жамғариб бориладиган пенсия таъминотининг фаолият механизми

PPTX 25 sahifa 273,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
4-мавзу: жамғариб бориладиган пенсия таъминоти фаолияти механизми жамғариб бориладиган пенсия таъминотининг фаолият механизми режа: жамғариб бориладиган пенсия таъминоти - давлат пенсия таъминотининг таркибий қисми сифатида. жамғариб бориладиган пенсия тизимининг сиёсати, тактикаси ва стратегияси. мамлакатда ижтимоий барқарорликни таъминлашда жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари. жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини бошқариш ва тартибга солишинг ўзига хос хусусиятлари. хорижий давлатларда пенсия тизимини умумлашган уч даражали тизим шаклида тасаввур қилиш мумкин: давлат назорати остида амалга оширилувчи умумий ва мажбурий пенсия тизими; мажбурий жамғарма тизими орқали бериладиган ва минимал жамғармани "тўплаган" кишилар учун ижтимоий пенсия тизими; тўлиқ капиталлаштириш ва жамғариш тамойилига асосланган, индивидуал ҳисоб рақамларни юритиш орқали амалга ошириладиган пенсия тизими. республикамизда ишлаб чиқилган «ўзбек модели»нинг беш тамойилидан бири-кучли ижтимоий ҳимоялашдир. ўзбекистонда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасида ягона тизим яратилгани мазкур соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга, ижтимоий хизмат турларини кенгайтиришга кенг йўл очди. мамлакатимизда жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этилиши жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, …
2 / 25
убликасининг «фуқароларнинг жамғариб борадиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сонли қарорига мувофиқ, жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилди. пенсия таъминоти молиявий ресурсларни қайта тақсимлашнинг йирик оқими бўлиб, иқтисодиётда маҳсулотлар, ресурслар ва даромадларнинг макроиқтисодий доиравий айланишига, аҳолининг иқтисодий фаоллигини рағбатлантиришга жиддий таъсир кўрсатади. пенсия тизими билан иқтисодиётнинг бошқа қисмлари узвий боғлиқ бўлиб, тўғри ташкил этилган пенсия тизими иқтисодиётни инвестициялашнинг молиявий манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. ўзбекистон республикаси пенсия таъминоти тизими ўзбекистон республикаси пенсия таъминоти тизими жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими давлат пенсия таъминоти тизими республикамизда фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизими амалиётга жорий қилинди, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти иқтисодий фаол аҳолининг иш жойи, меҳнатга лаёқати ва даромадини йўқотиш билан боғлиқ турли ҳодисалардан ижтимоий ҳимоялаш шакли ҳисобланади. “жамғариб бориладиган пенсия тизими” молиявий категория сифатида пул маблағларининг мақсадли фондларни шакллантириш ва кексалик чоғида фойдаланишнинг шакл ва усуллари йиғиндисини ўз ичига олган иқтисодий муносабатлар тизимини акс эттиради. …
3 / 25
ириш ва нодавлат пенсия жамғармалари билан шуғуллануви молиявий ташкилотлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобваракларида маблағларни шакллантириш манбалари жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадаллари шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақлари маблағларига ҳисоблаб чиқарилган фоизлар конун ҳужжатлари-да зид бўлмаган бошка маблағлар ихтиёрий тартибда фуқароларнинг жбпт да иштироки мажбурий тартибда ўзбекистонда фаол ижтимоий сиёсатни амалга ошириш янгича амалий ва самарали шаклларни қўллашни талаб этади. жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, пенсия тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланиш ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва кишиларни кексаликда камбағалликдан ҳимоялашда муҳим ўрин тутади. мамлакатимизда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ташкил этилиши жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, сиёсий барқарорликни вужудга келтириш ва келгусида фуқаронинг моддий таъминотини кўпайтиришнинг асосий шарт-шароитларидан биридир, деган хулосани келтириш мумкин. жамғариладиган пенсия тизимлари ҳукуматнинг молиявий кафолатларидан фойдаланади, улар даромадни таъминлаш имконини берувчи молиявий бозорларнинг иштирокчиларига айланади. натижада пенсия тўловлари ишловчиларнинг нафақат пенсияга чиққунга қадар бўлган иш ҳақидан, балки, меҳнат …
