arab xalifaligining suqdni egallash

PDF 6 sahifa 278,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
17-мавзу: араб халифалиги кучларининг суғдни эгаллаши сосонийлар давлатини босиб олган араб халифалиги қўшинлари 651 йилда марвни қўлга киритиб, амударёдан нариги томонидаги ерларни босиб олишга ҳаракат бошлайдилар. улар икки йўналишда, пойкент ва бухоро ҳамда жанубда кеш орқали мамлакатнинг ичкарисига кириб боришга ҳаракат қилишган. бу ҳақда хитой йилномалари ва мусулмон тарихчиларининг асарларида қарийб бир хил маълумот келтирилганлигини кузатиш мумкин. арабларнинг ўрта осиё ҳудудига уюштирган дастлабки ҳар- бий ҳаракатлари даврида суғд конфедерациясининг маркази кеш- дан самарқандга кўчган давр ҳисобланиб, конфедерацияси маркази самарқанд атрофида панч, маймурғ, иштихон, кушония, фай, кабудон, кеш ва нахшаб каби ҳукмдорликлар бирлашган эди. араб халифалиги кучларининг мовароуннаҳрга биринчи юришлари vii асрнинг ўрталарига тўғри келади. бу даврда суғдда ихшид вархуман (655) ҳукмронлик қилган. арабларнинг биринчи маротаба самарқандга юришлари 675-677 йилларда, хуросон нои- би саид ибн усмон даврида (676-678) амалга оширилган. шаҳар яқинидаги жанглардан сўнг саид ибн усмон суғдийлар билан сулҳ тузишга мажбур бўлган ва сулҳга кўра қўлга киритилган асирларни олиб кетган. …
2 / 6
бухорони эгаллаши баёни орқали келтирилади. табарийнинг маълумотларига кўра эса кели- шув ва шартномалар 90/709 йилга тўғри келади. бухоронинг араблар томонидан эгалланишининг тарихий санаси борасида манбаларда баъзи қарама-қаршиликлар мавжуд. кейинчалик бу шартнома тархуннинг ўлимига сабаб бўлган. кейинги йилда қутайба укаси абдураҳмонни самарқандга тархундан бож олиш учун жўнатади ва тархун унга бож тўлайди. орадан кўп вақт ўтмасдан, тархун яқин кишилари томонидан тахтдан ағдарилган ва ўз жонига қасд қилган ёки ўлдирилган бўлиши ҳам мумкин. лекин ёқубий берган маълумотларда тархунни ғурак ўлдирган деб келтирилади. самарқанд ҳукмдорлари бўлмиш тархун ва ғурак муноса- батлари турли даражаларда ўзгариб турганлиги маълум. тарихчи- ларнинг фикрларига кўра, ғурак 93/711-712 йилда самарқанд араблар томонидан эгалланганидаёқ уларнинг ҳокимиятини тан олиши керак эди. лекин у араблар таъсирини оғизда тан олган бўлса-да, амалда хитойдан ёрдам сўраганлиги тўғрисида мактуб сақланиб қолган. самарқанд араблар қўлига ўтгач, суғд ихшиди ғурак ва қутайба ибн муслим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ғуракка самарқандда ҳукмронлик қилишга рухсат берилмаган ва у ўзининг …
3 / 6
арга фаол қатнаша олмаган. бу эса деваштичнинг тахт учун курашларида қўл келган. мазкур бошбошдоқликларда суғд ҳукм- дорлари бир-бирларига душманлик кайфиятида бўлиб, бу ҳақда суғдий ҳужжатлар орқали маълумотлар етиб келган. айниқса, панч ва марказ самарқанд ўртасидаги муносабатлар жуда кескин тус олган. бу даврда панч ҳукмдори бўлган деваштич қарамоғидаги тархуннинг ўғилларининг регенти сифатида арабларга ўзини ислом динида деб кўрсатиб, тахтга даъвосини намойиш этади. самарқандда арабларга қарши кураш 715 йил қутайба ибн муслимнинг фарғонада ўлдирилишидан сўнг янада кучайди. қутайба ибн муслимнинг ўлимидан сўнг, ўрта осиёда издан чиққан бошқарувни қайта тиклаш мақсадида араблар томонидан 99/717 йилда амир ал-жарроҳ хуросон ноиби этиб тайинланган. ал-жарроҳ арабларнинг аввалги ҳукмронлигини сақлай олди. ҳаттоки, араблар ҳокимиятини сирдарё томонларга ёйишга ҳам ҳаракат қилди. лекин унинг бу ҳаракатлари муваффақиятсизлик билан тугади. манбалар асосида айтиш мумкинки, амир ал- жарроҳнинг халифа билан муносабатлари бузилишига ички сиёсатнинг беқарорлиги сабаб бўлган. бу даврда хуросонда ҳам мусулмон динини қабул қилганлардан маълум солиқ ва мажбу- риятлар олинмаган. …
4 / 6
раблар ўртасидаги муносабатларни таранглаштиради. дастлаб ислом динини қабул қилмаган аҳолидан жизъя солиғи, деҳқон, савдогар ва ҳунармандлардан эса хирож солиғи олинган. кейинчалик умар ii (717 – 720) давридан бошлаб ислом динини қабул қилган аҳоли қатламидан жизъя солиғи олинмаган. одамлар ислом динини номига қабул қилиб, аслида ўз динларида қолвердилар. эндиликда ислом динига ўтиш учун хатна қилдириш ва қуръон сураларини ёд олиш шарт қилиб қўйилди. алоҳида минтақаларда ислом динига ўтиш учун маҳаллий ноибларнинг ўз мақсадлари йўлида баъзи қўшимча шартларни ҳам жорий қилганликлари эҳтимолдан холи эмас. хуросон ноиби наср ибн сайёр (738-748) босқин даврида шаҳарни тарк этган суғд деҳқонларини шаҳарга қайтишига рухсат бергач, шаҳарда ҳаёт жонлана бошлади. у барча мусулмон динида бўлганларни тенг ҳуқуқли деб эълон қилди. мусулмонларнинг бир қисми ҳатто жизъя солиғидан озод қилинган. лекин хирож тўлаш барча учун шарт қилиб қўйилди. уммавийлар давридан бошлаб самарқанд шаҳрида қозилик бошқаруви йўлга қўйилиб, шаҳарнинг биринчи қозиси 727 йилда тайинланган ғолиб ибн мусо бўлган. сўнгра унинг …
5 / 6
инг мавжуд эмаслиги суғдда араблар ҳокимиятини ўрнатишда муҳим асос бўлди. бу пайтда ислом дини ва маданияти бутун дунёга турли йўллар ҳамда усуллар орқали, шиддат билан кириб келаётган бир пайтда, эскича таъбир билан айтганда, кучли сиёсий тарқоқлик юз берган, майда давлатларга бўлиниб кетаётган, турк хоқонлиги қудрати хитойликлар томонидан синдирилган мовароуннаҳрда бундан бошқача тарихий тақдир бўлиши қийин эди. савол ва топшириқлар 1. мовароуннаҳрга араб халифалиги юришларининг дастлабки босқичи ҳақида нималар биласиз? 2. араблар самарқандни қачон босиб олишган? 3. қутайба ибн муслим ва ғурак ўртасида тузилган шартнома ва унинг шартлари ҳақида маълумот беринг. 4. суғдий маданиятнинг инқоризи ҳақида реферат тайёрлаш. 5. “араблаштириш” ва “исломлаштириш” тушунчаларининг фарқларини тушунтиринг. манба ва адабиётлар 1. ал-балазури, ахмад ибн йахйа ибн джабир. завоевание хорасана. извлечения из книги “китоб футух ал-булдон” / перевод извлечений с. волина в кн. туркмены. – ашгабад: 1950. – т.i. 2. гафуров б.г. таджики. древнейшая, древняя и средневековая история. книга. 2. – душанбе: ирфон, 1989. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"arab xalifaligining suqdni egallash" haqida

17-мавзу: араб халифалиги кучларининг суғдни эгаллаши сосонийлар давлатини босиб олган араб халифалиги қўшинлари 651 йилда марвни қўлга киритиб, амударёдан нариги томонидаги ерларни босиб олишга ҳаракат бошлайдилар. улар икки йўналишда, пойкент ва бухоро ҳамда жанубда кеш орқали мамлакатнинг ичкарисига кириб боришга ҳаракат қилишган. бу ҳақда хитой йилномалари ва мусулмон тарихчиларининг асарларида қарийб бир хил маълумот келтирилганлигини кузатиш мумкин. арабларнинг ўрта осиё ҳудудига уюштирган дастлабки ҳар- бий ҳаракатлари даврида суғд конфедерациясининг маркази кеш- дан самарқандга кўчган давр ҳисобланиб, конфедерацияси маркази самарқанд атрофида панч, маймурғ, иштихон, кушония, фай, кабудон, кеш ва нахшаб каби ҳукмдорликлар бирлашган эди. араб халифалиги кучларининг мовароуннаҳрга бир...

Bu fayl PDF formatida 6 sahifadan iborat (278,2 KB). "arab xalifaligining suqdni egallash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: arab xalifaligining suqdni egal… PDF 6 sahifa Bepul yuklash Telegram