диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар

DOC 206.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
ва анъанавий ҳуқуқий оилалар.doc o’zbekiston respublikasi adliya vazirligi мавзу: диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар режа: i. кириш. ii. асосий қисм. 1) ислом ҳуқуқий оиласи. 2) эрон ислом республикасининг замонавий ҳуқуқий тизими. 3) ҳиндистон ҳуқуқий тизими. iii. хулоса. iv. фойдаланилган адабиётлар рўйхати. кириш. маълумки, ислом дини арабларнинг катта ижтимоий тараққиёт йўлидан илгарилаб боришда муайян бир тарихий зарурият сифатида вужудга келган. ал-ислом ёки ислом дегани “оллоҳга ўзини бахшида этган”, “художўй”, “итоаткор” деган маъноларни англатади. ислом ўзидан аввал шаклланган дунё динлари-зардуштийлик, христианлик ва иудизм динларининг бевосита таъсирида шакллангани, шубҳасиз. унинг қонун-қоидаларида, асосан арабларнинг аввалдан мавжуд бўлиб келган урф-одатлари, қоидалари ва қонунлари ўз аксини топган. ислом ҳақида гап борганда, биз энг аввало унинг таг илдизларига етиб боришимиз, ёлғон таълимотларнинг бутун сохтакорлигини фош этишимиз керак бўлади. хусусан “ислом ва ҳокимият”, “ислом ва ҳуқуқ” сингари ҳозирги замон сиёсий-иқтисодий ва ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз лозим бўлади. ҳозирги замон “ислом давлати” концепцияси мазмун-моҳиятига тўхталадиган бўлсак, у …
2
а ўзига хос йўл танлаган. улар дунёвийликни тан олган ҳолда давлатни идора қилишда демократик институтларга эътибор қаратиш билан бирга, ўз конституцияларида давлат вакиллик органларига исломни тан олмайдиганлар сайланмаслиги белгилаб қўйилган. худди шунингдек, бу давлатларнинг сиёсий фаолиятида исломни асосий манба ва мафкура деб тан олмайдиган партияларга ҳам рухсат берилмаган. айримларида мусулмон уламоларининг кенгаши бўлиб, улар давлат қабул қиладиган қонунлар ва уларга тенглаштирилган актларни ислом манбаларига тўғри келишлигини кузатиб боради.1 биз мусулмон ҳуқуқий оилалари мавзусини танлашимиздан мақсад, айнан шу мавзу орқали ислом ҳуқуқий тизими ҳақида, ҳозирги глобаллашаётган дунёда жадаллашиб бораётган исломнинг баъзи бир давлатлардаги роли ва ўрни ҳақида маълумот бермоқчимиз ва ушбу давлатларнинг характерли хусусиятларини очиб бермоқчимиз. ислом ҳуқуқий оиласи. араб халифалигининг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳуқуқий тизими–мусулмон ҳуқуқи 7-10 асрлар мобайнида пайдо бўлиб, ислом динининг манбалари бўлмиш қуръони карим, сунна, ижмо ҳамда қиёс асосида шаклланган. мусулмон ҳуқуқи – шариат ўрта асрлардаги шарқ цивилизациясининг катта ходисаси ҳисобланади. унинг ривожланиш жараёни араб …
3
мал қилмайдиган тамойиллар иккига бўлинади: 1.ҳуқуқнинг катта қиммати тан олинади, лекин ҳуқуқ ғарбдагидан кўра бошқача тушунилади, яъни ҳуқуқ ва дин қўшилиши рўй беради. 2.ҳуқуқ фикрининг ўзи олиб ташланади ва ижтимоий муносабатлар бошқа йўл билан ҳал қилиниши лозим деб таъкидланади.2 биринчи гуруҳга мусулмон ва ҳинду ҳуқуқи давлатлари, иккинчи гуруҳга эса узоқ шарқ, африка ва мадагаскар давлатлари киради. мусулмон ҳуқуқи-бу диний шаклда ифодаланган ва мусулмон дини–исломга асосланган қоидалар тизими. исломга асосан, мавжуд бўлган ҳуқуқ оллоҳ томонидан берилган бўлиб, тарихнинг бир босқичида муҳаммад пайғамбар орқали одамларга етказилган. бу ҳуқуқ ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ўз ичига қамраб олади. ислом таълимоти бўйича диний қоидалар ягона оллоҳ томонидан ўрнатилган тартиб ва қонунларнинг бир қисми бўлиб, улар билан бутун дунё бошқарилади. айниқса дастлабки вақтларда умуман шариат ва хусусан фиқҳ ўзида фақат ҳуқуқий қоидаларни акс эттирибгина қолмай, диний таълимот ва аҳлоқни ҳам мужассам этган. шариатда дин, аҳлоқ ва ҳуқуқнинг бундай қўшилиб кетганлиги, бир-биридан ажралмаганлиги, бўлинмаганлиги ўзига хос ифодасини …
