ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини ташкил этилиш механизми

DOC 739,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1516378194_70015.doc ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини ташкил этилиш механизми режа: 1. ўзбекистонда пенсия таъминотини давлат томонидан тартибга солиш асослари. 2. давлат пенсия таъминотини бошқариш органлари, уларнинг гуруҳланиши. 3. бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг моҳияти ва зарурлиги. 1. ўзбекистонда пенсия таъминотини давлат томонидан тартибга солиш асослари. республикамизда таъминотини давлат томонидан тартибга солишнинг дастлабки босқичи “фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан характерланди. ушбу қонун ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлар амал қилаётган пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. бу қонуннинг моҳиятини пенсионерларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида ҳуқуқий ҳимоялаш, пенсия миқдорини бевосита меҳнат стажининг давомийлиги ва иш ҳақи миқдорига боғлиқлигини таъминлаш ташкил этади аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чораларнинг таркибида давлат пенсиялари муҳим ўрин эгаллайди. пенсия таъминотининг ижтимоий аҳамияти шу билан аниқланадики, ҳозирги пайтда ўзбекистондаги кўплаб қариялар, ногиронлар ва уларнинг оила аъзолари, боқувчисини йўқотганларнинг ҳаётий муҳим манфаатларига ўз таъсирини ўтказади. бозор муносабатларига ўтилиши муносабати …
2
малга ошириш тартиби, давлат пенсиялари ягона тизимини ташкил этиш (уларни тайинлаш, ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартиби) “фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган. ўзбекистонда кейинги йилларда аҳоли сонини барқарор ўсиб бораётганлиги, аҳолининг ёш таркибида ёшлар катта салмоққа эга бўлишига қарамасдан кексаларнинг салмоғи барқарор даражада сақланиб қолаётганлиги ўз навбатида, ижтимоий масалаларга айниқса, пенсия тизимига алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда. шу сабабли ҳам, мамлакатимизда пенсия тизимига ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. республикамизда пенсия тизининг ҳуқуқий асослари шаклланган бўлиб такомиллаштириб борилмоқда. пенсия тизимини бошқарувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир: · ўзбекистон республикасининг 1993 йил 3 мартдаги 938-xii сон “фуқароларнинг давлат пенция таъминоти тўғрисида” ги қонуни; · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом (вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган). · давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга …
3
билан тасдиқланган, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 17 ноябрда 2282-сон билан рўйхатдан ўтказилган). ўзбекистон республикаси президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” пф 4161 сон фармонига мувофиқ, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсиялар, шунингдек, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириши йўлга қўйилди. шунингдек, ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди. янги тузилма фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсатсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсиялар ҳамда бошқа тўловларнинг миқдорини қайта ҳисоблаб чиқилиши таъминланди. меҳнат майиблиги ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича тайинланган пенсияларга доир муносабатларни амалга оширади. пенсия таъминоти тизимига киритилган бундай янгилик фуқароларни ижтимоий муҳофазалаш самарадорлигини ошириш, тиббий-меҳнат экспертизаси хизмати фаолиятини ташкил этиш имконини берди. фуқароларга пенсия тайинлашнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш, мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимининг …
4
арнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишонарлилигини текшириш йўли билан ёппасига текширувлар амалга оширилади. бугунги кунда давлат пенсия тизимини 2012-2016 йилларда барқарор ривожлантириш, мақбул ижтимоий муҳитни шакллантириш йўли билан фуқароларни кафолатланган давлат пенсиялари билан таъминлаш ҳамда бу борада жойлардаги шарт-шароитларни яхшилаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур чора-тадбирлар пенсионер ва ногиронларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт тарзи сифатини янада ошириш ҳамда ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. республикамизда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлашда амалдаги қонунларга қўшимча равишда муҳим бўлган қонунлар, хусусан, нодавлат пенсия таъминотига оид қонунлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муҳим аҳамият касб этади. республикимизда пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилинишининг қандай мажбуриятлар асосий сабаби ҳам фуқароларнинг пенсия таъминотига оид мажбуриятларни бажариш учун давлатда молиявий ресурслар етишмаслигидир. ҳозирги кунда пенсия тизимини ислоҳ қилишнинг муҳимлиги фуқароларнинг иқтисодий манфаатларига бевосита боғлиқлиги билан белгиланади. республикамизда пенсия тизими борасидаги муаммолар ва ислоҳ этишнинг объектив зарурати бюджетдан ташқари пенсия …
5
инотини бошқариш объектлари бўлиб турли молиявий муносабатлар ҳисобланади. масалан, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ва бошқа пул жамғармаларини ташкил қилиш ва ишлатиш билан боғлиқ муносабатлар бошқариш объектларидир. бу молиявий муносабатларни бошқаришга хизмат қилувчи ташкилий тузилмалар (молия органлари, солиқ идоралари, корхоналардаги молиявий хизматлар ва бўлимлар) эса молияни бошқариш субъектларидир. давлат пенсия таъминотини бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади: · молиявий муносабатларни бошқариш; · пул маблағлари жамғармаларини бошқариш; · молиявий аппарат фаолиятини бошқариш. молиявий муносабатларнинг ҳар бир соҳаси ва ҳар бир бўғинида бошқариш субъектлари бу муносабатларга таъсир этишнинг ўзига хос махсус усулларидан фойдаланадилар. шу билан бирга, бу усуллар маълум умумийликка эга бўлган функционал элементлардан иборат, булар: режалаштириш, оператив бошқариш ва назорат. ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини умумий бошқаришни ўзбекистон республикаси конституциясига асосан олий мажлис, вазирлар маҳкамаси ва президент девони амалга оширади. давлат пенсия таъминотини оператив бошқариш эса молиявий аппаратга юклатилган. унинг ёрдамида давлат пенсия таъминотининг барча таркибий бўғинларида молиявий фаолият устидан бошқарувни амалга оширади. айнан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини ташкил этилиш механизми"

1516378194_70015.doc ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини ташкил этилиш механизми режа: 1. ўзбекистонда пенсия таъминотини давлат томонидан тартибга солиш асослари. 2. давлат пенсия таъминотини бошқариш органлари, уларнинг гуруҳланиши. 3. бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг моҳияти ва зарурлиги. 1. ўзбекистонда пенсия таъминотини давлат томонидан тартибга солиш асослари. республикамизда таъминотини давлат томонидан тартибга солишнинг дастлабки босқичи “фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан характерланди. ушбу қонун ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлар амал қилаётган пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. бу қонуннинг моҳиятини пенсионерларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни ижтимоий йўналтирилган бозо...

Формат DOC, 739,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистонда давлат пенсия таъминотини ташкил этилиш механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистонда давлат пенсия таъм… DOC Бесплатная загрузка Telegram