panchikent nauslari

PDF 8 pages 298.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
15-мавзу: илк ўрта асрларда суғдда диний муносабатлар суғдда ислом динига қадар зардуштийлик ҳукмрон дин бўлиб, бу ерда ҳам инсон ўлганидан сўнг, уни ерга дафн этмай, оссуа- рийларга қўйганлар. бир неча оссуарийлар наусга қўйилган. пан- жикент қабристони икки қисмдан иборат бўлиб, 12 та науслар занжиридан иборат жануби-ғарбий бўлак, 138 та наусни ўз ичига олган иккинчи бўлак бўлиб, умумий наусларнинг сони 150 тани ташкил қилади. бу ҳақда бошқача фикр ҳам бор. панжикент шаҳри учун 150 та наусдан иборат қабристон кичик бўлиши мумкин. бу ерда иккинчи науслар қабристони ҳам бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. чунки панжикент шаҳри 400 йил мавжуд бўлган. ҳар бир наусда 3 тадан суяк қутиси сақланганлиги ҳисобга олинса, қабристонда умумий ҳисобда 400 ёки 450 кишининг суяк- лари дафн этилган бўлиб чиқади. ҳар бир наус алоҳида тепалик бўлиб, унинг атрофидаги майда тепаликлар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда бу ерга бир уруғга мансуб кишиларнинг науслари қўйилган бўлиши мумкин. б.я.ставиский наусларга фақат жамият- нинг юқори …
2 / 8
опилган. шу асосда самарқандлик шу динга мансуб киши келиб панжикентда вафот этган ва оссуарийга қўйилган, деб тахмин қилиш мумкин. панжикент оссуарийларининг топилиши суғднинг ўзидан биринчи топилган бундай топилмалар сирасига киради. у ердаги оссуарийларнинг кўпчилиги қайси бир даврларда таланган, қимматбаҳо олтин буюмлар ўғирлаб кетилган. оссуарийлари билан боғлиқ диний маълумотларни суғдий ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. муғ архивида фрамандар ўтт (prm’nδ’r ’wtt) шахси билан боғлиқ кўплаб ҳужжатлар учрайди. суғд, жумладан, панч вилоятида юқори лавозим эгаси бўлган ўттни ҳам зардуштийликни қабул қилган туркий эди, дейиш мумкин. туркий ва суғдийлар аралаш яшаган ҳудудлардан топил- ган остадонлар мисолида бу икки қавмнинг зардуштийлик таъси- рида урф-одати ҳам синтезлашганлигини кузатамиз. ҳатто суғдда- ги зардуштийлик дини сосонийлар эрони зардуштийлигидан фарқлаган. эронда зардуштийлик расмий давлат дини мақомида, қатъий талаблар асосида ривожланган. ўрта осиёда эса, диний толерантлик негизида унга амал қилинган. шундай экан, буюк ипак йўлидаги узлуксиз алоқалар ўзаро маънавий ва маданий алмашинувлар учун қулай имконият яратди. суғддаги динлараро муроса зардуштийлик дини …
3 / 8
аҳарлари аҳолиси асосан зардуштийликка эътиқод қилган. буни ёзма манбалардаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. масалан i.1 рақамли суғдий ҳужжатда келтирилган βγnpt – вағнпат, зардуштийлик диний табақасининг юқори мавқели диний амалдори сифатида тилга олинган. ҳужжатдан маълумки, қўрчи вағнпат ибодатхонада зардуштийлар оташкадасини сақловчи шахс бўлган. араблар босқинига қадар ва босқиндан кейин ҳам суғдда буддавийлик ва зардуштийлик динлари вакиллари бўлганлиги маъ- лум. бунга суғд шаҳарларида археологик қазишмалар чоғида топиб ўрганилган деворий суратлар гувоҳлик беради. қатор муғ ҳужжат- ларида зардуштий ва будда роҳиблари қайд этилган. улар ҳам бошқарувнинг узвий қисми бўлиб, диний бошқарувни амалга оширганлар. mγwpt – мағупат, муғ тоғи суғдий а-5 ҳужжатидаги бош диний раҳбар сифатида кўрсатилган. унга катта маош 50 драҳм тайинланганлиги ҳужжатда келтирилади. м.исҳоқов бу атамани қуйидагича изоҳлайди: «мағупат – диний лавозим номи – «бош коҳин» кейинчалик маъбуд шаклини олган. ғупат – матнда айтилишича, бу лавозим эгасига 50 драҳм пул берилган. в.а. лившиц авестодаги «гāв» ўзаги билан боғлаб, бу сўзни «фойда, даромад» деб …
4 / 8
. йиллар давомида моний таълимотининг суғдий қўлёзмалари вужудга келди. vii асрда шарққа қараб ёйилган монийлик черковининг расмий тили суғдий тил бўлиб, асосий диний ўгитлар ва қарашлар ёки асарлар шу тилга таржима қилинди. моний таълимотида тасвирий санъатга алоҳида эътибор берилган. дастлаб диний мазмундаги китобларда моний талқинидаги сюжетлар акс эттирилган. бунинг таъсирини ҳатто афросиёб, варахша, панжи- кент тасвирий санъати намуналарида ва ўрта асрлар даври ўрта осиё минатюра санъатида кузатиш мумкин. моний тарафдорлари эрондан қувғин этилгач, моний жамоа- ларининг катта қисми ўрта осиёдан паноҳ топганлар. ўрта осиёда бу таълимот мар (устоз) аммо исмли шахс томонидан тарғиб қилинган. моний таълимотнинг илк ўрта асрлар даврида ўрта осиёдаги тарғиботида асли самарқандлик кан сюань - чан мин («мангу ёғду»)нинг муносиб ҳиссаси борлиги манбаларда келти- рилади. буюк ипак йўли бўйлаб маданий илғор аломатларнинг ташувчилари бўлган суғдийлар таъсирида моний таълимоти вакиллари бу диний қарашларни хитойга олиб кирганлар. 584 йилда хитой шарқида моний жамоаларининг илк ибодат- хонаси қурилган. 694 йилда …
5 / 8
анганидек, а.м.беленицкий ва б.и.маршак панджикент ҳамда уструшона маркази бўлган бундижикат деворий суратла- рини чизган рассомларни монийнинг издошлари бўлганликларини тахмин қилганлар. суғдда монийлик диний қарашларининг тақдири тўғрисида беруний қуйидагиларни келтиради: «моний вафотидан кейин унинг қарашларини тарғиб қилувчилар турли ҳудудларга ёйилиб кетди. ислом дини ҳукмрон бўлган шаҳарлардан фақатгина самарқандда ўзларини «сабиям»лар деб атайдиган моний тараф- дорлари ўз жамоаларини тузганлар. мусулмон бўлмаган мамлакат- лардан эса монийлик асосан хитой, тибет ва ҳиндистоннинг бир қисмида мавжуд бўлган». монийлик тарқалишини бу географик чегараси берунийнинг «маъсуд қонунлари» асарида ҳам келтири- лади. афросиёб ва панжикент деворий суратларида келтирилган лавҳалар ва тарихий асосларга қараб хулоса қилиш мумкинки, самарқанддаги моний жамоалари вакиллари асосан рассомлар бўлганлар. монийларнинг хитой ва тибетга ҳам борганликлари маълум бўлиб, бу масалага қуйидаги асос ойдинлик киритиши мумкин. 431 йилда константинопол патриархи несторнинг фаолияти христиан черкови томонидан қоралангач, нестор тарафдорлари христианликда алоҳида несторианлик оқимини вужудга келтирган- лар. лекин бу масҳаб христиан дунёсининг марказий ҳудудларидан қувғинга учрагач, унинг вакиллари …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "panchikent nauslari"

