panchikent hollari

PDF 6 стр. 169,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
1 13-мавзу: суғдда ҳунармандчилик илк ўрта аср ўрта осиё шаҳарларини атрофлича тўлиқ ўрганиш, панжикент ва афросиёб шаҳар харобалари тадқиқ этилгандан сўнг бошланди. панжикентдаги қазишмалар илк ўрта аср шаҳри ички тузилишини реал ўрганишга катта имкон беради. бу ишни дастлаб 1946 йилда а.ю.якубовский бошлаб берган. қазишмаларнинг дастлабки кунларидаёқ чоп этилган “главные вопросы истории развития городов средней азии” мақоласида а.ю.якубовский шаҳарни ижтимоий тузилиши нуқта-назаридан ўрганишни илгари сурган. панжикент харобаларининг дастлабки социологик талқини ушбу тадқиқотчи томонидан амалга оширилган. араб халифалиги босқини арафасида панчда ҳунармандчиликнинг кулолчилик, терига ишлов бериш, тошга ишлов бериш, темирчилик, тўқимачилик, дурадгорлик, қурувчилик, заргарлик ва бошқа бир неча ўнлаб майда турлари мавжуд эди. ҳунармадчиликнинг кулолчилик тури панчнинг маркази бўлган панжикент шаҳрида ривожланган бўлиб, у ердан топилган кўплаб хумдонлар бу ерда кулолчилик ривожланганлигидан далолат беради. кулол бу хумдонда кўза ва хум ясаш учун сопол пишитган. археологик тадқиқотлар натижасида энг кўп топилган топилмалардан бири бу сопол буюмлар бўлиб, бу ерда ҳунармандлар кичик кўзачадан то …
2 / 6
зорида, айниқса, ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосида кучли рақобат бўлган. панжикент шаҳрида ҳунармандчилик устахоналарига биринчи марта шаҳристонда олиб борилган тадқиқотлар жараёнида дуч келишган. юқорида таъкидланганидек, шаҳристондаги турар жой бинолари орасида устахоналар топилган бўлиб, уларнинг аксарияти темирчилик устахоналари бўлган. бундан ташқари темирдан ясалган буюмлар қолган маъданлардан ясалган буюмлардан анчайин кўп топилган. давлатнинг асосий кучи ҳарбийлар бўлганлиги учун бу соҳа тараққиётига жиддий эътибор берилган. қуролсозлик ҳунармандчилик тури давлат даражасида бўлиб, бунга панжикент шаҳридан топилган темирчилик устахоналарининг қолдиқлари гувоҳлик беради. 2 худди темирчилик устахоналари каби заргарлик устахоналарига ҳам панжикент шаҳристонида қазишма ишлари олиб борилган вақтда дуч келинган. заргарлик устахоналари нафақат шаҳристонда балки шаҳарнинг бошқа қисмларидан ҳам топилган. панжикентлик заргар устахонасида нима ясаган? асосий маҳсулотлар тилла, кумуш ва бронзадан ясалган. узук (тош кўзли, шиша кўзли), сирға, тумор, билакузук, муҳр, занжирлар, бронза кўзгулар, камарларнинг безаклари, қўнғироқчалар, отнинг кўкраги ва пешонасига тақиладиган ҳар хил шаклдаги тақинчоқлар, кичик–кичик ликопчалар, нишонлар, шамдонлар, қилич қини ва сопи учун безаклар, тилла қадаҳлар, …
3 / 6
ўлган. ўчоқда мато тўқиш учун ишлатиладиган калава қайнатилган ва рангланган. бунга шаҳристондан топилган тўқимачилик устахонасидаги ўчоқлар ўрни гувоҳлик беради. шундай экан тўқимачилик маҳсулотлари нафақат тўқимачилик устахоналарида, балки бу соҳадан хабардор бўлган кишиларнинг уйларида ҳам ипак ва пахтадан тўқилган. гиламлар тўғрисида, асосан, хитой манбаларидаги маълумотлар бизгача етиб келган. панжикентга гиламлар суғд савдогарлари орқали хитойдан олиб келинган. панжикентнинг ўзида қўлдан тўқилган шолчалар бўлган. муғ ҳужжатлари орасида бир нечта терига ёзилган ҳужжатлар бўлганлиги маълум. терига ёзилганлигининг сабаби қоғоз илк ўрта асрларда қиммат ва камёб маҳсулот ҳисобланган. муғ тоғидан кўплаб тери маҳсулотларининг топилиши, ишлов берилган терининг ҳукмдор саройида кўплаб сақланганидан далолат беради. сарой эҳтиёжлари учун панжикент шаҳрининг ўзида эмас, балки мадрушкат қишлоғида ҳовузлар қурилиб, тери ошланган. тери ошлашда анчайин кўпроқ меҳнат талаб қилинганлиги ва бу жараён кўп жойни ифлослашини инобатга олган ҳолда шаҳарда махсус устахона қуришга маъмурият рухсат бермаган бўлиши табиий. шу ўринда таъкидлаш жоиз, шаҳарнинг тозалигига алоҳида эътибор берилган бўлиб, ҳатто кўчалар бўйлаб …
4 / 6
оналардаги ишлов берилган супалар, тош мунчоқлар топилган. буғдой янчадиган тегирмонлар ўша даврдаёқ шаҳарда мавжуд бўлганлигини, нафақат археологик моддий ашёвий манбалар балки ёзма манбалар ҳам тасдиқлайди. илк ўрта асрлардаги йирик шаҳарлар қатори панжикент шаҳрида ҳам ҳунармандчиликнинг кўпгина турлари ривожланган ва ҳар бир ҳунарнинг ўз мутахассиси бўлган. ҳунармандчилик тараққиёти савдо ривожини таъминлаб, бу орқали шаҳарнинг ўсиши учун хизмат қиладиган товар-пул муносабатларининг ривожланишини таъминловчи омил сифатида хизмат қилган. панжикент аҳолиси тўла-тўкис ҳунармандлардан иборат бўлмаган. аҳолининг бир қисми зироатчилик, боғдорчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа турлари билан ўзларининг шаҳар ташқарисидаги томорқаларида шуғулланганлар. муғ архивининг б-10 рақамли ҳужжат матнида хшикат ва фатмевдан марказга арпа олиб борилганлиги тўғрисида гап боради. шунингдек, панжикентдаги фармондор ўттнинг омборхонасига келиб тушган арпа ҳақида б-20 ҳужжат матнида ҳам сўз юритилган. фармондор ўтт қўшни ҳудудлардан керакли дон маҳсулотларини давлат омборхонасига йиққан ва зарур пайтда халқ эҳтиёжи учун сарфлаган. б-10 рақамли ҳужжат матнидаги паргар қишлоғидан марказга жўхори олиб келтирилганлиги ҳақидаги маълумот фикримизни тасдиқлайди. муғ …
5 / 6
канлиги маълум. бу ҳақда америкалик тадқиқотчи э.шефер батафсил маълумот беради. б-2 ҳужжатида ва бошқа бир нечта муғ тоғи суғдий ҳужжатларида узумдан вино тайёрланиб, хшикатдан марказ панжикентга жўнатилганлиги 4 ҳақида сўз юритилади. узумдан тайёрланадиган майнинг канизаклар ичадиган туридан бўлсин мазмунидаги, майга изоҳ берилган сўзлар а-16 ҳужжатида келтирилади. ҳужжатда подшо омборидаги мусалласнинг энг хушбўйидан, яъни канизаклар ичадиганидан элтабарга бериш, бу ишни пайсалга солмаслик, майнинг қолган қисмини эса қайтадан муҳрлаш, шу ҳолда эҳтиёт қилиб асраш, мактубни эса ҳисобот ҳужжати сифатида сақлаш кераклиги буюрилади. май – мусалласга бундай таъкидий оҳангдаги ҳаддан зиёд пухта расмийлаштирилган мактуб ёзилиши бежиз эмасдир. балки суғд жамиятида ҳам ичкилик борасидаги эҳтиётсизлик оқибатини яхши тушунишгандир. тадқиқотлар натижасида суғд конфедерациясидаги вилоят марказ- ларидан фақатгина панжикент шаҳрида танга-пул зарб қилинган зарбхона топилган. ҳозирда суғдда кумуш тангаларнинг зарб қилинганлиги ва фойдаланилганлиги панжикентдан топилган тангалар асосида аниқланмоқда. шаҳарнинг марказ самарқандга яқинлигини ҳисобга оладиган бўлсак панжикентда зарбхона бўлиши мумкин эмас. бу панжикентнинг муҳим аҳамиятдаги савдо маркази …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "panchikent hollari"

1 13-мавзу: суғдда ҳунармандчилик илк ўрта аср ўрта осиё шаҳарларини атрофлича тўлиқ ўрганиш, панжикент ва афросиёб шаҳар харобалари тадқиқ этилгандан сўнг бошланди. панжикентдаги қазишмалар илк ўрта аср шаҳри ички тузилишини реал ўрганишга катта имкон беради. бу ишни дастлаб 1946 йилда а.ю.якубовский бошлаб берган. қазишмаларнинг дастлабки кунларидаёқ чоп этилган “главные вопросы истории развития городов средней азии” мақоласида а.ю.якубовский шаҳарни ижтимоий тузилиши нуқта-назаридан ўрганишни илгари сурган. панжикент харобаларининг дастлабки социологик талқини ушбу тадқиқотчи томонидан амалга оширилган. араб халифалиги босқини арафасида панчда ҳунармандчиликнинг кулолчилик, терига ишлов бериш, тошга ишлов бериш, темирчилик, тўқимачилик, дурадгорлик, қурувчилик, заргарлик ва бошқа бир не...

Этот файл содержит 6 стр. в формате PDF (169,1 КБ). Чтобы скачать "panchikent hollari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: panchikent hollari PDF 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram