кичик жанрларда қофия (мақол ва топишмоқлар мисолида)

DOC 420.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
ж.doc кичик жанрларда қофия (мақол ва топишмоқлар мисолида) бакалавр даражасинини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа кириш…………………………………………………………………………..…5 i боб………………………………………………………………………...…..10 биринчи фасл. кичик жанрларнинг гeнeзисига бир назар……………….…10 иккинчи фасл. ўзбeк поэзиясида қофия…………………………………….....15 ii боб………………………………………………………………………....….27 биринчи фасл. сўз санъатининг маҳсули……………………………………...27 иккинчи фасл. мақол ва маталларда қофия унсурлари………………..…..…43 iii боб……………………………………………………………………........….56 биринчи фасл. топишмоқлар- фольклорнинг мустақил жанри………….…56 иккинчи фасл. топишмоқларнинг бадиияти…………………………….…….64 хулоса………………………………………………………………………….…68 фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………………....…73 режа кириш i боб биринчи фасл. кичик жанрларнинг генезисига бир назар. иккинчи фасл. ўзбек поэзиясида қофия. ii боб биринчи фасл. сўз санъатининг маҳсули. иккинчи фасл. мақол ва маталларда қофия унсурлари. iii боб биринчи фасл. топишмоқлар- фольклорнинг мустақил жанри. иккинчи фасл. топишмоқларнинг бадиияти хулоса. фойдаланилган адабиётлар рўйхати. кириш мавзунинг долзарблиги. фольклор асарлари халқ ҳаётининг кўзгусидир. боиси асрлар давомида халқимиз томонидан ижод этилгани мазмунан бой, шаклан гўзал бадиий бойлик ҳозирги кунда халқимизнинг ўзига, миллионлаб замондошларимизга хизмат қилмоқда. дарҳақиқат, халқ оғзаки ижоди намуналарида минг йиллар оша яшаб келаётган халқимизнинг кўп асрлик …
2
ан омон чиқиб, ўзлигини доимо сақлаган эл-юртимизнинг бағрикенглик, матонат, олийжаноблик, вафо ва садоқат каби эзгу фазилатлари ўз ифодасини топган. шу боис “алпомиш” достони бизга ватанпарварлик фазилатларидан сабоқ беради. одил ва ҳақгўй бўлишга, ўз юртимизни, оиламиз қўрғонини қўриқлашга, дўсту ёримизни, ор-номусимизни, ота-боболаримизнинг муқаддас мозорларини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилишга ўргатади. бу ўлмас асарни халқимиз асрлар давомида яратган, ўз иймон-эътиқодидек асраб-авайлаган, қанча авлод-аждодларимиз “алпомиш” достони асосида тарбия топган, ўзлигини англаган, маънавий бойликка эга бўлган. демак, халқимиз бор экан, алпомиш сиймоси ҳам барҳаёт”. мана шу пурҳикмат сўзларнинг ўзи халқ оғзаки ижодига берилган жуда юксак баҳодир. мустақиллик туфайли ўтган 21 йил мобайнида мамлакатимизда асрга татугулик ўзгаришлар амалга оширилди. жумладан, мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ давлатимиз ва президентимиз ўтмиш маданий меросимизни қайтадан тиклаш, одамларнинг қалбида тутқунликда ётган қадриятламизга кенг йўл очиш сиёсатини амалга оширдилар. натижада миллат ўтмиши ва келажаги ҳақидаги мулоҳазалар, аждодларимиз кашфиётларидан ҳосил бўлган ғурур туйғуси халқимизнинг қалбидан ўрин ола бошлади: дин, маданий мерос, қадриятлар, миллий …
3
аврда ва ундан кейин қурилган сув иншоатлари, ҳали-ҳануз ўзининг кўрку тароватини сақлаб келаётган асори атиқаларимиз қадим-қадимдан ўлкамизда деҳқончилик ва ҳунармандчилик маданияти, меъморлик ва шаҳарсозлик санъати юксак даражада ривожланганлигидан далолат беради.мамалакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд маданий-маънавий обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида юнеско рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди” ҳа, мана шундай буюк маданий меросни ўрганиш, мана шундай буюк халқ авлоди бўлганлиги билан фахрланиш ҳиссини шакллантириш мамлакатимизда давлат миқёсига кўтарилган улкан вазифалардан бирига айланди. шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганиш, уларнинг ҳар бир сатрини қалбларимизга жо қилиб олиш бугуннинг кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларидан биридир. боиси халқ оғзаки ижоди намуналарида халқимизнинг ўтмиши, маданий бойлиги, миллий қадриятлари акс эттирилган. биз халқ оғзаки ижодидан туғилганимизданоқ баҳраманд бўламиз: яъни оналаримизнинг аллаларини тинглаб улғаямиз. кейинчалик ота-оналаримиз, бобо-бувилармиз бизларни севимли эртаклар оламига олиб киради. бизга топишмоқ, тез айтишлар, мақол ва маталларни ўргатишади. халқ қўшиқлари, достонлар билан танишамиз. хуллас, ҳаётимизни халқ оғзаки ижоди намуналарисиз …
4
инобарин, ишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади: · халқ оғзаки ижодининг аҳамиятини кўрсатиб бериш; · халқ оғзаки ижоди намуналарининг ғоявий-бадиий ўзига хослигини мисоллар асосида шарҳлаш; · мақол ва маталларда қофия ишлатишнинг ўзига хослигини кўрсатиб бериш; · ўзбек халқ оғзаки ижоди қофия унсурларининг қўлланилишини таҳлилга тортиш; · топишмоқларда қофия қўллашнинг ўзига хос усулларини ёритиш; · халқ оғзаки ижоди кичик жанрларидаги қофия қўлланилишини ҳар томонлама тадқиқ этиш ва хулосалар чиқариш. тадқиқот манбалари. битирув малакавий ишимизга “ўзбек халқ мақоллари” ва “топишмоқлар” китобини манбаа қилиб олдик. тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари. битирув малакавий ишимизга президентимизнинг маънавият, мафкура, адабиёт борасидаги бир қатор асарлари назарий методологик манбаа бўлиб хизмат қилди. шунингдек, ходи зариф, музайяна алавия, б.саримсоқов, к.имомов, т.мирзаев, о.сафаров, зубайда ҳусаинова, ғани жаҳонгиров, ражаб жуманиёзов, тўра мирзаев, малик муродов, асқар мусақулов каби олимларнинг илмий ишлари ва рисолаларидан ҳам фойдаланилди. битирув малакавий ишнинг назарий ва амалий аҳамияти. халқимиз яратган достонлар, эртаклар, қўшиқлар, мақол ва маталлар ҳамда топишмоқ …
5
ч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. i боб биринчи фасл кичик жанрларнинг генезисига бир назар 1991 йилда ватанимизнинг мустақил деб эълон қилиниши ва ўнлаб мамлакатлар томонидан бу мустақилликнинг тан олиниши қадриятларимизга бўлган муносабатда янги давр очди. қадриятлар қадрланган юрт ҳамиша буюк бўлади, унинг келажаги порлоқ бўлади. чунки қадриятлар инсонни мардликка, жасурликка ва одамийлик сабоқларидан ибрат олишга чорлайди. шунинг учун ҳам юртбошимиз истиқлолимизнинг дастлабки кунлариданоқ қадриятлар масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги бежиз эмас. президентимиз и.а.каримовнинг “ўзбекистон буюк келажак сари” асарининг “мустақил ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий –аҳлоқий негизлари” деб номланган бўлимида ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг йўли тўртта асосий негизга асосланиши кўрсатиб берилган. бу негизлар: · умуминсоний қадриятларга содиқлик; · халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; · инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; · ватанпарварлик , деб белгилаб қўйилган. президентимиз ўз асарида халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг муҳим вазифаси эканлигини алоҳида кўрсатиб берди. маънавий руҳ халқ қадриятларини қадам-бақадам …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кичик жанрларда қофия (мақол ва топишмоқлар мисолида)"

ж.doc кичик жанрларда қофия (мақол ва топишмоқлар мисолида) бакалавр даражасинини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа кириш…………………………………………………………………………..…5 i боб………………………………………………………………………...…..10 биринчи фасл. кичик жанрларнинг гeнeзисига бир назар……………….…10 иккинчи фасл. ўзбeк поэзиясида қофия…………………………………….....15 ii боб………………………………………………………………………....….27 биринчи фасл. сўз санъатининг маҳсули……………………………………...27 иккинчи фасл. мақол ва маталларда қофия унсурлари………………..…..…43 iii боб……………………………………………………………………........….56 биринчи фасл. топишмоқлар- фольклорнинг мустақил жанри………….…56 иккинчи фасл. топишмоқларнинг бадиияти…………………………….…….64 хулоса………………………………………………………………………….…68 фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………………....…73 режа кириш i боб биринчи фасл. кичик жанрларни...

DOC format, 420.5 KB. To download "кичик жанрларда қофия (мақол ва топишмоқлар мисолида)", click the Telegram button on the left.