менежер фаолиятини ташкил қилиш

DOC 39 pages 314.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
1684319129.doc менежер фаолиятини ташкил қилиш режа: 1. бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг шароитлари 2. раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши 3. раҳбар фаолиятини ташкил этишдаги воситалар ва асбобанжомлар бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг шароитлари бошқарувчилик меҳнати – ташкилотда маъмурий-бошқарув ходимлари томонидан бошқарув ишлари вазифаларини бажариш тури. маъмурий-бошқарув ходимлари ишчилардан фарқли равишда ўз қўллари билан (меҳнат воситаларини ишлатиб) меҳнат қилмайдилар, моддий бойликлар яратмайдилар. улар ишлаб чиқариш(савдо-сотиқ) вазифаларини бавосита бажарувчи одамларнинг самарали меҳнат қилишлари учун керак бўлган ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий замин яратадилар. демак, бошқарувчилик вазифалари қанчалик сифатли бажарилса, ишлаб чиқариш объекти шунча ишончли ва самарали ишлайди. бошқарувчилик меҳнати жараёнида муайян ресурслардан фойдаланилади – моддий, молиявий, меҳнат ва бошқалар, улардан самарали фойдаланиш ҳам ишлаб чиқариш фаолиятининг пировард натижасига таъсир қилади. шу тариқа, бошқарувчилик меҳнати бу - жамоавий ишлаб чиқариш меҳнатининг кўринишларидан бири, чунончи, биргаликда етиштирилган маҳсулот ишчилар ва бошқарув ходимларининг фаолияти натижасидир. у ишчилар меҳнати каби зарурийдир. бошқарувчилик меҳнати ниҳоятда турли-тумандир, шу билан …
2 / 39
ида); · компьютерсиз энг оддий ҳисоб-китоблар; · компьютер ёрдамида ҳисоб-китоблар; · қарорни тайёрлаш; · қарорларни шахсий қабул қилиш; · қарорларни бамаслаҳат қабул қилиш; · ҳужжатларни расмийлаштириш, хатлар ёзиш ва ҳ.к.з. маъмурий-бошқарувчи ходимларнинг биргаликдаги меҳнат маҳсулотига таъсири ахборотдан фойдаланиш ва уни тегишли қарорлар шаклига келтириш йўли билан амалга оширилади. бу иш қўйилган мақсадларга эришиш йўлида объектнинг ҳолатини ўзгартириш учун бажарилади. шунинг учун маъмурий-бошқарувчи ходим меҳнатининг асосий хусусияти улар меҳнати предмети ва маҳсулотининг ахборот харктерида эканлигидир. бу эса меҳнат жараёнининг (унинг мазмуни ва натижаларига кўра) меҳнатнинг бошқа турларидан бутунлай фарқланишида намоён бўлади. бошқарувчилик меҳнатининг яна бир хусусияти унинг ақлий меҳнатга асосланганлигидир. бу меҳнат предмети ва маҳсулотининг ахборот характеридан келиб чиқади, шу боисдан, одатда, маъмурий-бошқарувчи ходимлар, айниқса, қарорлар излаш ва амалга оширишда кўп миқдорда асабий-ҳиссий куч ишлатишларига тўғри келади. меҳнат фаолиятининг барча турларидаги каби бошқарувда ҳам меҳнатни тақсимлаш мавжуддир. у бошқарув объектлари фарқланиши билан боғлиқ равишда намоён бўлади. бошқарув туркумлари, кўринишлари фарқлилиги бошқарувчиларнинг …
3 / 39
муни ва хусусиятига кўра уч тоифага бўлинади: · бошқарув қарорлари қабул қилиш, бевосита бошқариш ваколатларига эга бўлган раҳбар ва менежерлар; · бошқарув хизмати аппарати ходимлари; бошқарув объекти тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилувчи, бошқарув қарорларини тайёрлаш, муҳокама қилишда қатнашувчи, бошқарувчилар учун кўрсатмалар тайёрловчи амалдор-мутахассислар; · бошқарувчи ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув жараёни ва унинг қатнашчилари учун ёрдамчи вазифаларни бажарувчи техник ходимлар. ушбу гуруҳларнинг ҳар бирида уларнинг меҳнати мазмуни ва ақлий юкламалари хусусияти нуқтаи назаридан ҳам, меҳнат жамоаси фаолияти натижаларига таъсири нуқтаи назаридан ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуд. чунончи, ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари фаолият мақсадлари ва йўналишларини аниқлайдилар; ходимларни танлайдилар ва жойлаштирадилар; ижрочилар, ишлаб чиқариш(савдо-содиқ) ва бошқарувчилик бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштирадилар; тегишли жамоаларнинг аҳил, иноқ ва самарали меҳнат қилишларини таъминлайдилар. улар меҳнатида ижодий ёндашувлар бўлади, ваҳоланки, раҳбарлар ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. бошқарувчи меҳнати жуда хилма-хил ва масъулиятлидир. унда шахсий, коллегиал ва жамоавий фаолият мужассам бўлади. мутахассислар (муҳандислар, техниклар, иқтисодчилар) меҳнати бирмунча аниқ …
4 / 39
ланади ва кўпроқ такрорланувчи операциялардан иборат бўлади. ваҳоланки, ахборот техникасидан фойдаланиш ортиши, бошқарув ахбороти ҳажмининг сезиларли кўпайиши натижасида уларнинг меҳнати тезкор мураккаблашади; тайёргарлик, билим, тажриба талаб қилади ва бошқарув жараёнлари сифатига тобора кўпроқ таъсир ўтказади. ҳозирги шароитда бошқарувчилик меҳнатининг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин: эвристик (унумли ижодий фикрлаш), маъмурий ва операторлик. эвристик меҳнат – аввало раҳбар ва мутахассислар меҳнати. у ижодий ва ақлий фаолият табиатини, унинг руҳий-жисмоний моҳиятини ниҳоятда тўлиқ акс эттиради. ўз мазмунига кўра эвристик меҳнат икки турдаги операциядан ташкил топади: таҳлилий ва конструктив. биринчиси қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олиш ва идрок қилишдан иборатдир. кейингиси турли қарорлар тайёрлаш ва қабул қилиш билан боғлиқ. маъмурий меҳнат – ақлий меҳнатнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, унинг вазифаси инсонларнинг меҳнат фаолияти жараёнида уларнинг ҳаракати ва ахлоқ-одобини бевосита бошқаришдан иборат. маъмурий меҳнат жараёни қуйидаги ташкилий-маъмурий операцияларни бажаришдан ташкил топади: хизмат-коммуникациявий, назорат-баҳолаш, мувофиқлаштириш. операторлик меҳнати – асосан техник ижрочиларнинг бир турдаги операцияларни …
5 / 39
-бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш деганда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибадан, хўжалик юритишнинг тараққий топган шаклларидан фойдаланиш ҳамда техник воситаларни қўллашга асосланиш тушунилади. бу ходимларнинг ўзаро ва ишчилар билан муносабатини ниҳоятда яхшилаш ва такомиллаштиришга имкон яратади. шунингдек, бошқарув вазифаларини бажариш ҳамда ишлаб чиқариш(савдосотиқ)ни муҳандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш жараёнларида қўлланадиган техник воситалардан фойдаланишни яхшилайди. меҳнатни илмий ташкил қилишдан асосий мақсадлар қуйидагилардир: · меҳнат унумдорлигини ошириш; - ишчиларнинг соғлигини сақлаш. бошқарувчилик меҳнати ва унинг оқилона ташкил қилиниши – ташкилотдаги бизнес-жараёнлар амалга оширилувининг умумий самарадорлигини оширишнинг муҳим омили, шунинг учун бошқарувчилик меҳнатини такомиллаштириш масалалари айниқса долзарблик касб этади. собиқ сссрда бошқарув жараёнларини такомиллаштириш фаолияти дастлаб “меҳнатни илмий ташкил қилиш” (нот – научная организация труда) деб аталган, бунда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари фарқланмаган. тахминан 60-йилларда “бошқарувчилик меҳнатини илмий ташкил қилиш” (ноут – научная организация управленческого труда) атамаси пайдо бўлди. бошқарувчилик фаолиятини олдиндан ташкил қилишни талаб қилувчи кучли ҳисоблаш техникаси воситаларининг корхоналарда жорий …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "менежер фаолиятини ташкил қилиш"

1684319129.doc менежер фаолиятини ташкил қилиш режа: 1. бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг шароитлари 2. раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши 3. раҳбар фаолиятини ташкил этишдаги воситалар ва асбобанжомлар бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг шароитлари бошқарувчилик меҳнати – ташкилотда маъмурий-бошқарув ходимлари томонидан бошқарув ишлари вазифаларини бажариш тури. маъмурий-бошқарув ходимлари ишчилардан фарқли равишда ўз қўллари билан (меҳнат воситаларини ишлатиб) меҳнат қилмайдилар, моддий бойликлар яратмайдилар. улар ишлаб чиқариш(савдо-сотиқ) вазифаларини бавосита бажарувчи одамларнинг самарали меҳнат қилишлари учун керак бўлган ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий замин яратадилар. демак, бошқарувчилик вазифалари қанчалик сифатли бажарилса, ишлаб чиқариш объекти шу...

This file contains 39 pages in DOC format (314.0 KB). To download "менежер фаолиятини ташкил қилиш", click the Telegram button on the left.