корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми

DOC 414.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1709539584.doc корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми режа: 1. молиявий фаолиятнинг асосий йўналишлари 2. корхоналарда молиявий фаолиятни ташкил этиш масалалари 3. корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми 4. молиявий менежмент механизмининг элементлари 5. молиявий ричаг (дастаклар). молиявий методлар тизими. молиявий инструментлар (воситалар) 6. корпоратив молияни бошқариш методларининг мажмуи. операцион леверидж. молиявий леверидж. операцион ричаг даражаси 7. молиявий ричаг даражаси. зарарсизлик нуқтаси. умумий ричаг даражаси 8. молиявий менежментнинг ахборот таъминот тизими молиявий фаолиятнинг асосий йўналишлари бозор иқтисодиёти хўжалик субъектлари орқали ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида бозордаги талаб ва таклиф, аниқ истеъмолчиларнинг талаблари, ишлаб чиқарувчи учун максимал фойда олиш имкониятини туғдирувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзда тутади. бошқарувнинг бозор шарт-шароитлари, ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболлари ва менталитети учун хусусиятли ҳисобла-нувчи бошқарув тизимини шакллантиришни, мамлакатимизда шакллантирилаётган бозор иқтисодиёти аҳоли учун реал иқтисодий эркинликнинг мавжуд бўлишини назарда тутади. менежмент субъектларнинг бошқарувни самарали тизими сифатида бундай имкониятларга эгалигини тасдиқлайди. ўзбекистон республикаси ташкилотлари, корхоналарининг ташқи муҳитини ўрганиш (тадбиркорлик фаолиятининг …
2
вазифа сифатида ташқи муҳитнинг ўзгаришларига ўз фаолият соҳаларини тезлик билан мослаштира олиш ва вужудга келган муаммоларни осонлик билан ўз фойдасига ҳал этиш масаласи юзага келади. худди шунингдек, ҳар қандай субъектнинг асосий фаолият соҳаларидан бири молиявий менежмент ҳисобланади. молиявий менежмент - субъектларда молиявий ресурслар ва капиталларни бошқариш ҳисобланади. молиявий менежмент фаолиятининг тури сифатида 2 та йирик соҳани кўриш мумкин: · субъектнинг раҳбарияти томонидан қарорлар асосида молиявий ресурслар ва капиталларни бошқаришни ўз ичига олувчи ички хўжалик фаолияти; · корхона ва бошқа хўжалик субъектлари ўртасидаги молиявий муносабатларни ўрнатиш жараёнида амалга ошириладиган молиявий ресурслар ва капиталларни бошқаришнинг ташқи жараёни. бошқарув тизими бошқарилаётган объектларга зарурий таъсирини таъминлайди. бошқарув фаолияти одатда ташкилотнинг маъсул шахслари ўртасида ва махсус бўғинлари ўртасида тақсимланади. бошқарув тизимининг бўғинлари чизиқли, функцинал, чизиқли-функционал, функционал- чизиқли ва бошқа турли комбинацияларда бўлиши мумкин. молиявий бошқарувнинг замонавий тизими ҳисобланган молиявий менежментнинг асосий мақсади иқтисодий субъектлар ўртасида ўзаро ижтимоий адолатлилик тамойиллари асосида иқтисодий манфаатларнинг тақсимотига эришиш ҳисобланади. …
3
и ўз ичига олувчи бошқарувни ташкил қилишнинг умумий тамойиллари билан ҳам бирининг таъсир доирасида бўлади. албатта биз таъкидлаганимиздек, молиявий менежмент тизимининг шаклла-ниши хўжалик субъектларининг иқтисодий мустақиллиги яъни тадбиркорлик фаолиятининг кенг имкониятларини шаклланиши билан белгиланади. бунда, бюджет билан ўзаро солиқли муносабатлар тизимининг шаклланиши, субъектлар асосий ва айланма маблағларни шакллантиришда кредит ва инвестицион усулларнинг шаклланиши, бозор механизмлари асосида уларнинг иқтисодий фаолиятидаги турли хатарлар бўйича масъулият, фойдани тақсимлаш имкониятини субъектларнинг ихтиёрига ўтиши ва бошқа омиллар ҳисобланади. шунинг учун ҳам молиявий менежмент концепциясини ўрганишнинг асоси тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади деб таъкидлашимиз мумкин. тадбиркорлик бу мулкдан фойдаланиш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш натижасида тизимли фойда олишга йўналтирилган мустақил, ҳамда хатар билан боғлиқ фаолиятдир. молиявий менежмент билан хўжалик юритишга самарали таъсир этувчи молиявий жараёнлар ўзаро боғлиқдир. молиявий менежмент субъектларнинг молиявий фаолиятида молиявий ресурслардан фойдаланиш ва уларнинг самарали йўналишларини танлаб олишни ўз ичига олиб, бу жараён таҳлил, режалаштириш, бошқарув, молиявий қарорларнинг қабул қилиш жараёни билан боғлиқдир. …
4
ар орасида ҳар хил ёндашув ва қарашлар мавжуд. улар орасида энг кўп эътироф этилганлари қуйидагилардир: · такрор ишлаб чиқариш ва маблағларни баланслаштириш функцияси; · маблағларни тақсимлаш функцияси; · назорат функцияси. молиявий менежмент такрор ишлаб чиқариш жараёнида ресурслар ва маблағларнинг баланслашган ҳаракатини таъминлаши лозим. корхона иҳтиёридаги ресурсларнинг турли қисмлари айланиши муддатлари бир-бирига мувофиқ келмайди. такрор ишлаб чиқариш жараёнига авансланган маблағ асосий капитал ва айланма капитал кўринишига эга бўлади. авансланган капиталнинг таркибий қисмлари ҳар хил муддатларда пул кўринишига қайтади. айни пайтда такрор ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун асосий капитал ва айланма капиталнинг моддий элемент-ларини мувофиқ равишда янгидан тўлдириб туриш талаб этилади. демак, молиявий менежмент корхонада молиявий ресурслар шаклланишини ва такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос равишда асосий ва айланма капитални тўлдириб туришга йўналтирилишини таъминлайди. молиявий менежментнинг тақсимлаш функцияси унинг такрор ишлаб чиқаришдаги функцияси билан узвий боғлиқдир. тақсимлаш қоплаш фондини ташкил этишдан бошланади. ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ялпи олинган тушум қуйидаги …
5
уктураси таъминланади. молиявий менежментнинг назорат функцияси сўм билан назорат орқали амалга оширилади. бунда тўлов ва ҳисоб-китобларни олиб бориш жараёнида молиявий кўрсаткичларнинг ўзгариши ҳамда молиявий стратегия бажарилиши устидан назорат ўрнатилди. молиявий менежментнинг назорат функцияси унинг такрор ишлаб чиқариш ва тақсимлаш функцияси билан доимо боғланиб кетади. молиявий менежментнинг назорат функцияси корхонада даромад манбаларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида пул фондлари структурасини аниқлаш, корхона пул фондлари ва моддий ресурслардан фойдаланишда даромад ва харажатларни тартибга солиш мақсадларига хизмат қилади. корхона моддий ва молиявий маблағларини, даромад ва харажатларини баланслаштиришда хом ашё, моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қарз ва тўловларни ўз вақтида тўлаш муҳим аҳамиятга эга. шунинг учун молиявий менежментнинг назорат функцияси қуйидаги йўналишларда намоён бўлади: · корхонада шаклланадиган барча фондларни молиялаштириш манбалари бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилиши устидан назорат; · корхонадаги ишлаб чиқариш истеъмоли ва ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда фондлар структурасига амал қилиниши устидан назорат; · молия ресурсларининг мақсадли ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми"

1709539584.doc корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми режа: 1. молиявий фаолиятнинг асосий йўналишлари 2. корхоналарда молиявий фаолиятни ташкил этиш масалалари 3. корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми 4. молиявий менежмент механизмининг элементлари 5. молиявий ричаг (дастаклар). молиявий методлар тизими. молиявий инструментлар (воситалар) 6. корпоратив молияни бошқариш методларининг мажмуи. операцион леверидж. молиявий леверидж. операцион ричаг даражаси 7. молиявий ричаг даражаси. зарарсизлик нуқтаси. умумий ричаг даражаси 8. молиявий менежментнинг ахборот таъминот тизими молиявий фаолиятнинг асосий йўналишлари бозор иқтисодиёти хўжалик субъектлари орқали ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида бозордаги талаб ва таклиф, аниқ истеъмолчиларнинг талаблари,...

DOC format, 414.5 KB. To download "корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш механизми", click the Telegram button on the left.