бҳхс 8

DOC 10 стр. 140,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
бҳхс 8 бҳхс 8 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартириш учун мезонларни ўрнатиш ҳамда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартибини ва уларга тегишли очиб бериладиган маълумотларни белгилашдан иборатдир. ушбу стандарт тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ахборотнинг ўринлилиги ва ишончлилиги ҳамда бу молиявий ҳисоботларнинг даврларо ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсланувчанлигини оширишга қаратилган. 2 ҳисоб сиёсатини очиб бериш бўйича талаблар, бундан ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни очиб беришни истисно қилган ҳолатда, бҳхс 1 “молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”да ўрнатилган. қўллаш доираси 3 ушбу стандарт ҳисоб сиёсатини танлашда ва қўллашда, шунингдек ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришларни ва олдинги давр хатоларини тузатишни ҳисобга олишда қўлланилиши керак. 4 олдинги давр хатоларини тузатишнинг ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш учун қилинган ретроспектив тузатишларнинг солиқларга бўлган таъсири бҳхс 12 “фойда солиқлари”га …
2 / 10
иб ҳисобланмайди. молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (мҳхслар) бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича кенгаш (бҳхск) томонидан чиқарилган стандартлар ва шарҳлардир. улар қуйидагилардан иборат: (a) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари; (б) бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари; (в) мҳхсларга шарҳлар бўйича қўмита (мҳхсшқ) томонидан чиқарилган шарҳлар; ва (г) шарҳлар бўйича доимий қўмита (шдқ) томонидан чиқарилган шарҳлар. муҳим тушириб қолдиришлар ёки бузиб кўрсатишлар – моддаларнинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши муҳим бўлиб ҳисобланадики, агарда у фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботлар асосида қабул қилинадиган иқтисодий қарорларига, алоҳида ёки биргаликда, таъсир эта олса. муҳимлик, тушириб қолдиришнинг ёки бузиб кўрсатишнинг, улар содир бўлган шароитларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланадиган катталиги ва хусусиятига боғлиқ бўлади. модданинг катталиги ёки хусусияти, ёки иккаласининг бирикмаси, ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. олдинги давр хатолари тадбиркорлик субъектининг бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлари учун молиявий ҳисоботларидаги бузиб кўрсатишлар ва тушириб қолдиришлардир; улар ишончли ахборотдан фойдаланмаслик ёки нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келади ва ушбу ахборот: (a) мазкур даврлар учун …
3 / 10
тарзда тузатиш. амалий имкони йўқ – талабни бажаришни (қўллашни) амалий имкони йўқ, қачонки тадбиркорлик субъекти талабни бажариш учун барча оқилона ҳаракатларни қилиб кўрганидан кейин ҳам уни бажара (қўллай) олмаган бўлса. муайян олдинги давр учун ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ретроспектив қўллаш ёки хатони тузатиш учун ретроспектив қайта ҳисоблашни амалий имкони йўқ, агар: (a) ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблашнинг натижаларини аниқлаб бўлмаса; (б) ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ушбу даврда нимани мўлжаллаганлигини тахмин қилишни талаб этса; ёки (в) ретроспектив қўллаш ёки ретроспектив қайта ҳисоблаш, суммаларнинг сезиларли даражада тахминий баҳоланишини талаб этса, ва ушбу баҳолашлар тўғрисидаги маълумотларни объектив равишда бошқа маълумотларга нисбатан ажратиб олишни амалий имкони бўлмаса; бунда ушбу маълумотлар: (i) мазкур суммалар тан олиниши, баҳоланиши ёки очиб берилиши лозим бўлган сана(лар)га мавжуд бўлган шароитларни тасдиқлайдиган далилни таъминлаган бўлар эди; ва (ii) мазкур олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар эълон қилиниши учун тасдиқланганида мавжуд бўлган бўлар эди. ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни …
4 / 10
билан ўрганиш ҳоҳишига эга деб фараз қилинади.” шу туфайли, муҳимликни аниқлашда бундай хусусиятларга эга бўлган фойдаланувчилар томонидан қабул килинадиган иқтисодий қарорларга қай даражада таъсир кўрсатилиши асосли тарзда кутилиши мумкинлигини инобатга олиш зарур. ҳисоб сиёсатлари ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш 7 қандайдир мҳхс операцияга, бошқа ҳодисага ёки шароитга аниқ тегишли бўлганида, унга нисбатан қўлланиладиган ҳисоб сиёсати ёки сиёсатлари ушбу мҳхсни қўллаш билан аниқланиши керак. 8 мҳхслар томонидан ушбу мҳхслар қўлланиладиган операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитлар тўғрисида, бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартлари кенгашининг фикрича, ўринли ва ишончли ахборотни қамраб олган молиявий ҳисоботлар шаклланишига олиб келадиган ҳисоб сиёсатлари белгиланади. ушбу сиёсатларнинг қўлланилиши шарт эмас, агар уларни қўллашнинг оқибатлари аҳамиятсиз даражада бўлса. аммо, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ёки пул оқимларини ўзгача тақдим этиш учун мҳхслардан аҳамиятсиз даражада четга чиқиш ёки бундай четга чиқишларни тузатмасдан қолдириш нотўғридир. 9 мҳхсларни қўллашда тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериш мақсадида қўллаш бўйича кўрсатмалар илова қилинади. барча бундай кўрсатмаларда улар …
5 / 10
ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларини ишончли кўрсатади; (ii) операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларнинг нафақат юридик шакли, балки иқтисодий моҳиятини акс эттиради; (iii) бетараф, яъни холис; (iv) эҳтиёткор; ва (v) барча муҳим жиҳатларда тўлиқ. 11 юқоридаги 10-бандда зикр қилинганидек мулоҳаза қилишда, раҳбарият қуйидаги манбаларга қараши ва уларнинг қўлланилиши мумкинлигини пасайиб борувчи тартибда кўриб чиқиши керак: (a) мҳхсларда шунга ўхшаш ёки боғлиқ масалаларга тегишли талаблар; ва (б) концептуал асосда келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари, тан олиш мезонлари ва баҳолаш концепциялари. 12 юқоридаги 10-бандда зикр қилинганидек мулоҳаза қилишда, раҳбарият, шунингдек, стандартларни ўрнатадиган ва бухгалтерия ҳисоби бўйича стандартларни ишлаб чиқишда ўхшаш концептуал асосдан, бошқа бухгалтерлик адабиётлардан ва ушбу соҳада қабул қилинган амалиётлардан фойдаланадиган бошқа идоралар томонидан энг сўнгги чиқарилган стандарт тусидаги хужжатларни, улар 11 бандда келтирилган манбаларга зид келмаслиги шарти билан, эътиборга олиши мумкин. ҳисоб сиёсатларининг изчиллиги 13 тадбиркорлик субъекти ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга тегишли ҳисоб сиёсатларини изчил равишда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бҳхс 8"

бҳхс 8 бҳхс 8 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8 ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатини танлаш ва ўзгартириш учун мезонларни ўрнатиш ҳамда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартибини ва уларга тегишли очиб бериладиган маълумотларни белгилашдан иборатдир. ушбу стандарт тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган ахборотнинг ўринлилиги ва ишончлилиги ҳамда бу молиявий ҳисоботларнинг даврларо ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсланувчанлигини оширишга қаратилган. 2 ҳисоб сиёсатини очиб бериш бўйича талаблар, бундан ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни очиб беришни истисно қилган ҳолатд...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOC (140,5 КБ). Чтобы скачать "бҳхс 8", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бҳхс 8 DOC 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram