буғдой

PDF 76 стр. 642,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 76
буғдой етиштириш 100 китоб тўплами 1–китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. “агробанк” атб …
2 / 76
ар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: ж.б. худайқулов – тошкент давлат аграр университети ўсимликшунослик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор, х.н. атабаева қ.х.ф.д. профессор, а.к. анорбаев қ.х.ф.д. профессор. тақризчилар: с.м. алиқулов – ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари қ.х.ф.д., катта илмий ходим. б.м. азизов – тошкент давлат аграр университети агробиология факультети ўсимликшунослик кафедраси қ.х.ф.д. профессор. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса ва тавсияларга тузувчи муаллифлар масъулдир. ижтимоий лойиҳалар билан аграр соҳага сармоя киритиш доира- сида “агробанк” атб томонидан …
3 / 76
к 634.8.032:633.11 кбк 42.112 б 95 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ..............................................................................................................7 буғдойнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти .................................. 9 буғдой систематикаси ва биологияси ...................................... 11 кузги буғдой етиштириш технологияси ................................... 18 буғдой навлари тавсифи ................................................................. 21 ерга асосий ишлов бериш .............................................................. 31 ерни экишга тайёрлаш ....................................................................33 уруғни экишга тайёрлаш ................................................................35 кузги буғдой уруғларини экиш ..................................................... 37 уруғни экиш меъёр ва муддатлари ............................................ 37 ғаллани озиқлантириш .................................................................. 44 ғалла майдонларини суғориш ..................................................... 51 ғалланинг асосий зараркунандалари ..................................... 56 ғалла зараркунандаларига қарши кураш чоралари .....................................................................................59 буғдой касалликлари ........................................................................ 60 ғалла касалликларига қарши кураш чоралари ..................62 бир йиллик бир паллали ва икки паллали бегона ўтлар ........................................................................................... 64 ғалладаги бегона ўтларга қарши кураш чоралари .....................................................................................68 ҳосилни йиғиб олиш ........................................................................69 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................... 74 7 буғдой етиштириш1–китоб к и р и
4 / 76
ш ўзбекистонда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бош- лаб мамлакатимиз аҳолисининг дон ва дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, дон мустақиллигига эри- шиш ҳамда барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. ушбу чора-тадбирлар негизида республикамизнинг ўз- гарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида маҳаллий шароитларда мос, серҳосил, дон сифати юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли кузги буғдой навларини яратиш, уруғчилигини ривожлантириш, турли тупроқ-иқ- лим шароитида кузги буғдой навларидан юқори ва сифат- ли дон ҳосили олиш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш каби вазифалар бел- гиланган. ўзбекистон республикасининг 2017-2021 йилларга мўл- жалланган ҳаракатлар стратегиясида “...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослаш- ган қишлоқ хўжалик экинларнинг янги селекцион навла- рини яратиш, бошоқли дон экин майдонларида замонавий агротехнологияларни жорий этиш, айниқса, ғаллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди”. халқаро статистик маълумотларда келтирилишича, ҳо- зирги кунда дунё мамлакатларида ишлаб чиқарилган жами буғдой маҳсулотлари 772 млн тоннани ташкил этади. энг кўп буғдой …
5 / 76
а уруғни экишга тайёрлаш, экиш усули, меъёри ва муддатлари, орга- ник ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, бе- гона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлов- чи инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, кузги буғдой дон ҳосилдорлигини ошириш мақсадида нав- ларни тўғри танлаш, сараланган юқори сифатли уруғларни экиш талаб этилади. суғориладиган шароитда ҳар бир вилоятнинг ҳудудий жойлашуви ва минтақаларига кўра ўзига хос тупроқ ва иқ- лим шароитига эга. шу билан бир қаторда, янги истиқболли навлар учун қўлланиладиган янги агротехнологик тадбир- лар мажмуи шу жойнинг табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, ғаллакорларга тавсия этилиши яқин келажакда ўзининг юқори самарасини беради. 9 буғдой етиштириш1–китоб буғдойнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти буғдой энг кўп тарқалган асосий донли экинлардан бири ҳисобланади. бутун дунё халкларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади. буғдой нонининг таркибида оқсил ва крахмал кўп, оқсил моддалар, асосан, клейковина таркибида бўлганлиги учун унинг уни- дан сифатли нон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 76 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "буғдой"

буғдой етиштириш 100 китоб тўплами 1–китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжа...

Этот файл содержит 76 стр. в формате PDF (642,2 КБ). Чтобы скачать "буғдой", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: буғдой PDF 76 стр. Бесплатная загрузка Telegram