"станция ва подстанцияларнинг электр қисми"

DOCX 90 стр. 10,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 90
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти «электротехника, электромеханика ва электротехнологиялар» к а ф е д р а с и «станция ва подстанцияларининг электр қисми» фанидан маърузалар курси андижон – 2019 “тасдиқлайман” андижон машинасозлик институт ўқув -услубий кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган кенгаш раиси¬____________қ.эрматов «__» ______ 2019 й. «маъқулланган» «автоматика ва электротехнология» факультети илмий кенгашида мухокама қилинган ва маъқулланган кенгаш раиси________ т.турғунов «__» ______ 2019 й. «тавсия этилган» “эээ” кафедраси мажлисида мухокама қилинган ва тавсия этилган кафедра мудири _______ с.абдурахмонов (кафедра мажлисининг __ - сонли баённомаси «___» ________2019й) тақризчилар: тошкент аграр униврститети андижон филиали доценти а.исмоилов «умумтехника фанлари» кафедраси доценти х. собиров, тузувчилар: катта ўқитувчи с.абдурахмонов «станция ва подстанцияларнинг электр қисми» (маъруза матни) кириш. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг 2018-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2019-йилга мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар махкамасининг мажлисидаги маърузасида куйилган масалалар мамлакатимизни ривожланишида дастури амал булиб,мазкур маърузалар …
2 / 90
ани ривожлантириш бўйича кабул килинган дастурларда якин истикболда янги энергетика кувватларини, электр энергиясини узатиш тармокларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция килиш бўйича 26 тадан ортик инвестиция лойихасини амалга ошириш кўзда тутилган.булар, аввалам бор, таллимаржон иссиклик электр стансиясида умумий куввати 900 мегаволт бўлган иккита буғ-газ курилмасини, тошкент иссиклик электр стансиясида куввати 370 мегаволтни ташкил этадиган буғ-газ курилмасини, ангрен иссиклик электр станциясида куввати 130-150 мегаволтдан иборат энергоблокни, фарғона водийсида янги энергетика кувватларини барпо этиш максадида туракургон иссиклик электр стансиясида умумий куввати 900 мегаволт бўлган энергоблокларни куриб ишга тушириш, сирдарё ва янги ангрен иссиклик электр станцияларини бир-бири билан боғлайдиган юкори волтли электр узатиш тармоғини куриш, устюрт газ-кимё мажмуасининг ташки энергия таъминотини ташкил этиш каби мухим стратегик лойихалардир. 2019-йилни юртимизда "халк билан мулокот ва инсон манфатлари йили" деб эълон килинди. ахолимизнинг тинч-омон хаётини таъминлаш, унинг фаровонлигини ошириш, иктисодиётимизни изчил ривожлантириш, ўзбекистонимизнинг халкаро майдондаги обрў-эътибори ва позициясини юксалтириш, минтакамизда тинчлик ва баркарорликни мустахкамлаш бўйича ўз …
3 / 90
турига қараб электр станциялари қуйидагиларга бўлинади: 1. иссиқлик электр станциялари-иэс. а) конденсацион электр станциялари-кэс; б) иссиқлик электр марказлари-иэм; в) газ-турбинали ва буғ-газ қурилмали электр станциялар-гтк ва бгқэс. катта худуд истеъмолчиларига хизмат кўрса-тадиган кэс-лар давлат туман электр станциялари (дтэс-грэс) деб аталади. 2. гидроэлектрстанциялар ва гидроаккумуляцион электр станциялар гэс ва гаэс. 3. атом электр станциялари-аэс. 4. гелио электр станциялари (қуёш эс)-қэс. 5. геотермал электр станциялари-гтэс. 6. дизел электр станциялари-дэс. 7. оқим электр станциялари-оэс. 8. шамол электр станциялари-шэс. 9. магнитогидродинамик электр станциялари-мгд эс дунёда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг кўп қисми иэс, аэс ва гэс-ларга тўғри келади. ўзбекистон ҳудудида 85% дан кўпроқ электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. иссиқлик электр станциялари: конденсацион электр станциялари. кэс-лар одатда ёқилғи қазиб олинадиган ва сув таъминоти яхши бўлган жойларга қурилади (2-расм). муаммо: электр станцияларни уч турини ихтиёрий танлаб, афзаллик ва камчиликларини аниклаб, бахо беринг. муаммо ечимини маърузани ва адабиётларни диккат билан укиб чикиб топасиз. 2-расм. конденсацион иссиқлик …
4 / 90
коэффициентлари 32-40%-дан ортмайди. улар атроф муҳитга салбий таъсир этади. иссиқлик электр станциялари: иссиқлик электр марказлари. иэм-ларини эса истеъмолчиларга яқин жойларга қурилади ва ташиб келтириладиган ёқилғидан фойдаланилади (3-расм). иэм-ларда электр ва иссиқлик энергиялари ишлаб чиқарилади. улар нисбатан тежамли ишлайди ва фойдали иш коэффициентлари 60-70% га етади. 3-расм. иссиқлик электр марказини технологик схемаси: 1-тармоқ насоси; 2-тармоқ иситгичи. газ турбинали электр станцияларнинг асосини қув-вати 25-100 мвт-ли газ турбиналари ташкил этади (4-расм). ёниш камерасига ёқилғи (газ, дизель ёқилғиси) ташланади, шунингдек у ерга компрессор орқали сиқилган ҳаво ҳайдалади. гтк-ларни фик-и 30% атрофида бўлади. 4-расм. газ турбинали электр станциясини принципиал технологик схемаси. қизиган ёниш маҳсулотлари ўз энергиясини газ турбинасига беради ва у компрессор ҳамда синхрон генераторни айлантиради. қурилма ишга туширувчи электр мотори ёрдамида 1-2 минут давомида ишга туширилади. газ турбиналарининг тежамкорлигини ошириш учун буғ-газли қурилмалар ишлаб чиқилган. уларда ёқилғи буғ генераторининг ўтхонасида ёқилиб, ҳосил бўлган буғ эса буғ турбинасига йўналтирилади. буғ генераторидан чиқаётган ёниш маҳсулотлари, тегишли …
5 / 90
н ташқари экин ерларни суғориш масалалари ҳам ҳал этилади. гэс-нинг принципиал технологик схемаси.муаммо: икки контурли аэс-ни хусусиятларини аниклаб, бахо беринг. муаммо ечимини маърузани ва адабиётларни диккат билан укиб чикиб топасиз. расм). гэс агрегатлари юқори маневрли бўлади. уларни ишга тушириш, тармоққа улаш ва синхронлаш учун 1-5 мин. вақт кетади холос гэс-ларнинг фик-и 85-90% ни ташкил этади. станция қурилган жой иқлимига, ўша жойдаги ўрмон ва қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 7-расм. гидроаккумуляцион электр станциянинг принципиал технологик схемаси. магнитогидродинамик (мгд) генераторли электр станциялар (8-расм) оддий қозонларга мумкин бўлмаган 2500-3000ок ҳароратлардаги иссиқлик потенциалларни қўллайдилар. ёнилғини ёнишини газсимон махсуллари магнит майдонни катта кучланганлигига эга мгд каналига йўналтирилади. ионлаштирилган газларни кинетик энергияси каналда ўзгармас ток энергиясига ўзгартирилади ва у, ўз навбатида, уч фазали ўзгарувчанга ўзгартирилади ва энерготизимга истеъмолчиларга жўнатилади. мгд канални тахминан 2000ок-даги чиқиндиси қозонга жўнатилади ва у ерда оддий схема бўйича буғлантиришга ишлатилади ва буғни энергияси иэс-сини буғ турбинасида ишлатилади. 8-расм. мгд (магнитогидродинамик)-генераторли конденсацион …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 90 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""станция ва подстанцияларнинг электр қисми""

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти «электротехника, электромеханика ва электротехнологиялар» к а ф е д р а с и «станция ва подстанцияларининг электр қисми» фанидан маърузалар курси андижон – 2019 “тасдиқлайман” андижон машинасозлик институт ўқув -услубий кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган кенгаш раиси¬____________қ.эрматов «__» ______ 2019 й. «маъқулланган» «автоматика ва электротехнология» факультети илмий кенгашида мухокама қилинган ва маъқулланган кенгаш раиси________ т.турғунов «__» ______ 2019 й. «тавсия этилган» “эээ” кафедраси мажлисида мухокама қилинган ва тавсия этилган кафедра мудири _______ с.абдурахмонов (кафедра мажлисининг __ - сонли баённомаси «___» ________2019й) тақризчилар: тошкент аграр униврститети андижон ф...

Этот файл содержит 90 стр. в формате DOCX (10,1 МБ). Чтобы скачать ""станция ва подстанцияларнинг электр қисми"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "станция ва подстанцияларнинг э… DOCX 90 стр. Бесплатная загрузка Telegram