тошкент молия институти «статистика ва эконометрика» кафедраси

PPT 73 pages 979.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 73
тошкент молия институти статистика кафедраси доц.аббос набихўжаев маъруза мавзуси: “макроиқтисодий барқарорлик” тошкент молия институти «статистика ва эконометрика» кафедраси статистика тошкент – 2021 2-мавзу статистик кузатиш режа: 1. статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар. 2. статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари. 3. статистик кузатиш шакллари ва турлари. 4. ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши. 5. статистик рўйхатга олиш. 6. статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар статистик кузатиш – статистик тадқиқотнинг биринчи босқичидир. ҳар қандай статистик тадқиқот ходисаларни ҳисобга олиш ва бирламчи маълумотларни тўплашдан бошланади. бу маълумотлар ўз мақсади ва статистик ишлар мазмуни бўйича хилма-хил усулларда олиниши мумкин. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар масалан, аҳоли сони, жинсий таркиби, миллати, ёши, касби ва бошқа белгилари бўйича маълумотлар ҳар бир кишидан оғзаки сўровномани ўтказиш орқали олинади. корхонада давлат буюртмасининг бажарилиши бўйича маълумотларни олмоқчи …
2 / 73
нобарин, текшириш самарали ва сермазмун бўлиши учун биринчи навбатда кузатишдан олинган маълумотлар тўла бўлиши керак. шу билан бирга статистик кузатишни амалга ошираётганда бир қатор шарт-шароитларни ҳисобга олиниши талаб қилинади. акс ҳолда, тўпланган маълумотлар илмий текшириш талабларини тўла қондира олмаслиги ва ҳаттоки бутунлай яроқсиз ҳам бўлиши мумкин. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат: 1. статистик кузатиш даллиларни бир – бири билан ўзаро боғланишда ва бир бутунликда қайд қилиш лозим. бинобарин, статистик маълумотлар тасодифий олинмаган ҳолда, балки ўрганилаётган ижтимоий ходисалар оммавий бўлиши билан бирга бу ходисалар тўла олинган бўлиши керак. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар: 2. маълумотлар тўла-тўкис бўлиши учун энг аввало кузатилаётган тўпламдаги бирликлар макон (минтақа, ҳудуд) чегарасида тўла ҳисобга олиниши керак. бу ерда сўз фақат ёппасига кузатиш устида бораётгани йўқ. бу маълумотларни танлама кузатиш йўли билан ҳам …
3 / 73
лар, шарт-шароитлар: 4. олинаётган маълумотлар аниқ, ҳаққоний ва ишончли бўлиши шарт, акс ҳолда улар исботлаб берадиган кучга эга бўла олмайди. бу ерда гап маълумотларни фақат арифметик жиҳатдангина (масалан, тийин, граммгача) аниқ бўлиши тўғрисида эмас, балки бу маълумотларнинг объектив ҳақиқатни акс эттириши тўғрисида бораяпти. демак, ўрганилаётган воқеа ва ходисаларни тавсифловчи маълумотлар ягона дастур ва методология асосида тўпланиши лозим. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар статистик кузатиш жараёнида нотўғри ва тўлиқ бўлмаган маълумотлар олинса, улар асосида қилинадиган таҳлил ва хулосалар ҳам ҳаққоний бўлмайди. демак, статистик ишларнинг пировард натижаси статистик кузатишнинг сифатига боғлиқ экан. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар бунинг учун қуйидаги масалалар ўз ечимини топиши керак: статистик кузатишнинг мақсад ва вазифалари, кузатиш объекти, бирлиги ва усулини аниқлаш, кузатиш дастурини тузиш ва ҳ.к. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари ҳар қандай статистик кузатишни олдиндан белгиланган маълум режа асосида амалга ошириш керак. …
4 / 73
молик белгилар тўғрисида эса маълумотлар тўпланмай қолишига сабаб бўлади. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 14 март 71-сонли “аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 1-бандида: “республикада доимий яшовчи аҳолининг янада аниқ сонини аниқлаш, шунингдек демографик жараёнларнинг жорий ҳисоби маълумотларини аниқлаштириш аҳоли сонининг танлама статистик кузатувининг (кейинги ўринларда кузатув деб аталади) мақсади ҳисобланади”, деб белгиланган. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари 2-бандида: “қуйидагилар кузатувнинг асосий вазифалари ҳисобланади: - демографик жараёнларнинг жорий ҳисоби маълумотларини баҳолаш; - демография статистикаси бўйича кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш; - аҳоли тўғрисидаги маълумотларни тўплашни ташкил этиш усулларини такомиллаштириш; демографик ҳисоб-китоблар ва таҳлил сифатини жиддий ошириш учун зарур маълумотлар асосини яратиш ” деб белгиланган. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари кузатишни ташкил қилишда унинг объектини тўғри аниқлаш катта аҳамиятга эга. кузатиш объекти - маълумотлар тўпланиши зарур бўлган ҳодисалар ва жараёнлар тўплами. масалан, аҳоли рўйҳатини ўтказишда кузатиш …
5 / 73
истонда турган фуқаролар киради. бу ерда 183 кун – солиқ тўловчи фуқаролар сонини аниқлаш учун вақт меъёрини бажарувчи ценздир. шу кундан оз муддатда яшаган фуқаролардан солиқ олинмайди. сайлаш ҳуқуқи фуқаро учун ўзбекистонда – 18 ёш цензи белгиланган. аёллар учун зурриёт кўриш даври (фертиль) 15-49 ёш ценз кўрсаткичи белгиланган. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари ҳар қандай кузатиш объекти айрим бирликлардан, элементлардан ташкил топади. масалан, мамлакат аҳолиси алоҳида оилаларнинг, шахсларнинг, қишлоқ хўжалиги корхоналари эса алоҳида фермер хўжаликлари йиғиндисидан иборат. кузатиш бирлиги – кузатиш жараёнида ҳисоб асосини ташкил қилувчи белгилардир. масалан, саноат тармоғи фаолияти ўрганилаётганда ҳар бир корхона, ўқув юртлари текширилаётганда эса мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти кузатиш бирлиги ҳисобланади. 2-савол: статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари кузатиш дастури – қайд қилиниши лозим бўлган белгилар мажмуаси. кузатиш дастури текширишни ўтказишдан мақсад ва вазифаларга асосланиб тузилади. дастурга энг муҳим ва уларга аниқ жавоблар олиниши мумкин бўлган саволлар киритилиши лозим. дастурдаги …

Want to read more?

Download all 73 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тошкент молия институти «статистика ва эконометрика» кафедраси"

тошкент молия институти статистика кафедраси доц.аббос набихўжаев маъруза мавзуси: “макроиқтисодий барқарорлик” тошкент молия институти «статистика ва эконометрика» кафедраси статистика тошкент – 2021 2-мавзу статистик кузатиш режа: 1. статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар. 2. статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари. 3. статистик кузатиш шакллари ва турлари. 4. ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши. 5. статистик рўйхатга олиш. 6. статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари. 1-савол: статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар статистик кузатиш – статистик тадқиқотнинг биринчи босқичидир. ҳар қандай статистик тадқиқот ходисаларни ҳисобга олиш ва бирламчи маълумотларни т...

This file contains 73 pages in PPT format (979.5 KB). To download "тошкент молия институти «статистика ва эконометрика» кафедраси", click the Telegram button on the left.