араб халифалигига карши халк озодлик харакатлари

DOC 73,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403084707_43329.doc www.arxiv.uz араб ҳалифалигига қарши халқ озодлик ҳаракатлари режа 1. мовароуннаҳрда араблар зулмининг кучайиши. халқ озодлик ҳаракатлари 2. муқанна қўзғолони ва унинг оқибатлари 3. араблар ҳукмронлигининг тугаши. сомонийлар давлатининг ташкил топиши халифаликнинг ҳарбий юришлари. 632 йилда пайғамбаримиз муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам вафотидан кейин унинг энг яхши сафдошларидан бири абу бакр халифалик тахтига ўтиради. у 632-634 йилларда мамлакатни бошқаради. ундан кейин умар (634-644), усмон (644-656), али (656-661) тахтни эгаллаб ҳарбий юришларни қизитиб юборадилар. халифа аскарлари 634 ва 642 йилларнинг орасида мисрни эгалладилар. 633-634 йилларда месопотамиядаги хир шаҳри босиб олинди ҳамда сурияга қарши ҳарбий юриш уюштирилди. ҳатто византия қўшинига зарба берилди. сурия ва фаластин ҳам бўйсиндирилди. шу тариқа араб халифалиги борган сари кучайиб, жаҳон даврасида салоҳиятли ўринни эгаллаб борди. 651 йилда халифалик қўшини бир қатор жанглардан кейин эронни босиб олди. бу ерга кўп араблар ўрнашиб ислом динини тарғибот қилдилар. натижада мамлакатда асрлар мобайнида ҳукм сураётган зардўшт (оташпарастлик) дини тобора сиқиб чиқарилди. араб …
2
г бўлган. бу наршахий асарида қуйидагича таърифланган: «араб қўшини жайҳун дарёсидан ўтиб бухорога келган вақтда бухоро подшоҳи, угли тағшода кичик ёшли бўлганлиги туфайли, бир хотин киши эди. убайдуллоҳ ибн зиёд пайканд ва ромитанни олиб кўп кишиларни асир қилди. тўрт минг бухоролик асирни шахсан ўзига олди. бу воқеа эллик учинчи йилнинг охири ва эллик тўртинчи йилнинг бошида (ноябрьдекабрь 673) бўлган эди. у бухоро шаҳрига етгач, аскарларини саф қилиб, палаҳмонларни шаҳарга тўғрилаб қўйди. хотин туркларга одам юбориб, улардан ёрдам сўради ҳамда убайдуллоҳ ибн зиёдга ҳам одам юбориб етти кун муҳлат талаб қилди ва: «мен сенинг итоатингдаман», — деб, кўп ҳадялар юборди. шу етти кунда турклардан ёрдам келмагач, убайдуллоҳ ибн зиёдга қайтадан одам юбориб, яна етти кун муҳлат суради. (ниҳоят) турк лашкари етиб келди ва бошқалар ҳам йиғилишиб лашкар кўпайди; кўп урушлар қилдилар ва охири кофир (ватан ҳимоячи)лари енгилиб қочдилар, мусулмонлар (араблар) уларнинг орқаларидан бориб кўпларини ўлдирдилар. хотин қалъага кирди. у (йиғилиб келган) …
3
ҳақда гувоҳлик берадики, ватан ҳимоячиларининг сони анча кўп бўлиб, онаюрт мустақиллигини сақлаш умумхалқ курашига айланган. убайдуллоҳ ибн зиёд ғалаба қозонгандан кейин унинг «фармони билан дарахтларни кесдилар, қишлоқларни вайрон қилдилар, шаҳар ҳам хатарда эди; хотин одам юбориб омон тилади, бир миллион дирҳам баробарига сулҳ тўзилди. (хотин) мол юборди. убайдуллоҳ ибн зиёд молни олиб қайтди ва мазкур тўрт минг бухоролик асирларни ҳам ўзи билан олиб кетди». афтидан убайдуллоҳ ибн зиёд гарчанд ғалабага эришган бўлсада, лекин шаҳар ичидаги хотин яширинган қалъани забт эта олмаган. хотин бу ердан туриб у билан сулҳ тузган ва белгиланган бойликни юборган. босқинчилар яроғ-аслаҳа, олтин, кумуш, кийим ва кўп асирларни олиб орқага қайтганлар. хуросон вилоятининг ҳокими этиб тайинланган сайд ибн усмон ҳам бухоро ва бошқа жойларга бостириб киради. у 676 йилда бухорода самарқанд, шаҳрисабз ва қаршидан келган 120 минг кишилик ватан ҳимоячилари билан жанг қилади. аммо самарқандликлар нима учундир жанг майдонини ташлаб кетганлар. афтидан ўзаро чиқишмовчилик орқасидан самарқандликлар бухородан …
4
га ётганидан кейин, сайд ғулом (қуллари)га буюриб (у гаровга берилган одамларнинг) қилич ва камарларини ечтирди ва уларда бор бўлган кимхоб кийимлар, тилла ва кумушларнинг ҳаммасини олдирди. кийимлар эвазига уларга шолча (кийим)лар бериб экин экиш ишларига банд қилиб қўйдилар. улар бундан жуда хафа бўлиб: «бу киши бизга бермаган яна қандай хўрлик қолди? у бизни қул қилиб олиб оғир ишларни буюрмоқда, биз хўрлик билан ўлгандан кўра бир йўла фойдали иш қилиб ўлайлик» дедилар ва сайднинг саройига кириб эшикларни маҳкам беркитдилар. сайдни ўлдирдилар ва ўзларини ҳам ўлимга топширдилар. бу (воқеа 680683 йилларда) бўлган эди». бундан минг йил муқаддам битилган ушбу мисралар халифаликнинг ҳарбий юришларини асл мақсадини янада кенгроқ очиб беради. авваламбор унинг вакиллари мол-мулк ва асирларни қўлга киритиш учун курашганлар. шу боис уларнинг тажовўзларини қароқчилик деб баҳолашга барча асослар мавжуд. ўша мисраларда бухороликларнинг эрксеварлиги яхши баён этилган. зеро, улар зулм ва ҳақсизликка қарши бош кўтариб, онгли равишда ўзларини ўлимга маҳкум этиб, қаҳрамонлик намуналарини …
5
ибн зиёд «чўнтаги»ни тўлдириб хуросонга жўнади. халифалик томонидан туркистонни тамомила буйсиндириш хуросон ҳокими қутайба ибн муслим зиммасига тушди. унинг ҳарбий юришларининг тафсилоти наршахийнинг асарида анча яхши берилган. унда кўрсатилишича, қутайба ибн муслим 706 йилда амударёдан ўтиб бухоронинг яқинидаги пайканд шаҳри томон йўл олган. бундан хабардор бўлган пайкандликлар қаттиқ тайёргарлик кўрдилар. «қадимги вақтда пайкандни, дейди ўша муаллиф, шористон деганлар ва мустаҳкамлигидан уни «жез шаҳар» деб ҳам атаганлар. қутайба жуда қаттиқ жанглар қилди; мусулмонлар эллик кунгача (ҳисорни олиш учун) чора тополмай, заҳмат чекдилар ва (охири) ҳийла ишлатдилар. бу гуруҳ (аскарлар) девор тагидан минорга ва ҳисорнинг ичкариси томон лаҳм қазиб, отхонадан чиқдилар, (сўнг) деворни кавлаб раҳна очдилар; мусулмонлар ҳануз ҳам ҳисорга кела олмаётган эдилар, (энди) раҳна орқали ичкарига кирдилар. қутайба: «ҳар ким шу раҳнадан ичкарига кирса унга хуни баҳосида (мукофот) бераман, агар у ўлдирилса (мукофотни) унинг фарзандларига бераман, деб қичқирди. (шундан кейин) ҳар ким ичкарига киришга қизиқди ва (ниҳоят) ҳисорни олдилар. пайканд аҳолиси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "араб халифалигига карши халк озодлик харакатлари"

1403084707_43329.doc www.arxiv.uz араб ҳалифалигига қарши халқ озодлик ҳаракатлари режа 1. мовароуннаҳрда араблар зулмининг кучайиши. халқ озодлик ҳаракатлари 2. муқанна қўзғолони ва унинг оқибатлари 3. араблар ҳукмронлигининг тугаши. сомонийлар давлатининг ташкил топиши халифаликнинг ҳарбий юришлари. 632 йилда пайғамбаримиз муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам вафотидан кейин унинг энг яхши сафдошларидан бири абу бакр халифалик тахтига ўтиради. у 632-634 йилларда мамлакатни бошқаради. ундан кейин умар (634-644), усмон (644-656), али (656-661) тахтни эгаллаб ҳарбий юришларни қизитиб юборадилар. халифа аскарлари 634 ва 642 йилларнинг орасида мисрни эгалладилар. 633-634 йилларда месопотамиядаги хир шаҳри босиб олинди ҳамда сурияга қарши ҳарбий юриш уюштирилди. ҳатто византия қўшинига зарба бе...

Формат DOC, 73,0 КБ. Чтобы скачать "араб халифалигига карши халк озодлик харакатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: араб халифалигига карши халк оз… DOC Бесплатная загрузка Telegram