4
эмас, балки оллоҳ томонидан назорат қилиниши асосланади. шу маънода ислом ижтимоий-меъёрий тартибга солишнинг ўзига хос тизими сифатида тушунилади. у ҳуқуқий нормаларни, ҳуқуқий тартибга солишларни, биринчи навбатда диний ва ахлоқий йўлга солишларни, шунингдек урф-одатларни ҳам ўз ичига олади.”3 ҳуқуқнинг ислом илоҳиёти билан боғлиқлиги шундан иборатки, шариатда ҳар бир мусулмон томонидан содир этилиши лозим бўлган ёки мумкин бўлмаган ҳатти-ҳаракатларнинг аниқ кўрсатиб қўйилганлигида ўз ифодасини топган. “шариатда барча ҳаракатлар дастлаб икки турга – ҳаром ва ҳалолга ажратилган. кейинчалик шариат шаклланиб тугалланган даврда бешта тоифа ҳаракатлар вужудга келган. булар: фарз – бажарилиши қатъий-мажбурий ҳисобланган ҳатта-ҳаракатлар; мандуб (суннат) – мажбурий эмас, лекин маъқул, лозим деб ҳисобланган нормалар; мубоҳ – ихтиёрий нормалар; макруҳ – номаъқул нормалар; ҳаром – қатъий равишда таъқиқланган ҳатта-ҳаракатлар.”4 булар ҳам ҳуқуқий, ҳам ахлоқий-диний мазмунга эга бўлиб, мажбурловчи, тавсия қилувчи, йўл қўювчи, лекин жазо қўлланилмайдиган, таъқиқловчи ва жвзога лойиқ (мустаҳиқ) характердадир. шариатнинг дастлаб ўта илоҳий-диний характерда бўлганлиги унинг ҳуқуқий тузилиши ва тушунчаларининг ўзига …
5
қуқи халифаликнинг чегаралари кенгая бориши билан кўпдан-кўп янги худудларга тарқалган. мусулмон ҳуқуқининг яхлит, бир бутун ҳуқуқий тизим сифатида майдонга чиқиши унинг ғарбий европа мамлакатлари ҳуқуқидан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. мусулмон ҳуқуқининг асосий манбалари деб қуръон ва сунна тан олинади. уларда, мусулмон ҳуқуқини юридик маънодаги мазмунини белгиловчи диний эътиқод асослари кўрсатилган. мусулмон ҳуқуқининг норматив мазмунининг анализи шуни кўрсатадики, юридик нормалар исломга худди диний норматив кўрсатмалар тизимидек асосланган, лекин ҳаммаси ҳам эмас. фақат қуръон ёки суннага таянадиган камдан – кам одаб аҳлоқ қоидаларигина дин билан боғлиқ. булар оила никоҳ муносабатларининг бир томони, мерос муносабатлари, бир нечта жиноят ҳуқуқий кўрсатмалар. мусулмон тадқиқотчиларининг таъкидлашича, агар қуръон ва суннада диний ибодатнинг ҳамма қоидалари ёритилган бўлса одамларни ўзаро муносабатлари (муомалат) ушбу манбаларда жуда кам кўрсатилган. бу дегани муомалатнинг кўп нормалари “худо ҳақиқати” билан боғлиқ эмас. юридик аҳлоқ қоидалари диний нормалар билан боғлиқ ва улар билан ҳамкорлик қилади. нормаларнинг камчилиги диний кўрсатмалар асосида яратилган, уларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар"

ва анъанавий ҳуқуқий оилалар.doc o’zbekiston respublikasi adliya vazirligi мавзу: диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар режа: i. кириш. ii. асосий қисм. 1) ислом ҳуқуқий оиласи. 2) эрон ислом республикасининг замонавий ҳуқуқий тизими. 3) ҳиндистон ҳуқуқий тизими. iii. хулоса. iv. фойдаланилган адабиётлар рўйхати. кириш. маълумки, ислом дини арабларнинг катта ижтимоий тараққиёт йўлидан илгарилаб боришда муайян бир тарихий зарурият сифатида вужудга келган. ал-ислом ёки ислом дегани “оллоҳга ўзини бахшида этган”, “художўй”, “итоаткор” деган маъноларни англатади. ислом ўзидан аввал шаклланган дунё динлари-зардуштийлик, христианлик ва иудизм динларининг бевосита таъсирида шакллангани, шубҳасиз. унинг қонун-қоидаларида, асосан арабларнинг аввалдан мавжуд бўлиб келган урф-одатлари, қоидалари ва қону...

DOC format, 206.0 KB. To download "диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар", click the Telegram button on the left.