"иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси ташкил этилиш тарихи

DOCX 11 sahifa 33,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
«иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси ташкил этилиш тарихи «иқтисодий таҳлил ва статистика» кафедрасининг тарихи “бошқарувнинг илмий асослари”, “статистика” ва “молия ва кредит” кафедралари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. бошқарувнинг илмий асослари кафедраси 1975 йилда ташкил этилган (кафедранинг биринчи мудири доцент н.р.зугуров). ўша йилларда кафедра “бошқарув асослари”, “чакана ва улгуржи савдода автоматлаштирилган бошқарув тизимлари”, “ҳуқуқ”, “иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш” каби фанлар ўтилган. кафедрада 1975-1990 йилларда доцент н.р. зугуров, м.д. хамрокулова, а.ю.азизова, ўқитувчилар р.а.пулатов, м.к.казимова, с.г. джабборова, н.х.очилова, в.а. ельничевлар фаолият кўрсатган. ўша йилларда кафедрада “матлубот кооперацияси тизимида чакана савдони бошқаришнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб борилган. кафедра 1984 йилдан “бошқарув ва ҳуқуқ”, 1998 йилдан “менежмент ва ахборотлар технологиялари” номи билан юритилган. 2001 йилда кафедра иккига “менежмент” ва “ахборот технологиялари” кафедраларига ажратилган. кафедрага 1975-1986 йилларда и.ф.н., доцент н.р зугуров, 1986-1987 йилларда и.ф.н., доцент м.д.ҳамроқулова, 1987-1995 йилларда и.ф.н., доцент дж.н.абдуллаев, 1995-1998 йилларда и.ф.н., доцент н.р.зугуров, 1998-2001 йилларда ф.-м.ф.н., доцент н.р.зайналовлар …
2 / 11
ий ўқув юртлари талабалари учун “матлубот кооперациясида хўжалик фаолияти таҳлили фанидан масалалар тўплами” (м.: экономика 1969) ва “матлубот кооперациясида хўжалик фаолияти таҳлилидан масалалар тўплами” (м.: экономика, 1975) номли ўқув қўлланмалари чоп этилган. 1977-1981 йилларда кафедра аъзолари томонидан «матлубот кооперациясида савдонинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммолари» бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. мазкур мавзу бўйича и.т. абдукаримов томонидан докторлик, м.қ.пардаев ва э.ш.шавқиевлар томонидан номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. проф. и.т.абдукаримов томонидан марказий нашриётларда “кооператив савдонинг фойдаси ва рентабеллиги”, “кооператив савдода муомала харажатлари таҳлили”, “кооператив савдода чакана товар айланмаси таҳлили” каби монографиялар чоп этилган. и.ф.н. м.қ. пардаев билан ҳаммуаллифликда “кооператив савдода меҳнат кўрсаткичлари таҳлили” мавзусидаги монография нашр этилган (м.: экономика, 1978). статистика кафедраси 1931 йилда “социалистик ҳисоб” кафедраси таркибида бўлиб, 1964 йилдан мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатиб келган. статистика кафедрасига дастлаб проф. с.м. югенбург, кейинчалик доцентлар х.а. касимов, б.х. хусенов, а.п. блинов, д.с. сирожиддинов, х.а.шодиев, у.х.худайбердиев, проф. м.қ. пардаевлар мудирлик қилиб келган. кафедрада узоқ вақт …
3 / 11
аолият кўрсатган. у “статистиканинг умумий назарияси” курсидан машғулотлар олиб борган, собиқ иттифоқ статистикачилари ўртасида юқори нуфузга эга эди. 1970-1980 йилларда кафедрада и.ф.н., доцент д.с. сирожиддинов, а.п. блинов, б.х.хусенов, и.г. ибрагимов, катта ўқитувчилар и.ф.н. п.т. тошев, и.ф.н. х.а. шодиев, ассистентлар а.г. дремова ва б.р. алиевлар фаолият кўрсатган. кафедрада ўқув жараёнини такомиллаштириш, ўқув-услубий ишларни яхшилаш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган. ўша даврда кафедранинг илмий-тадқиқот мавзуси ўрта осиё республикалари қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини иқтисодий–статистик тадқиқот қилиш муаммоларига бағишланган. доцент и.г. ибрагимов, доцент а.п. блиновлар кафедра томонидан амалга оширилаётган хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиб келган. доцент д.с.сирожиддинов ўша даврда 2 та монография чоп этган. “иттифоқдош республика ижтимоий маҳсулотининг ҳисобот баланси” (тошкент: ўзбекистон,1973); “иттифоқдош республика халқ хўжалигининг статистика баланси” (тошкент: ўзбекистон, 1977), “вестник статистики” ва “научные записи по статистике” журналларида мақолалар нашрдан чиққан. “иттифоқдош республика халқ хўжалиги балансининг методологик муаммолари” мавзусида докторлик диссертацияси тайёрланиб мххида муваффақиятли ёқлаган. статистика кафедраси тарихига бир назар ташлайдиган бўлсак, мазкур кафедра …