15-мавзу: илк ўрта асрларда суғдда диний муносабатлар суғдда ислом динига қадар зардуштийлик ҳукмрон дин бўлиб, бу ерда ҳам инсон ўлганидан сўнг, уни ерга дафн этмай, оссуа- рийларга қўйганлар. бир неча оссуарийлар наусга қўйилган. пан- жикент қабристони икки қисмдан иборат бўлиб, 12 та науслар занжиридан иборат жануби-ғарбий бўлак, 138 та наусни ўз ичига олган иккинчи бўлак бўлиб, умумий наусларнинг сони 150 тани ташкил қилади. бу ҳақда бошқача фикр ҳам бор. панжикент шаҳри учун 150 та наусдан иборат қабристон кичик бўлиши мумкин. бу ерда иккинчи науслар қабристони ҳам бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. чунки панжикент шаҳри 400 йил мавжуд бўлган. ҳар бир наусда 3 тадан суяк қутиси сақланганлиги ҳисобга олинса, қабристонда умумий ҳисобда 400 ёки 450 кишининг суяк- лари дафн этилган бўлиб ч...

This file contains 8 pages in PDF format (298.3 KB). To download "panchikent nauslari", click the Telegram button on the left.

Tags: panchikent nauslari PDF 8 pages Free download Telegram