муғ тоғи суғдий ҳужжатлар

PDF 4 стр. 260,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
1 4-мавзу: муғ тоғи суғдий ҳужжатлар тавсифи ўзбекистон мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, тарих фани, миллий қадриятлар, аждодларимизнинг дунё маданияти ривожига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишга эътибор қаратила бошланди. айниқса, тарихнинг қадимий илдизлари ва узлуксизлиги остида кечган ўзбек давлатчилиги жараёнларини тадқиқ этишга асосий эътибор қаратилди. ўзбек халқи тарихини қайтадан яратиш, уни холисона ўрганиш, ёш авлодда тарихий тафаккур ва миллий ғурурни шакллантириш масалалари жамият маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. ўзбекистон ҳудудида кечган давлатчилик жараёнларида зарафшон ва қашқадарё воҳасини эгаллаган суғд конфедерацияси муҳим ўринга эга. ўз навбатида суғд конфедерацияси тарихи ва шу аснода ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишда суғдий тилли манбаларнинг аҳамияти беқиёс. ушбу туркум манбаларнинг ватанимиз тарихини тадқиқ этишдаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда уни олий ва ўрта махсус таълим тизимига жорий этиш ушбу давр хусусидаги тасаввурларни бойишида хизмат қилади. шу ўринда тўхталиб ўтиш зарур, олий таълим ва ўрта махсус таълим тизимида “ўзбекистон тарихи”ни ўқитишда, айниқса мактаб дарсликларида илк ўрта асрлар тарихини …
2 / 4
қайдлари. ўзбекистон тарихида илк ўрта асрларда юз берган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший соҳалар ҳам суғдий манбалар диапозонига киради. ушбу ҳужжатлар суғд ва унга туташ ҳудудларда суғдийлар томонидан воқеалар асосида яратилган. шунинг учун ҳам уларни ўзбекистон тарихига бевосита алоқадор манбалар қаторига киритиш мумкин. бироқ, бу даврга оид суғдий тилда тарихнавислик анъанаси бизгача етиб келмаган. яъни, бизгача суғдий тилда (диний мазмундаги таржима асарлар ва илк ўрта аср достонларидан парчалардан ташқари) бирорта бошқа дунёвий асар маълум эмас. айни шу маънода афросиёб деворий суратларидаги “қабул маросими” тасвирий тарихнавислик сифатида баҳолаш мумкин. 2 ушбу манбалар суғдий ёзувда битилган бўлиб, бу ёзувнинг вужудга келиш даврига эътибор берилса қуйидаги тарихий жараёнларни ўз ичига олганлиги маълум бўлади. суғд мамлакати аҳамонийлар салтанати таркибига қўшиб олинган бўлиб, салтанатда давлат бошқарув ишлари оромий ёзувида олиб борилган. аҳамонийлар салтанати таркибида бўлган сатрапликларда ҳам ўз ёзувларини вужудга келтириш билан боғлиқ эҳтиёж оромий ёзув асосида қондирилган. натижада мил. ав. iv-iii асрларда оромий ёзув …
3 / 4
арда маҳаллий ҳукмдорлар фойдасига хизмат қиладиган келишувга келганлар. шундай экан, ғуракнинг 720 йилда қўзғолон кўтариб, 738 йилгача яна тахтни бошқариши, унинг бу қўзғолондаги иштироки катта бўлмаганлигини англатади. шунинг учун бу қўзғолон “деваштич бошчилигидаги суғд қўзғолони” деб айтилса, тарихий ҳақиқатга яқинроқ бўлиш мумкин. бунга суғдий манбалар янада аниқлик киритиши мумкин. масалан, суғдий а-19 ҳужжатида ’γw’’n’к – “гуноҳкор, хоин” сўзи деваштич томонидан ғуракка нисбатан ишлатилган, деб ҳисобланади. шундай экан бу давр билан боғлиқ ўзбекистон тарихининг асл моҳиятини очиб беришда суғдий манбаларга мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ. суғдий манбаларнинг яна бир муҳим жиҳати шуки‚ уларнинг муаллифлари воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлганлар. шу сабабли‚ улардаги ўзбекистон тарихининг бошқарув тизими ва давлатчилик анъаналарига оид маълумотларни асл далиллар сифатида баҳолаш мумкин. суғдийлар марказий осиё аҳолисининг сезиларли қисмини ташкил этган ва бошқа халқлар билан ёнма­ён, аралаш яшаган этнос сифатида бу ҳудуд давлатчилик анъаналаридан яхши хабардор бўлишган. шунингдек‚ суғддаги бир қатор ҳукмдорликларда аралаш бошқарув (масалан, суғдий­туркий) анъаналари ўзаро синтезлашган бўлиб‚ …
4 / 4
манбаларга жиддий эътибор бериш лозим; тўртинчидан, ватан тақдири учун курашган ватанпарвар шахслар сиймоси ёш авлодни ватанпарварлик ва ватанга садоқат руҳида тарбиялашда суғдий манбаларда келтирилган шахслар фаолиятини ўрганиш ҳам олий талим тизимида “ўзбекистон тарихи”ни ўқитишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масала бўлиб келмоқда. бешинчидан, айтилган масалалар юзасидан олий талим тизимида “ўзбекистон тарихи”ни ўқитишда суғд тарихи ва суғдий манбаларни назарий жиҳатдан ўқитишга алоҳида соат ажратиш ёки махсус курслар жорий қилиш етишиб келаётган ёш авлоднинг ватан тарихини билиш савияси учун ниҳоятда муҳим бўларди. бир сўз билан айтганда, ўзбек халқи ва унга қўшни бўлган бошқа халқлар ўзаро яқинлашув, чуқур интеграциялашув жараёнларини бошдан кечириш билан биргаликда‚ ўзларининг давлатчилик тарихини ўрганишга интилаётган бугунги кунда “ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда суғдий манбаларнинг ўрни беқиёс бўлиб, бунинг асосида эса минтақанинг қадимий халқлари бўлмиш туркий ва суғдий этносларнинг чуқур этномаданий алоқаларга киришуви ётади. мазкур мулоҳазалар асосида олий таълим тизимида “ўзбекистон тарихи” фани ва унга ёрдамчи бўлган фанларни бакалавр ва магистратура босқичларида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "муғ тоғи суғдий ҳужжатлар"

1 4-мавзу: муғ тоғи суғдий ҳужжатлар тавсифи ўзбекистон мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, тарих фани, миллий қадриятлар, аждодларимизнинг дунё маданияти ривожига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишга эътибор қаратила бошланди. айниқса, тарихнинг қадимий илдизлари ва узлуксизлиги остида кечган ўзбек давлатчилиги жараёнларини тадқиқ этишга асосий эътибор қаратилди. ўзбек халқи тарихини қайтадан яратиш, уни холисона ўрганиш, ёш авлодда тарихий тафаккур ва миллий ғурурни шакллантириш масалалари жамият маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. ўзбекистон ҳудудида кечган давлатчилик жараёнларида зарафшон ва қашқадарё воҳасини эгаллаган суғд конфедерацияси муҳим ўринга эга. ўз навбатида суғд конфедерацияси тарихи ва шу аснода ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишда суғдий...

Этот файл содержит 4 стр. в формате PDF (260,0 КБ). Чтобы скачать "муғ тоғи суғдий ҳужжатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: муғ тоғи суғдий ҳужжатлар PDF 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram