п. қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи

DOC 176.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
. қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи.doc мавзу: п «п.қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи» мавзусидаги битирув малакавий иши мавзу: п.қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи режа: кириш i боб. п.қодиров қиссаларида муаммо қўйиш маҳорати. ii боб. п.қодировнинг характер яратиш маҳорати хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати. кириш мавзунинг долзарблиги. хх аср ўзбек адабиётида наср тараққиёти алоҳида аҳамият касб этади. айниқса, қисса жанри бу тараққиётда ўзининг салмоқли ўрни билан ажралиб туради. чунки ушбу даврда яратилган қиссаларда маънавий-ахлоқий, ҳаётий муаммолар илгари сурилган.бошқа жанрда яратилган асарлар билан, қиссаларни ҳам маънавиятни ўстириш воситаси сифатида қадриятлар сирасига киритиш мумкин. зеро, юртбошимизнинг: «бирон – бир жамият маънавий имкониятларни, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди» , - деган теран фикрларини бу ўринда эслаш жоиз. қиссачиликда ифода этиладиган салмоқли фикр, ҳамда инсон қалби кечинмаларининг серқирра тасвирини, руҳият таҳлилининг ўзига хослиги, кечинма ва воқелик масалаларини теран идрок этган ва бу йўлда ўзининг аниқ йўналишига …
2
адни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мўлжалланади: · п.қодиров қиссаларида муаммонинг қўйилиши масаласида ўзига хосликни аниқлаш; · асардаги муаммонинг қай даражада мураккаблигига ва унинг ечимига аҳамият қаратиш; · қиссалардаги характерлар талқинини ёзувчи маҳорати масаласи жиҳатидан ўрганиш; · қиссаларда характерларнинг бугунги кун ёшлари учун ибрат бўларли жиҳатларига аҳамият бериш кабилардан иборат. ишдаги илмий янгиликлар ва эришилган натижалар. мазкур битирув малакавий ишининг илмий янгилиги шундаки, бу ишда ёзувчининг қиссаларидаги муаммо қўйиш масаласи текширилмоқда. яъни қиссада қўйилган муаммо,қандай ифода этилгани ва унниг ечими ўрганилган. шунингдек, характерлар яратишдаги мураккабликлар ва ўзига хос жиҳатлар ҳам баҳоли қудрат текширилган. бми да ёзувчи маҳорати, асарларда муаммонинг қўйилиши ва унинг бадииятига дахлдор тафсилотларга чуқур аҳамият бериш орқали ёзувчи эришган ютуқлар аниқлашга харакат қилинади. ишнинг амалий аҳамияти. мазкур ишда п.қодиров қиссаларидаги ёзувчи маҳорати ва унинг муаммо қўйиш услуби ўрганилганлиги ва муайян хулосаларга келинганлиги ушбу бми нинг амалий аҳамиятидир. ундан п.қодиров ижодиётига бағишланган курс ишларида, хусусан, реферат, ёки бми …
3
ф виждонлилик, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги ғоялари олға сурилган» . ҳақиқатдан ҳам ушбу қиссалар мазмунан турфа бўлишига қарамай барчасида чин инсоний фазилатлар улуғланган, қадриятларга ҳурмат ғоялари, инсонга ўзгача муносабат кабилар илгари сурилган. п.қодировнинг «эрк» қиссаси адабиётшунос у. норматовнинг фикрича, «уч илдиз», «қора кўзлар» романларининг давомига ўхшаб кетади. чунки икки романда 50-60 йиллар воқелиги акс этган бўлса, бу қиссада 60-йилларнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган воқеалар акс эттирилган. «қисса асосини қаҳрамонларнинг маънавияти, оилавий-интим ҳаёти, муҳаббати, эрки, маъсулиятли масалалари ташкил этади; шахс эрки ва бурчи проблемасини ёзувчи асарнинг пафоси даражасига кўтаради, эрк ҳақида жиддий баҳс қўзғайди» - деб ёзади у. «эрк» қиссасида ижтимоий ҳаёт муаммолари ҳам акс этган. хусусан, ўша пайтдаги метрополитен қурилишига бўлган эҳтиёжнинг кучлилиги, метрони лойиҳалаштириш ва бу жараёнда қаҳрамонларнинг ўз ўрни борлиги таъкидланган. лекин у. норматов бу ҳолатларни, яъни ижтимоий муаммоларнинг қиссада ёритилиши масаласини яна ўз фикрини давом эттириб қуйидагича баҳолайди: «ёзувчи оддий кундалик турмуш икир-чикирларидан секин-аста катта ижтимоий, маънавий …
4
моён бўлмайди, лоақал асарда кенгроқ ўрин олган мураккаб табиатли файзулла бекназаров образи ҳам дурустроқ очилмаган» . бундай камчиликлар бўлишига қарамай, ушбу қиссани инсоннинг ички кечинмалари акс этган энг яхши асарлар сирасига киритиш мумкин. чунки унда инсон учун берилган энг ва олий туйғу-муҳаббат хусусида сўз боради, қаҳрамонларнинг ўз муҳаббатларига муносабатлари, бу жараёндаги юзага келган муаммолар асарнинг асосини ташкил қилади. «эрк» қиссаси бошқа қиссаларга қараганда инсон ҳиссиётларининг барча мураккабликлари билан бериши жиҳатидан ҳам устун туради. асар воқеалари зилзиладан икки йил кейинги даврни акс эттириш билан бошланган. яъни максимич исмли москвадан келган метрополитен қурилиши мутахассиси розия исмли 25 ёшлардаги ўзбек қизи билан шаҳарни айланиши жараёни кўрсатилган. ёзувчи асар бошидаёқ розиянинг чиройли, келишган қиз эканлигини таъкидлаб кўрсатиш учун у билан максимични кўрган йигитларга аҳамият қаратади ва улар ёш қизнинг ўрта ёш киши билан бирга эканлигини бошқача тушуниб, хўмрайиб, рашк билан қараётганларига урғу беради. розиянинг портрети шундай чизилади: «унинг баланд қилиб турмакланган, қоп-қора, майин сочига …
5
рилади. максимич розия бошқа бир йигит билан учрашувга шошилганида, унда ўша йигитни кўришга қизиқиш уйғонади. такси ушлаб, қизни учрашув жойига етказади. ўша жойда қиз ва йигитнинг юлдузи юлдузига муносиб эканлигига ишонч ҳосил қилади. чунки «сатторнинг қадди-қоматида, юз-кўзида баркамол йигитларга хос алоҳида бир жозиба бор эди. унинг қўл беришдан, босиқ кулимсирашдан, гоҳ розияга, гоҳ меҳмонга юзланиб гапириши ва гапга қулоқ солишидан яхши тарбия кўрган зиёли йигит экани ҳам билиниб турарди» . максимич бундай хушрўй йигитга тан бергиси келади ва: « - агар мен сизни парижда учратсам, манаман деган француз йигитларидан фарқ қилолмас эдим!» – дейди. п. қодиров саттор ва розиянинг бир-бирига жуда муносиб эканликларини ва иккаласининг ҳам самимий севгилари мустаҳкам эканлигини юқоридаги каби тафсилотлар билан батафсил баён қилади. асардаги муаммо китобхон қалбида уларга ҳавас уйғониб бўлганидан кейин пайдо бўлади. бундай усул танланганлиги ёзувчининг ютуқларидан биридир. саттор ва розия ўртасидаги муаммо уларниниг ўртасидаги муҳаббатни йўқ қилар даражадаги сабабларга эга эди. чунки саттор …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "п. қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи"

. қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи.doc мавзу: п «п.қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи» мавзусидаги битирув малакавий иши мавзу: п.қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи режа: кириш i боб. п.қодиров қиссаларида муаммо қўйиш маҳорати. ii боб. п.қодировнинг характер яратиш маҳорати хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхати. кириш мавзунинг долзарблиги. хх аср ўзбек адабиётида наср тараққиёти алоҳида аҳамият касб этади. айниқса, қисса жанри бу тараққиётда ўзининг салмоқли ўрни билан ажралиб туради. чунки ушбу даврда яратилган қиссаларда маънавий-ахлоқий, ҳаётий муаммолар илгари сурилган.бошқа жанрда яратилган асарлар билан, қиссаларни ҳам маънавиятни ўстириш воситаси сифатида қадриятлар сирасига киритиш мумкин. зеро, юртбошимизнинг: «бирон – бир жамият маънавий имкони...

DOC format, 176.5 KB. To download "п. қодиров қиссаларида ёзувчи маҳорати масаласи", click the Telegram button on the left.