elektr jihozlar va ularning fungsional tizimlari

DOC 200 sahifa 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 200
к и р и ш маъруза № 1 маъруза мавзуси: кириш. (2 соат) маъруза режаси: 1. автомобиль ва трактор электр жиҳозларининг ривожланиш босқичлари. 2. автомобиль ва тракторларни самарали ишлатишда электр жиҳозларининг тутган ўрни. 3. электр жиҳозларига қўйиладиган давлат стандарти талаблари. 4. автомобиль ва трактор электр жиҳозларининг умумий схемаси ва алохида функционал тизимларнинг вазифалари. таянч сўз ва иборалар: электр жиҳозлар, ҳаракат хавфсизлиги, атроф муҳит ҳимояси, ишончлилик, самарали ишлатиш, электр таъминот тизими, генератор, аккумулятор, реле-ростлагич, ишга тушириш тизими, стартёр, ўт олдириш тизими, назорат-ўлчов асбоблари, ёритиш тизими, электрон бошқариш тизимлари, номинал кучланиш, бир ўтказгичли тизим автомобилсозликни ривожланиш истиқболлари автомобилларда электр ва электрон жиҳозларни кенг кўламда ишлатилиши билан бевосита боғлиқдир. ҳозирги замон автомобилларининг электр жиҳозлари ишчи жараёнларни автоматлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ва ҳайдовчилар иш шароитини яхшилаш тадбирларини таъминловчи мураккаб тизим бўлиб, автомобилларни самарали ишлатиш даражаси кўп жиҳатдан айнан электр жиҳозларнинг ишончлилигига боғлик бўлади. электр энергия дастлаб, 1860 йилда ички ёнув двигателларида ёнилғи ара​лашмасини ўт олдириш …
2 / 200
енераторлари ишлатилди. электрон саноатнинг ривожланиши ва бу соҳада эришилган муваффақиятлар автомобилларда ярим ўтказгичли тўғрилагичларга эга бўлган ўзгарувчан ток генераторларини ишлатиш имконини берди. ўзгарувчан ток генераторлари ўзгармас ток генераторларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлиб, хусусан уларнинг ишлатиш жараёнидаги ишончлилик ва чидамлилик даражаси анча юқори, ўлчамлари нисбатан кичик бўлган ҳолда катта қувватга эга, таннархи анча паст ва ҳоказо. автомобил двигателларининг ишга тушириш тизими аккумуляторлар батареяси, стартер, коммутация жиҳозлари, двигателни ишга туширишни енгиллатувчи мосламалардан ташкил топган. аккумуляторлар батареяси автомобил электр жиҳозларининг зарур қисмларидан бирига айланди. автомобилларда дизель двигателлари қўлланилиши ишга тушириш тизимининг қўввати анча оширилишини талаб қилди. бу, ўз навбатида, сиғими 200-250 а(соат бўлган, такомиллашган аккумулятор батареяларни, қуввати 10-15 квт гача бўлган стартерларни ишлаб чиқишга олиб келди. ҳозирги замон автомобиль двигателларида сиқиш даражаси, айланишлар частотаси ўсиши билан бирга тежамкорлигини ошириш, чиқинди газларни заҳарлилигини камайтириш масалаларига бўлган талабнинг кучайиши ўт олдириш системаларидаги юқори кучланиш қийматини 1,5-2 баравар ошириш заруратини туғдирди. классик ёки контактли …
3 / 200
тиқроғи кўриниш яхши бўлмаган шароитларда (яъни тун, туман) содир бўлади. бу, автомобилларда тўрт фарали ва ёритишни автоматик ростловчи системалар, гомофокал (кўп фокусли), эллипссимон ва туманга қарши фаралар, галоген, ксенон ва қизил линзали лампалар жорий қилинишига олиб келди. яқин келажакда автомобилларнинг ёритиш тизимида ярим ўтказгичли ёруғлик чиқарувчи элементлар, суюқ кристаллар ва бошқа турдаги янги ёруғлик жиҳозларнинг ишлатиш мўлжалланмоқда. автомобиль ва унинг асосий қисмлари ишончли ишлашини таъминлашда назорат-ўлчов асбоблари алоҳида аҳамиятга эга. назорат-ўлчов асбоблари автомобилнинг энг қимматбаҳо ва масъулиятли агрегат ва қисмлари (двигатель, генератор, тормоз, ёритиш-дарак бериш системалари ва ҳоказо) ҳолатини ва меъёрида ишлашини назорат қилиб туриш имкониятини беради. ҳозирги вақтда, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчининг диққатини бўлмаслик мақсадида назорат-ўлчов асбобларнинг кўрсатувчи турларини камайтириб, кўпроқ дарак берувчи турларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланмоқда. автомобилларда электр ва электрон жиҳозлари ривожланишининг кейинги босқичлари электрон техникасининг тараққиёти билан бевосита боғлиқ бўлиб, у асосан автомобилларнинг ҳаракат ҳавсизлигини янада тўлароқ таъминлашга, двигателдаги ишчи жараёнларни самарадорлигини, тормоз тизими …
4 / 200
, доимо ривожланувчи мураккаб системага айланди. автомобиллар меъёрида ва даромадли (рентабелли) ишлатилиши кўп жиҳатдан электр жиҳозлар шайлигига боғлик. ҳозирги замон автомобилларидаги электр жиҳозларининг нархи анча баланд бўлиб, автомобиль тўла қийматини 25-30% ни ташкил қилади. электр жиҳозларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишга кетадиган маблағ ҳам тахминан шу кўрсаткич доирасида бўлади. демак, автомобиллар тўғри ва даромадли ишлатилишини таъминлаш учун уларнинг электр ва электрон жиҳозлари тузилишини, ишлаш принципини, тавсифномаларини, ишлатилишининг ўзига хос томонларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш жуда мухимдир. автомобилларнинг электр жиҳозларини қуйидаги асосий функционал системаларга бўлиш мумкин: 1. электр таъминот тизими (генератор, кучланиш релеси, аккумулятор батареяси). 2. ички ёнув двигателини ишга тушириш тизими (стартер, аккумулятор батареяси, ишга туширишни енгиллатувчи мосламалар). 3. ўт олдириш тизими (ток манбаи,ўт олдириш ғалтаги, ўзгич-тақсимлагич, транзистор коммутатори, ўт олдириш шамлари); 4. назорат-ўлчов асбоблари ва диагностика тизими (температура, босим сезгич ва кўрсаткичлари, тахометр, спидометр, дарак берувчи лампалар ва бошқа). 5. ёритиш ва хабар бериш тизими (бош ёритиш фаралари, …
5 / 200
батареясидан оладилар. истеъмолчиларни бир ток манбаидан иккинчисига алмашлаб улаш ва генератор кучланишини белгиланган даражада ростлаб туриш вазифасини кучланиш релеси бажаради. автомобилни ишлатиш жараёнида доимо улаб қўйиладиган (ёритиш, ўт олдириш, назорат-ўлчов асбоблари ва ҳоказо) ёки қисқа, лекин тез-тез ишлатиладиган (тормозланиш ёки бурилишни кўрсатувчи ёруғлик даракчилари) истеъмолчилар токни умумий занжирдан оладилар. двигателни ишга тушириш вақтида катта ток (бир неча юз ампер) истеъмол қиладиган стартер, кесими анча катта бўлган ўтказгич билан бевосита аккумулятор батареясига уланади. қиска вақт давомида, кам ишлатиладиган, лекин катта ток истеъмол қиладиган ва қулайлик яратадиган баъзи асбоблар (товушли даракчи, сигарет тутатқич, радиоприемник, соат ва ҳоказо) истисно тариқасида тўғридан-тўғри аккумулятор батареясига уланади. автомобиль электр жиҳозларига қўйиладиган асосий техник талаблар: 1. номинал кучланиш . электр энергия истеъмолчиларининг номинал кучланиши - 12, 24 в. асосий ток манбаи - генераторнинг номинал кучланиши 14, 28 в қийматида белгиланади. автомобиль ҳаракатланаётганда ишлайдиган электрэнергия истеъмолчилари кучланиш белгиланган номинал қийматидан 95-125% доирасида ўзгарганда ҳам ўз иш қобилияларини йўқотмасликлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 200 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"elektr jihozlar va ularning fungsional tizimlari" haqida

к и р и ш маъруза № 1 маъруза мавзуси: кириш. (2 соат) маъруза режаси: 1. автомобиль ва трактор электр жиҳозларининг ривожланиш босқичлари. 2. автомобиль ва тракторларни самарали ишлатишда электр жиҳозларининг тутган ўрни. 3. электр жиҳозларига қўйиладиган давлат стандарти талаблари. 4. автомобиль ва трактор электр жиҳозларининг умумий схемаси ва алохида функционал тизимларнинг вазифалари. таянч сўз ва иборалар: электр жиҳозлар, ҳаракат хавфсизлиги, атроф муҳит ҳимояси, ишончлилик, самарали ишлатиш, электр таъминот тизими, генератор, аккумулятор, реле-ростлагич, ишга тушириш тизими, стартёр, ўт олдириш тизими, назорат-ўлчов асбоблари, ёритиш тизими, электрон бошқариш тизимлари, номинал кучланиш, бир ўтказгичли тизим автомобилсозликни ривожланиш истиқболлари автомобилларда электр ва электро...

Bu fayl DOC formatida 200 sahifadan iborat (3,2 MB). "elektr jihozlar va ularning fungsional tizimlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: elektr jihozlar va ularning fun… DOC 200 sahifa Bepul yuklash Telegram