҳхс 28 (2011 йилда ўзгартирилган) га мувофиқ ҳисобга олиши лозим. алоҳида молиявий ҳисоботлар 26 ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида, қўшма оператор ёки қўшма тадбиркор ўз улушини қуйидагича ҳисобга олиши лозим: (a) 20-22 бандларга мувофиқ қўшма фаолиятдаги улушни; (б) бҳхс 27 “алоҳида молиявий ҳисоботлар” нинг 10-бандига мувофиқ қўшма корхонадаги улушни. 27 ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида, биргаликдаги фаолиятда иштирок этадиган, аммо биргаликдаги назоратга эга бўлмаган, томон ўз улушини қуйидагича ҳисобга олиши лозим: (a) 23-бандга мувофиқ қўшма фаолиятдаги улушни; (б) мҳхс 9 га мувофиқ қўшма корхонадаги улушни, бунда тадбиркорлик субъекти қўшма корхона устидан аҳамиятли таъсирга эга бўлмагунча, ушбу ҳолат юз берганда у бҳхс 27 (2011 йилда ўзгартирилган) нинг 10-бандини қўллаши лозим. a-илова таърифланган атамалар ушбу илова мҳхс нинг ажралмас қисмидир. биргаликдаги фаолият бўйича келишув икки ёки ундан ортиқ томонлар биргаликдаги назоратга эга бўлган фаолият бўйича келишувдир. биргаликдаги назорат фаолиятнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 11" haqida

мҳхс 11 мҳхс 11 молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 11 биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади биргаликда назорат қилинадиган фаолият бўйича келишувларда (яъни биргаликдаги фаолият бўйича келишувларда) улушга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш тамойиларини белгилашдан иборатдир. мақсадга эришиш 2 1-банддаги мақсадга эришиш учун, мазкур мҳхс биргаликдаги назоратни таърифлайди ва биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг томони бўлган тадбиркорлик субъектидан у иштирок этадиган биргаликдаги фаолият бўйича келишув турини унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини баҳолаш асосида аниқлашни ҳамда ушбу биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг туридан келиб чиқиб ушбу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни ҳисобга олишни талаб эта...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (221,0 KB). "молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 11"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: молиявий ҳисоботнинг халкаро ст… DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram