suqd konfederatsiyasi tarixining manbashunosligi

PDF 9 sahifa 309,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
2-мавзу: суғд конфедерацияси тарихининг манбашунослиги (хитой, арабий, туркий, археологик ва нумизматик материаллар) маълумки, суғд милоддан аввалги i мингйилликнинг бошларида ўрта осиёда шакллана бошлаган илк давлатлар (“шаҳар – давлат”, “воҳа давлати”)дан бири сифатида қадимий эроний битикларда сугуда, юнон манбаларида согдиана шаклида тилга олинади. суғд тарихига оид биринчи илмий асар 1877 йилда нашр қилинган. асар муаллифи в.томашек хитой ҳамда мусулмон манбаларига таянган ҳолда қадимги суғднинг илк ўрта асрлардаги тарихий-географик, шунингдек, сиёсий тарихини (асосан марказий суғд – самарқандни) тиклашга ҳаракат қилган. бу даврда ҳали муғ тоғи суғдий ҳужжатлари илм оммасига маълум бўлмаганлиги боис масаланинг бир қатор жиҳатлари етарлича ёритилмаган. бугунги кунда нафақат ўзбекистон тарихшунослигида, балки жаҳон суғд- шунослигида илк ўрта асрларда ўзига хос ижтимоий-сиёсий тузилишга ва давлат бошқарувига эга бўлган суғдга нисбатан турлича сиёсий атамалар қўлланилаётгани кўзга ташланади. масалан, ўзбекча тарихий адабиётларда “суғд мулклари”, “суғд давлати”, “суғд подшолиги”, “суғд конфедера- цияси”, “суғд ҳукмдорликлари” атамалари ишлатилаётган бўлса, рус тилида яратилган адабиётларда унга нисбатан “согдийские …
2 / 9
ҳоказо. шу билан бирга, масалага оид яна бир муаммо “суғд” иборасининг “сўғд”, “сўғдиёна”, “суғд” шаклларида учраши бўлиб, бу атама ҳам этнос номи, ҳам географик маъно касб этиши кўзга ташланади. бу эса тарихшуносликда муайян чалкашликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. шунинг учун ҳам, тадқиқотда ушбу сўзни ишлатишда асл маънога яқин бўлиш мақсадида этнос номи сифатида “суғдий”, географик ўлка номи, яъни, топоним сифатида эса “суғд” атамасини ишлатиш мантиқлидир. илк ўрта асрларда марказий осиё минтақасининг асосан воҳаларида мавжуд бўлган сиёсий уюшмаларга нисбатан бундай турли-туман атама- ларнинг ишлатилиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. аввало, аслида муайян бир салтанатнинг, масалан, эфталийлар, турк хоқонлиги ёки конфедерация (суғд)нинг таркибида бўлган самарқанд, кеш, нахшаб, май- мурғ, панч, кабудонни “подшолик” деб аташ қай даражада ўринли бўлиши мумкин? зеро, “подшолик” атамаси аксарият ҳолларда олий ёки мутлақ ҳокимиятни ифодалайди. иккинчидан, муайян бир сиёсий уюшма учун турлича атамаларни ишлатиш ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳолатини тасаввур қилишда баъзи англашилмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин. учинчидан, мазкур …
3 / 9
ди. конфедерация тарихининг ушбу даврига оид маълумотлар хитой йилно- маларида ҳам ўз аксини топган. улардан конфедерация тарихи билан боғлиқ воқеалар, жумладан, ҳудудий ҳукмдорликларнинг жойлашуви, кишиларнинг исмлари, бошқарувда қўлланилган баъзи унвонлар, жой номлари (топоним, гидроним ва б.) ўрин олган. бу борада н.я.бичурин томонидан рус тилида нашр этилган “бэй ши”, “суй шу”, “тан шу” каби йилномалар қимматли маълумотларга бойдир. шунингдек, л.ю.тугушева томонидан нашр этилган хитойлик будда роҳиби сюан-цзан кундаликларининг қадимги турк (уйғур) тилидаги нашрида ҳам конфедерация тарихининг географияси ва маъмурий тузилиши билан боғлиқ маълумотлар келтирилади. л.ю.тугушева маълумотларида сюан- цзаннинг ҳиндистонга бориш учун йўлга чиққанлиги ва бир муддат суғд мар- кази самарқандда тўхтагани қайд этилган. ушбу манбаларнинг асл нусхалари хитой тилида ёзилганлиги боис уларнинг талқинида камчиликлар, воқеалар жараёнини аслига мослаштириш ҳамда тиклаш ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда. хитой йилномалари мазкур тилдан бошқа тилларга тўлиқ таржима қилинмаган. йилномаларнинг н.я.бичурин, н.кюнер, а.г.малявкин каби хитойшунослар томонидан рус тилига, э.шаваннинг француз тилига қилган таржималари бошқаларига нисбатан анчайин фарқли. …
4 / 9
ан фарқли равишда, кўпроқ хотирот (монументал) кўринишда битилган. битиклар хоқонликнинг суғдни босиб олиши билан боғлиқ маълумотлар бир жумла келтирилган холос. суғд конфедерацияси тарихига оид маълумотларнинг бизгача турли тиллардаги манбалар орқали етиб келганлиги инобатга олган ҳолда ушбу давр манбаларини тил мансублигига кўра гуруҳларга ажратиб тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. қадимги хитой билан қўшни ёки нисбатан яқин масофада жойлашган ҳамда у билан турли муносабатлар доирасида бўлган халқларнинг сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаёти хусусида хитой йилномаларида етиб келган маълумотлар муҳим илмий аҳамият касб этади. жумладан, хитой йилно- маларининг суғдийлар, суғд ўлкаси ҳақидаги хабарлари ҳам шундай қимматга эга. хитой манбаларининг бу хилдаги маълумотларидан айнан суғд конфеде- ратив сиёсий тузилмасига доир қатлами махсус ўрганилмаган. ҳолбуки, бу манбалар ўша даврдаги суғд конфедерациясининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақидагина эмас, балки бутун марказий осиё минтақаси бўйича нисбатан тўлиқроқ тасаввур бериши билан алоҳида аҳамият касб этади. илк ўрта асрларда марказий осиёда яшаган халқларга доир илк маълумотлар хитой йилномаларида, хусусан, “бэй ши” (шимолий хонадонлар …
5 / 9
лар милоднинг бошларида ва илк ўрта асрларда ўз давлат- ларининг маъмурий бўлинишини ўрганиш эҳтиёжи туфайли унга чегарадош бўлган ҳудудларни хариталарга туширганлар. бу эса суғд тарихининг йилно- маларда акс этишига сабаб бўлган. хитой манбаларининг аксарияти суғд муҳитидан ташқарида ёзилган бўлса­да‚ муаммога доир бошқа туркум манбаларга (суғдий ҳужжатларни ҳисобга олмаганда – ғ.б.) нисбатан маълумотларнинг изчиллиги ва бойлиги билан аҳамиятлидир. бунинг сабабини хитойнинг ғарбдаги халқлар билан алоқа қилишга бўлган азалий интилишлари билан ҳам изоҳлаш мумкин. суғдга нисбатан хитойча асарларни асосан йилномалар ва саёҳатнома типидаги асарларга ёки махсус топшириқ бўйича ҳисоботларга ажратиш мумкин. улар орасида “бэй ши”, “суй шу”, “тан шу” сингари йилномалар суғд конфедерацияси тарихининг деярли бутун даврини қамраб олади. хусу- сан‚ уларда эфталийлар даври ва турк хоқонларининг фаолиятлари ёритилиб‚ бу даврда суғд конфедерациясининг сиёсий ҳаётига ҳам эътибор қаратилган. айниқса, милодий 386 йилда ташкил топган шимолий вэй давлатига 437 йил баҳорда суғддан элчилар борганлиги борасидаги маълумот муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу iv – …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"suqd konfederatsiyasi tarixining manbashunosligi" haqida

2-мавзу: суғд конфедерацияси тарихининг манбашунослиги (хитой, арабий, туркий, археологик ва нумизматик материаллар) маълумки, суғд милоддан аввалги i мингйилликнинг бошларида ўрта осиёда шакллана бошлаган илк давлатлар (“шаҳар – давлат”, “воҳа давлати”)дан бири сифатида қадимий эроний битикларда сугуда, юнон манбаларида согдиана шаклида тилга олинади. суғд тарихига оид биринчи илмий асар 1877 йилда нашр қилинган. асар муаллифи в.томашек хитой ҳамда мусулмон манбаларига таянган ҳолда қадимги суғднинг илк ўрта асрлардаги тарихий-географик, шунингдек, сиёсий тарихини (асосан марказий суғд – самарқандни) тиклашга ҳаракат қилган. бу даврда ҳали муғ тоғи суғдий ҳужжатлари илм оммасига маълум бўлмаганлиги боис масаланинг бир қатор жиҳатлари етарлича ёритилмаган. бугунги кунда нафақат ўзбекистон ...

Bu fayl PDF formatida 9 sahifadan iborat (309,7 KB). "suqd konfederatsiyasi tarixining manbashunosligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: suqd konfederatsiyasi tarixinin… PDF 9 sahifa Bepul yuklash Telegram