abdurauf fitratning "oila" asari

DOCX 5 sahifa 29,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
mavzu: abdurauf fitratning oila asari haqida reja: 1. “oila yoki uni boshqarish tartiblari” asarida axloqiylik va milliy o‘zlikni anglash masalalarini tahlil qilish. 2.asarni tahlil qilishda oila va oilaviy tarbiya tushunchasining ahamiyati. 3. oilaning paydo bo‘lishi, uning jamiyatdagi o‘rni va ahamiyati. 4.asarda “uylanish yoki uylanmaslik xususida” masalalarni yoritish mazmuni. 5. oilada tarbiya asoslari. фитратнинг “оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир. лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. фитрат учун юксак ахлоқийлик эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ. туркистон ва туркистонликни озод кўриш, яъни миллий мустақиллик мафкураси китобнинг руҳига сингдириб юборилган. уни ўқиган киши нафақат ахлоқий фазилатлар нималардан иборат ва уларга қандай эришиш кераклигини, балки миллий озодлик, шахсий эркинлик нима-ю, уни қандай қилиб қўлга киритиш мумкинлигини англаб олади. фитрат ўрта осиё жадидчилик ҳаракатининг машҳур вакилларидан, янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан, усули жадид мактабларининг назариётчиси ва амалиётчиси, драматург, носир, шоир ва олим. у маданиятимиз тарихида шоир …
2 / 5
1913 йилгача истамбул дорилфунунида таҳсил кўрган. туркияда ташкил топган «бухоро таълими маорифи» уюшмасида фаоллик кўрсатган. унинг илк шеърий тўплами 1911 йилда «сайҳа» («чорлов») номи билан шу ерда чоп этилган. «сайёҳи ҳинди», «мунозара» каби асарлари ҳам шу йилларда туркияда босилган. 1909-1913 йилларда туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, шу ғоялар билан суғорилган қатор асарлар ёзган. у туркиядаги таҳсили даврида ўзига фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олган. фитрат ижодининг бошланиши туркистонда инқилобий ҳаракатлар кучайган, шарқ уйғонган даврларга тўғри келади. у 1913 йили форс-тожик тилида яратган «мунозара» асарида бухоро амирлигининг диний жаҳолат ва хурофот орқасида бошқа мамлакатлардан орқада қолгани сабабларини очиб ташлайди. бу даврда оврўпо фани ва маданиятини тарғиб қилиш ҳам фитрат маърифатпарварлигининг муҳим йўналишини ташкил этган. фитрат 1917 йили февраль инқилобидан кейин «ҳуррият» газетасини ташкил этиб, унда халқни истиқлол учун курашга даъват этувчи шеър ва мақолаларини эълон қилган. унинг «ҳуррият» газетасида босилган «юрт қайғуси» номли шеър ва сочмаларида туркистоннинг ҳурлиги …
3 / 5
урганини яна бир бор намойиш этиб, октябрдан кейинги воқеаларнинг ғайриинсоний моҳиятини фош этади. шоир ижоди ва дунёқарашидаги ана шу ҳол кейин ҳам сусаймай, «абулфайзхон», «арслон» ва «восеъ қўзғолони», «шайтоннинг тангрига исёни» каби драмаларида янада чуқур ўз ифодасини топди. унинг «қиёмат» каби ҳикояларида диний фанатизм ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлган куч сифатида фош этилади. фитрат йирик адабиётшунос олим сифатида ҳам бир қанча асарлар яратган. жумладан, «адабиёт қоидалари», «аруз ҳақида» каби илмий рисолалари «эски ўзбек адабиёти намуналари» сингари тазкиралари ўзбек адабиётшунослиги фанининг шаклланишида муҳим роль ўйнади. шунингдек, унинг умар хайём, фирдавсий, навоий, бедил ҳақидаги тадқиқотлари адабиётимиз тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. фитрат аҳмад яссавий, сулаймон боқирғоний каби ўндан ортиқ мумтоз адабиёт вакиллари ҳақида ҳам мақолалар ёзган. шу тарзда уларнинг адабиётимиз тарихида ўрни ва аҳамиятини белгилаб ҳам берган. фитрат, айни пайтда, давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам фаол хизмат қилган. жумладан, 1921-1923 йилларда бухоро халқ жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган. …
4 / 5
лаб илмий мақола ва рисолалар яратилди. 1991 йил 25 сентябрда фитратга вафотидан кейин ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун алишер навоий номидаги республика давлат мукофоти берилди. фитрат номида тошкент ва буxорода кўчалар, мактаблар бор. туғилган шаҳрида ёдгорлик музейи очилган, xиёбон барпо этилган, 1996 йили таваллудининг 110 йиллиги мамлакат миқёсида нишонланди. фитрат ўзбекистон республикаси президенти фармонига кўра навоий мукофоти ва мустақиллик ордени билан такдирланди. асарлари: «сайха» («фарёд» 1912, илк шеърий тўплами), «учқун», «шеърлар, достон», «менинг туним», «шарқ», «йигит», «бир оз кул», «мирриx юлдузига» (1922, «гўзал юлдуз, еримизнинг энг кадрли тувғони» мисраси билан бошланади. бу шеър истиқлол рухи билан суғорилган, салкам 70 йил давомида миллатчилик руҳидаги асар сифатида бахоланган бўлиб, унда сотқин, иккиюзламачи, золим одамлар қораланган), «мунозара» (с. айний «бу асар давр тараққиётига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатди», деб баҳолаган асар), «юрт кайғуси», «қиёмат» (хикоя қахрамони почамир «нима қилган бўлсам яратганнинг иродаси билан қилганман. яратган менинг барча қилмишларимдан воқиф-ку, бу ерда ҳисоб-китоб …
5 / 5
фитрат бойбўлатовга қарата «азизим, ўрта осиёнинг оламга маълум бир маданияти бўлғон, бу маданиятнинг туркий асарлари қолган. бу асарларнинг ҳаммасига бирдан «аxлат» лар дейиш сизнинг муҳокамангизнинг кирлигидан чиққан янги бир истилох бўлса керак» деган фикрларни баён этган. у фитратнинг ўзига нисбатан панисломист, пантуркист, ўтмишни қўмсовчи ва унинг меросини тарғиб қилувчи комфирка ва социализмнинг душмани, миллатчи деган туҳматни ёпиштирувчиларга қарши раддия, очиқ xат сифатида эълон килинган мақоласидир), «иттифок этайлик» (1917, унда фитрат «…қўлни — қўлга берайлик, ҳақ йўлинда, дин йўлинда, миллат йўлинда жадидимиз, қадимимиз, мулламиз, бойимиз ва авомимиз бир ерга тўпланайлик, бир-биримизга кўмакчи ва мададкор бўлайлик» деган эди), «сиёсий ҳоллар», «муxторият», «туркистонда руслар», «англиз ва туркистон», «шарк сиёсати» каби публицистик маколалари, «меърож» (хикоя), «оқ мозор», «қийшиқ эшон», «ҳинд сайёҳи баёноти» (форс-тожикча, 1912), «раҳбари нажот» (1915), «оила» (1916), «вайрон бўлган қабрлар», «амир олимxон» рисоласи. «оила» асарида оилавий хаётнинг ислоҳотидан баҳс юритилиб, адиб нажот йўлларини ахтаради. фитратнинг оилага нисбатан қарашлари заминини қуръонда шу масала …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"abdurauf fitratning "oila" asari" haqida

mavzu: abdurauf fitratning oila asari haqida reja: 1. “oila yoki uni boshqarish tartiblari” asarida axloqiylik va milliy o‘zlikni anglash masalalarini tahlil qilish. 2.asarni tahlil qilishda oila va oilaviy tarbiya tushunchasining ahamiyati. 3. oilaning paydo bo‘lishi, uning jamiyatdagi o‘rni va ahamiyati. 4.asarda “uylanish yoki uylanmaslik xususida” masalalarni yoritish mazmuni. 5. oilada tarbiya asoslari. фитратнинг “оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир. лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. фитрат учун юксак ахлоқийлик эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ. туркистон ва туркистонликни озод кўриш, яъни миллий мустақиллик мафкураси китобнинг руҳига сингдириб юборилган. уни ўқиган киши нафақат ахлоқий фазилат...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (29,0 KB). "abdurauf fitratning "oila" asari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: abdurauf fitratning "oila" asari DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram