ислом дини тарихи ва фалсафаси

PDF 18 pages 544.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
13-мавзу. ислом дини тарихи ва фалсафаси. режа: 1. ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. 2. қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. 3. ҳадислар – қуръондан кейинги мўътабар манба. 4. калом фалсафаси. тасаввуф ва унинг тариқатлари. таянч тушунчалар: ислом дини, қуръон, сунна, ҳадис, пайғамбар, ҳалифалик, муҳаддислар, калом фалсафаси, мутакаллимлар, фикҳ, ақоид илми, тасаввуф, тариқат, сўфизм, мистицизм, пантеизм, “жоҳилия” даври, будпарастлик, ваҳий, каъба, ҳижрат, макка, мадина, жиҳод, мушрук, уҳуд ғазоти, бадр жанги, хандақ жанги, «исро ва меърож» воқеаси, суннийлар, шиалар, оят, суъра, руҳий покланиш, маънавий етукли 1. ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. ислом пайдо бўлгунча милоднинг бошларида анча кенг худудда жойлашган араблар деҳқончилик, савдо ва кўчманчи чорвачилик билан шуғулланганлар. исломга қадар араб жамиятида турли ибтидоий динлар ва қўшни мессопатамия, византия в эрон таъсиридаги диний эътиқодлар кенг тарқалган. масалан, қуёш ва ойга, айрим худолар ва арвоҳларга, табиат кучлари ва ўлик аждодларга сиғиниш, жанубий арабистонда, айниқса, фетишизм …
2 / 18
лик дини кенг тарқала бошлаган. айниқса, фаластин, сурия, мессопатамия араблари орасида унинг таъсири жуда кучли бўлган. бу ерда қўшни эрон таъсири остида зороастризм дини ҳам тарқала бошлаган, кейинги зороастризм христианлик билан аралишиб, маҳаллий диний эътиқодлар заминида моноистик ғояларга яқинлашган манихейлик-маздакизм таълимотини юзага келтирган эди. мана шундай ниҳоятда мураккаб бир вазиятда ҳилма-хил диний-маданий тасаввурлар ва эътиқодлар таъсири остида қолган араб қабилалари ўзига хос монотеистик диний таълимотга муҳтож эди. иккинча масала – жоҳилия. бу сўз араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик маъносини беради. жоҳилия сўзи арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади. чунки, бу даврда араблар орасида кўп худолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан беҳабар эдилар, уларда қизларни тириклайин кўмиш, майҳўрлик, зинокорлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган бўлиб, ислом дини уларга чек қўйди. учинчи масала. ислом сўзи арабча – «оллоҳга ўзини топшириш», «итоат этиш», «таслим бўлиш», «бўйсуниш» маъноларини беради. исломнинг асосий манбаси бўлиб қуръони карим vii асрда нозил бўлган бўлсада, ислом таълимотига кўра бу …
3 / 18
нида туғилди. муҳаммад (с.а.в.) ёшлигида етим колган, аввал бобоси абу муталлиб сўнг амакиси абу толиб қўлида тарбияланади. 25 ёшга тўлганда асад жамоасидан бўлган бой аёл хадича бинт ҳувайлидга уйланади. бирга савдо ишларини юритиш мобайнида муҳаммад с.а.в. тўғрисўзлик, ҳалоллик, садоқатлилик каби юксак инсонийлик фазилатларини кўрсатади. муҳаммад с.а.в.нинг шу хотинлари у кишининг етти фарзандидан 6 тасининг онаси бўлган. улар зайнаб, умму гулсум, руқия, фотима, қосим, абдуллоҳдир. мория исмли аёлларидан эса иброҳим фарзандлари туғилган. муҳаммад (с.а.в.) 610 йили қирққа кирганда маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот юргизган ва яширин даъватга ўтган. биринчилардан бўлиб имон келтирганлар аёллардан – хадича, эркаклардан – абу бакр, ёш болалардан – абу ибн толиб, қуллардан – зайд ибн хориса бўлдилар. улар жамиятнинг турли табақаларидан бўлиб, бу нарса ислом ҳамма учун ҳам муносиб дин эканлигини кўрсатарди. вақт ўтиши билан жами мусулмон 30 кишига етти. улар қурайшийларнинг янги динга қарши эканликларини билганликлари учун ўз динларини яширин сақладилар. бу ҳолат 3 …
4 / 18
удайбия шартномаси мусулмонлар учун мураккаб вазиятда тузилди. мусулмонлар давлатининг илк тарихий хужжатларидан бўлган худайбия битимида қуйидаги шартлар ёзилди: - ўн йилгача тарафлардан ҳеч бири уруш бошламайди. - шу муддат ичида мусулмонлар ва маккаликлар ўзаро алоқада бўладилар. - улардан кимки мусулмон бўлиб, маккадан мадинага волий рухсатисиз қочиб келса, агар маккаликлар уни талаб қилсалар қайтарилади. мусулмонлар тарафидан муртад бўлиб қочган кишилар қайтарилмайди. - ўртада душманлик тугатилади, талончилик ва макр-ҳийлаларга йўл қўйилмайди. - истаган одамлар муҳаммад билан шартнома тузиб, иттифоққа қўшилишни истаса- қўшилаверади. - сен (муҳаммад) бу йил маккага кирмай қайтиб кетасан, келаси йили биз маккадан чиқиб турамиз ва мусулмонлар уч кун маккада туришлари ихтиёрийдир. ўша вақтда мусулмонларнинг қиличлари қинида бўлиб, бошқа ҳеч қандай қурол билан кела олмайдилар. 632 йили пайғамбар ҳажга боришга қарор қилдилар. бу у зотнинг охирги ҳажлари бўлганлиги туфайли ислом тарихида «ҳажжатул вадо» (хайрлашув хажи) деб номланди. бу сафарга тўқсон минг мусулмон отланди. зу-л-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни арафот тоғида пайғамбар …
5 / 18
- деган ҳадисларини далил қилар эдилар. улар ҳалифаликка умар ибн ал-хаттоб ёки абу убайда ибн жарроҳнинг номзодини кўрсатадилар. мазкур ҳалифаликка номзодлар орасида пайғамбарнинг уруғларидан ҳалифа сайлаш тарафдорлари ҳам бор эдилар. улар али ибн абу толиб, аббос, зубайр, фотима ва бошқа хошим уруғининг вакиллари эди. улар ҳалифаликка пайғамбар оиласидан бошлиқ сайлаш иштиёқида эдилар. бу гуруҳ ҳалифаликка алини, ундан кейин унинг ўғлини кейин набирасини ва ҳ.к. сайламоқчи эдилар. уларнинг таъбирларича, ўринбосар эмас фақат етакчи имомгина қуръонни шарҳ ва тафсир қилиши, ҳадисларни таҳлил этиши ва шариат ишларида ҳукм, фатво чиқариши мумкин эди. шунинг учун улар пайғамбар издошлигига ҳалифа эмас, «имом» номини берганлар. шу икки гуруҳ орасидаги бу кичик иҳтилоф ислом умматининг сунъий ва шиа оқимларига бўлинишига сабаб бўлади. абу бакр ҳалифаликка сайлангач, уни мусулмонлар «ҳалифат расулуллоҳ», яъни «пайғамбарнинг ўринбосари» деб атадилар. ундан сўнг ҳалифаликка сайланган умар ибн ал- хаттоб пайғамбарнинг эмас, балки абу бакрнинг ўринбосари бўлиши керак эди. шунинг учун мусулмонлар уни «ҳалифат …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ислом дини тарихи ва фалсафаси"

13-мавзу. ислом дини тарихи ва фалсафаси. режа: 1. ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. 2. қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. 3. ҳадислар – қуръондан кейинги мўътабар манба. 4. калом фалсафаси. тасаввуф ва унинг тариқатлари. таянч тушунчалар: ислом дини, қуръон, сунна, ҳадис, пайғамбар, ҳалифалик, муҳаддислар, калом фалсафаси, мутакаллимлар, фикҳ, ақоид илми, тасаввуф, тариқат, сўфизм, мистицизм, пантеизм, “жоҳилия” даври, будпарастлик, ваҳий, каъба, ҳижрат, макка, мадина, жиҳод, мушрук, уҳуд ғазоти, бадр жанги, хандақ жанги, «исро ва меърож» воқеаси, суннийлар, шиалар, оят, суъра, руҳий покланиш, маънавий етукли 1. ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. ислом пайдо бўлгунча милоднинг бошларида анча кенг худудда жойлашган ...

This file contains 18 pages in PDF format (544.2 KB). To download "ислом дини тарихи ва фалсафаси", click the Telegram button on the left.

Tags: ислом дини тарихи ва фалсафаси PDF 18 pages Free download Telegram