4 / 25
боғлиқ, иш берувчи ва ёлланма ишловчидан олинадиган бадалларни қайта тақсимлаш тамойили асосида молиялаштирилади 2 мажбурий жамғарма тизими орқали бериладиган ва минимал жамғарма стажини "тўплаган" кишилар учун давлат бюджетидан фойдаланувчи ижтимоий пенсия тизими 3 тўла капиталлаштириш ва жамғариш тамойилига асосланган, индивидуал ҳисобрақамларни юритиш орқали амалга ошириладиган пенсия тизими “фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ахборот тизимларини ривожлантириш” бўлимида қуйидагилар кўзда тутилди: 1 фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базаси билан интеграциялаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2 фуқаролар учун фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти дастурида ўз ҳисоб рақамларини интернет, мобил қурилма, ва sms лар орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш 4 фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидаги фойдаланишга топширилган “электрон реестрларни қабул қилиш” интерактив хизматини ривожлантириш мақсадида, банкда яратилган “банк иккинчи даражали рўйхатга олиш” тизими базасида электрон рақамли имзони рўйхатга олиш марказига лицензия олиш ва иш фаолиятини ташкил этиш 3 фукароларнинг жамғариб …
5 / 25
тизимлари ўртасидаги фарқлар моҳиятини асослаб берди. тақсимот модели пенсионерларни ҳозирги вақтда амалда бўлган аҳолининг иқтисодий фаол қатлами ҳисобига таъминлайди. пенсия тизимининг капиталлашган модели тақсимотдан фарқли равишда инсоннинг ўз меҳнати ва пенсия жамғарилиши натижалари билан узвий боғлиқ. германияда тақсимот пенсия тизими 1891 йилда жорий қилинган бўлиб, европа мамлакатларида, мдҳ давлатларида қўлланилмоқда. германиянинг пенсия тизимидаги тақсимот-тортилувчи моделига кўра аҳолининг иқтисодий фаол қатлами томонидан тўланган мажбурий пенсия бадаллари ҳисобидан пенсия харажатлари шаклланади ва аҳолининг иқтисодий фаол қатламлари ўртасида тақсимланади.чили модели-капиталлашган модели схемаси қуйидагича: пенсия бадалларини инвестиция қилишдан ва тўплашдан ҳосил бўлган капитал пенсия харажатларини қоплашга йўналтирилади. пенсия бадаллари капитал тўловчининг шахсий ҳисоб рақамида ҳисобга олиб борилади. ушбу ҳисоб рақамни пенсия фондлари ёки пенсия кассалари, суғурта кассалари ёки банклар юритади. пенсия маблағларини тизимли инвестиция қилиш билан ушбу институтлар инвестиция даромадларига эга. капитал ёки йиғилган пенсия бадаллари суммаси уларни инвестиция қилишдан олинган даромад пенсия фонди фаолияти натижасида капиталлашган пенсиянинг молиявий манбасидир. авлодлар бирдамлиги асосида қурилган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамғариб бориладиган пенсия таъминотининг фаолият механизми" haqida

4-мавзу: жамғариб бориладиган пенсия таъминоти фаолияти механизми жамғариб бориладиган пенсия таъминотининг фаолият механизми режа: жамғариб бориладиган пенсия таъминоти - давлат пенсия таъминотининг таркибий қисми сифатида. жамғариб бориладиган пенсия тизимининг сиёсати, тактикаси ва стратегияси. мамлакатда ижтимоий барқарорликни таъминлашда жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари. жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини бошқариш ва тартибга солишинг ўзига хос хусусиятлари. хорижий давлатларда пенсия тизимини умумлашган уч даражали тизим шаклида тасаввур қилиш мумкин: давлат назорати остида амалга оширилувчи умумий ва мажбурий пенсия тизими; мажбурий жамғарма тизими орқали бериладиган ва минимал жамғармани "тўплаган" кишилар учун ижтимоий...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (273,4 KB). "жамғариб бориладиган пенсия таъминотининг фаолият механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жамғариб бориладиган пенсия таъ… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram