электр машиналари

PDF 44 стр. 2,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 44
олтинчи боб электр машиналари 6.1. асинхрон двигателлар 6.1.1. айланувчи магнит майдон ҳосил қилиш амалда ишлатилувчи электр двигателларнинг асосий қисмини асинхрон двигателлар ташкил этади. асинхрон двигателнинг ишлаши эса уч фазали ўзгарувчан ток системаси ёрдамида айланувчи магнит майдон ҳосил қилишга асосланган. шунинг учун ҳам асинхрон двигателларни ишлашини ўрганишни, айланувчи магнит майдонни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. кўп фазали системаларда айланувчи магнит майдонни ҳосил қилиш итальян олими г. феррарис ва сербиялик машхур электротехник олим н.тесла томонидан яратилган. улар бир-бирларидан бехабар, мустақил равишда, 1888 йилда кўп фазали ўзгарувчан токда йиғинди магнит майдон айланувчан бўлишини амалда исботлаб, хозирги электр двигателларининг яратилишига асос солишган. галилео феррарис 1847-1897 йилларда яшаб ижод этган машхур италян электротехник олими. электромагнетизм, оптика, электромагнитик тўлқинлар ва иссиқлик техникаси соҳаларида ишлаган. феррарис 1885-88 йилларда айланувчи магнит майдонни кашф этди, ҳамда унинг асосида ишловчи ўзгарувчан ток электр 170 двигателининг лаборатория моделини яратди. унинг бу кашфиёти электротехниканинг, айниқса электр машиналарининг кейинги тараққиё тида жуда мухим …
2 / 44
ади. а, в ва с фазалардан хосил бўлган магнит майдон индукцияларини мос ҳолда в1 , в2 ва в3 деб белгиласак, ;sin1 tbb m ω= );120sin( 0 2 −= tbb m ω );240sin( 0 3 −= tbb m ω (6.1) йиғинди майдонни топиш учун в1 , в2 ва в3 майдонларнинг х ва у ўқлари бўйича проекцияларини топиб, қўшиб чиқамиз. 171 майдоннинг х ўқига проекциялари ;sin1 tbb mx ω= );120sin( 2 160cos 00 22 −−=−= tbbb mx ω );240sin( 2 160cos 00 33 −−=−= tbbb mx ω 6.2-расм. а, в, с фазаларнинг в1 , в2 ва в3 магнит майдон индукция векторлари. йиғинди майдон xxxx bbbb 321 ++= агар [ ] ;sin 2 1)240sin()120sin( 2 1 00 32 tbttbbb mmxx ωωω =−+−−=+ эканлигини ҳисобга олсак, натижавий магнит майдон tbb mx ωsin 2 3 = (6.2) худди шунингдек, майдоннинг у ўқига нисбатан проекцияларини ҳам аниқлаймиз 01 =yb )120sin( 2 330cos 00 22 −=−= tbbb …
3 / 44
мумий ҳолда магнит майдоннинг айланиш тезлиги 173 n0 = 60 𝑓 𝑝 (6.4) бу ерда p- жуфт қутблар сони, яъни айланувчи магнит майдони ҳосил қилувчи уч фазали чулғамларнинг сони. агар чулғамлар сони 6 та, яъни ҳар бир фаза иккитадан чулғамга эга бўлса р = 2, агар чулғамлар сони 9 та, яъни ҳар бир фаза учтадан чулғамга эга бўлса р = 3 ва ҳоказо. одатда асинхрон двигателларда қувватига қараб чулғамлар 24 тагача (р = 8) ва ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. . 6.1.2. асинхрон двигателнинг тузилиши асинхрон двигатель икки қисмдан иборат: қўзғалмас статор ва айланувчи ротор, 6.3-расм. 6.3-расм. асинхрон двигателнинг статори (а) ва ротори (б). 1-станина (пўлат корпус), 2-статор ва роторнинг ўзаклари, 3- статор ва ротор чулғамлари. статор-двигателнинг қўзғалмас қисми бўлиб у станина, статор ўзаги ва ўзакка ўралган мис чулғамлардан иборат. станина двигателнинг корпус қисми бўлиб хизмат қилади. унда статор ўзагидан ташқари электр контактлари учун қути, катта двигателларда кўтариш учун махсус …
4 / 44
асм). роторнинг ўзаги ҳам статор ўзаги сингари юпқа пўлат япроқчалардан йиғилган бўлади. 175 а б 6.6-расм. асинхрон двигателнинг фаза чулғамли ротори. а- ротор ўзаги япроқчаси, б-фаза чулғамли роторнинг умумий кўриниши:1-.ўзак, 2-чулғам,3-контакт халқалари, 4-ротор ўқи. ўзакнинг ташқи сиртида чулғамлар жойлаштирилиши учун махсус чуқурчалар-пазлар мавжуд (6.6-а расм.). ротор чулғами шу пазлар орқали ўтказиб ўралади. роторнинг ўзаги махсус ўққа махкамланади ва шу ўқ билан бирга айланади. ротор чулғами ташқи занжирга махсус контакт халқалари орқали уланади (6.6-б расм). двигателнинг умумий кўриниши, ҳамда унинг қисмларининг жойлашув тартиби 6.7-расмда кўрсатилган. 6.7-расм. асинхрон двигатель ва унинг қисмлари. 1-подшипник қопқоғи, 2-подшипник, 3-статор қопқоғи, 4-ротор, 5-статор ўзаги чулғами билан, 6-станина, 7-контактлар қутиси, 8-совутиш парраги, 9-парракнинг ҳимоя қопқоғи. 176 роторнинг ўқи статор қопқоқларидаги подшипникларда осилиб туради ва эркин айланади. роторнинг ташқи сирти ва статорнинг ички сирти оралиғидаги бўшлиқ кам қувватли двигателларда 0,3-0,35 мм, катта қувватли двигателларда эса 1-1,5 мм гача бўлади. шунинг учун ҳам двигатель қисмларини ясаш жуда катта механик …
5 / 44
вигателлар асосан қисқа туташган роторли бўлади. ротори қисқа туташган асинхрон двигателлар қисқа туташган роторли двигателлар деб юритилади. қисқа туташган ротор “олмахон ғилдиракли” ротор деб ҳам аталади. гарчи номланиши эртакдан олинган бўлсада, олмахон ғилдиракли конструкциялар техниканинг бошқа соҳаларида ҳам кенг ишлатилади. 177 6.9-расм. олмахон ғилдиракли конструкциялар. масалан вентиляторларнинг, сув транспортининг парраклари, ёки шамол ва сувда ишлайдиган қурилмаларнинг харакатлантрувчи қисмлари шундай конструкция асосида қурилган. 6.1.3. асинхрон двигателнинг ишлаш принципи двигателларнинг яратилиш тарихи аслида араго тажрибасига бориб тақалади. 1824 йилда француз олими ф. араго жуда оддий тажриба орқали айланувчи магнит майдоннинг яратилишига асос солади. унинг тажрибаси 6.10- расмда кўрсатилган. тақасимон магнитни (1) айлантирсак, унинг яқинида жойлашган мис пластинка (2) ҳам магнитнинг айланиш йўналишида айланади. тажрибада мис пластинка магнитдан секинроқ айланиши кузатилган. лекин араго мис пластинканинг магнитга қўшилиб айланишини тушунтириб бера олмаган. бу ҳодиса кейинчалик, электромагнитик индукция қонуни асосида фарадей томонидан таҳлил этилган. 6.10-расм. араго тажрибаси. 1-тақасимон магнит, 2-мис пластинка. 178 лекин шунга қарамай …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 44 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "электр машиналари"

олтинчи боб электр машиналари 6.1. асинхрон двигателлар 6.1.1. айланувчи магнит майдон ҳосил қилиш амалда ишлатилувчи электр двигателларнинг асосий қисмини асинхрон двигателлар ташкил этади. асинхрон двигателнинг ишлаши эса уч фазали ўзгарувчан ток системаси ёрдамида айланувчи магнит майдон ҳосил қилишга асосланган. шунинг учун ҳам асинхрон двигателларни ишлашини ўрганишни, айланувчи магнит майдонни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. кўп фазали системаларда айланувчи магнит майдонни ҳосил қилиш итальян олими г. феррарис ва сербиялик машхур электротехник олим н.тесла томонидан яратилган. улар бир-бирларидан бехабар, мустақил равишда, 1888 йилда кўп фазали ўзгарувчан токда йиғинди магнит майдон айланувчан бўлишини амалда исботлаб, хозирги электр двигателларининг яратилишига асос соли...

Этот файл содержит 44 стр. в формате PDF (2,2 МБ). Чтобы скачать "электр машиналари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: электр машиналари PDF 44 стр. Бесплатная загрузка Telegram