4 / 11
дирлик қилганлар. “иқтисодий таҳлил” кафедраси тарихи хусусида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин. мазкур кафедрага оид фанлар “бухгалтерия ҳисоби” кафедраси таркибида бўлиб келган. 1997 йилда “молия ва кредит” кафедраси ташкил қилинди ва унинг таркибига иқтисодий таҳлилга оид фанлар ҳам киритилди. унга мудир этиб и.ф.д., профессор и.т.абдукаримов сайланган эди. мазкур кафедра 1987 йилда “иқтисодий таҳлил ва молия” номи билан фаолият кўрсата бошлади. 1993 йилдан статистика кафедраси “статистика ва иқтисодий таҳлил” деб номланди. унинг таркибига хўжалик фаолияти таҳлилига оид фанлар билан бирга статистикага оид фанлар ҳам қўшилди ва шу янги номланиши билан унга мудир қилиб и.ф.н., доцент м.қ.пардаев сайланди. мазкур ловозимда 1998 йилга қадар, яъни 6 йил давомида фаолият кўрсатди. м.қ.пардаев 1998 йилда самарқанд кооператив институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор лавозимига ўтгач мазкур кафедрага 1999-2004 йиллар давомида и.ф.н., доц. у.х.худайбердиев мудирлик қилди. 1993 йилда унинг номи ўзгариб “статистика ва иқтисодий таҳлил” деб номланди. чунки иқтисодий таҳлил кафедраси салоҳиятли, бутун центросоюз олий ўқув юртлари …
5 / 11
младан, 1966 йилда москванинг “экономика” нашриётида чоп этилган “матлубот кооперацияси корхоналар хўжалик фаолиятининг таҳлили” номли дарсликнинг муаллифлари таркибига львовлик о.р.кмицикевич, новосибирсклик л.а.фальковичлар билан биргаликда самарқандлик олим – бизнинг институтимиз доценти и.н.топоровский ҳам таклиф қилинган эди. бу дарсликда республикамизнинг баъзи хусусиятлари биринчи марта ўз ифодасини топди. 1970 йилларда самарқандда проф. и.т.абдукаримов раҳбарлигида таҳлил мактаби таркиб топди. бу мактаб иттифоқ олимлари томонидан тан олинди. натижада самарқанд кооператив институти базасида шу фаннинг равнақига, унинг назарий ва амалий муаммоларига бағишланган бир қанча бутуниттифоқ илмий-амалий конференциялари ўтказилди. профессор и.т.абдукаримов китобларининг хусусияти шунда эдики, унда ҳамиша назария билан амалиёт уйғунлашган ҳолда ёритиларди. бу таҳлил фани учун катта аҳамиятга эга эди. шу туфайли кафедрада яратилган деярли барча таклиф ва тавсиялари амалиётга изчилик билан қўлланилиб келинди. 70-инчи йилларнинг иккинчи ярмига келиб таҳлилчилар сафи ўзбекистон миқёсида танила бошланди ва кенгайди. бу фан бўйича ўзбек тилида дарсликлар пайдо бўла бошлади. бу дарслик ва ўқув қўлланмалар республикамизда иқтисодий таҳлилнинг тараққиёти ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси ташкил этилиш тарихи" haqida

«иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси ташкил этилиш тарихи «иқтисодий таҳлил ва статистика» кафедрасининг тарихи “бошқарувнинг илмий асослари”, “статистика” ва “молия ва кредит” кафедралари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. бошқарувнинг илмий асослари кафедраси 1975 йилда ташкил этилган (кафедранинг биринчи мудири доцент н.р.зугуров). ўша йилларда кафедра “бошқарув асослари”, “чакана ва улгуржи савдода автоматлаштирилган бошқарув тизимлари”, “ҳуқуқ”, “иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш” каби фанлар ўтилган. кафедрада 1975-1990 йилларда доцент н.р. зугуров, м.д. хамрокулова, а.ю.азизова, ўқитувчилар р.а.пулатов, м.к.казимова, с.г. джабборова, н.х.очилова, в.а. ельничевлар фаолият кўрсатган. ўша йилларда кафедрада “матлубот кооперацияси тизимида чакана савдони бошқаришнинг ташкилий тузил...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (33,5 KB). ""иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси ташкил этилиш тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "иқтисодий таҳлил ва статистика… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram