фалсафа доктори (phd)

PPTX 26 pages 5.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
powerpoint presentation маърузачи: фалсафа доктори (phd) хўжаев мўминжон исохонович ўзбекистон халқаро ислом академияси “ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси фан: фалсафа мавзу: фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси. абу наср форобийнинг фалсафий мероси “диншунослик” таълим йўналиши 1 курс талабалари учун машғулот режаси 1. абу наср форобийнинг фалсафий мероси 2. абу наср форобийнинг асарлари 3. абу наср форобий таълим ва тарбия ҳақида мавзунинг долзарблиги 1 плюралистик ёндашувлар бир томондан фан, техника ва технологик тараққиётга кенг йўл очса, бошқа томондан эса илмий жамоатчилик томонидан тан олинган ворисийлик тамойилларини янги парадигмалар асосида шаклланишида муҳим аҳамият касб этиши. 2 жаҳонда аждодларимиз илмий меросига бўлаётган эътибор кенг миқёсда кўтарилиб бораётган, уларнинг асарлари ҳақида янги-янги тадқиқотлар қилинаётган даврда аждодлар томонидан яратилган илмий-маданий меросни ўрганишда плюралистик ёндашувларнинг пайдо бўлиши. 3 бундай ўзгаришлар миллий-маданий меросни янгича ёндашувлар билан бойитиб, баркамол инсонни тарбиялашда таълим ва тарбия узвийлигида янгича ёндашувларнинг шаклланишига туртки бўлаётганлиги. 3 мавзунинг мақсади ва моҳияти мақсад моҳият форобий …
2 / 26
сий олим форобийнинг тўлиқ исми абу наср муҳаммад ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон. абу наср форобий 873 йилда туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи оиласида, сирдарё қирғоғидаги фороб – ўтрорда туғилган. у туғилган ҳудуд сомонийлар томонидан бошқарилган. форобий бошланғич маълумотни она юртида олди. сўнг тошкент (шош), бухоро, самарқандда ўқиди. кейинроқ бағдодга боради. бағдодда бу даврда кўп олимлар турли ўлкаларидан, хусусан, марказий осиёдан келган илм аҳллари тўпланишган эди. у ерга бора туриб, форобий эрон шаҳарлари исфаҳон, ҳамадон, рай ва бошқа жойларда бўлди. форобий бағдодда ўрта аср фани ва тилининг турли соҳалари, юнон фалсафий мактаблари билан чуқур танишиб, ўзга диний эътиқод, фалсафий фикрдаги кишилар билан илмий мулоқотда бўлди. абу башар матта ибн юнусдан (870–940) юнон тили ва фалсафасини, юҳанна ибн хийлон (860– 920)дан табобат ва мантиқ илмини ўрганди. айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган. тахминан 941 йилдан бошлаб форобий дамашқда яшаган. шаҳар чеккасидаги боғда қоровул бўлиб, камтарона кун кечириб, илм …
3 / 26
зарурий, ақлий ва ахлоқий хислатларни- билимли бўлишга, тўғрилик ва ҳақиқатни севишга, жасур, дўстларга садоқатли бўлиш сингари фазилатларни эгаллашга интилмоғи лозим. таълим-тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари алоҳида ўрин тутади. унинг уқтиришича, инсонни бахт-саодатга элтувчи жамоа етук жамоа бўла олиши мумкин. инсонга хос ҳамда унинг маънавий юксалишида муҳим аҳамият касб этувчи тафаккур ва нутқнинг ривожланишини таълим-тарбиянинг асосини ташкил этувчи муҳим жараён ҳисоблайди. инсон ўз табиати жиҳатидан шундай таркиб топганки, ўзининг мавжудлиги ва олий даражадаги камолотга эришуви учун кўп нарсаларга муҳтождир. у буларнинг барчасига бир ўзи эриша олмайди ва уларга эришиш учун кишиларнинг қандайдир жамоасига муҳтож. бу жамоанинг ҳар бир аъзоси у муҳтож бўлган нарсаларнинг бирортаси билан уни таъминлайди. жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳам бир-бирларига нисбатан худди шундай ҳолатда бўладилар. мана шу сабабли бир-бирига ёрдам берувчи жуда кўп кишиларнинг бирлашуви орқали инсон ўзи интилган камолотга эришуви мумкин. ҳайруллаев м.м. форобий. -т.: 1975. -б. 302-303. 9 форобий инсонни дунё тараққиётининг энг мукаммал ва етук …
4 / 26
аниқ ифодаланган. таълим-тарбиянинг бирдан бир вазифаси-жамият талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган ва уни бир бутунликда, тинчликда, фаровонликда сақлаб туриш учун хизмат қиладиган идеал инсон тайёрлашдир. “идеал шаҳар аҳоли илмининг фикрлариҳамда “бахт-саодатга эришув ҳақида” номли рисолаларида олимнинг бу фикрлари аниқ ифодаланган. олим таълим фақат сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса, амалий иш, тажриба билан амалга оширилишини айтади. тарбияни ҳар бир халқ, миллатнинг амалий малакалари дан иборат касб- ҳунарга ўргатиш деб ҳисоблайди. 1 2 3 5 форобий таълим- тарбия жараёнида тарбияланувчи ёки таълим олувчи шахсга якка ҳолда ёндашувни унинг табиий руҳий ва жисмоний хислатларини назарга олиш зарурлигини таъкидлайди. инсонлар турли илм-ҳунар, фаолиятига мос йиллиги ва қобилиятлиги билан табиатан фарқ қиладилар, тенг табиий хислатларга эга бўлган одамлар эса ўз тарбияси (малакалари) билан тафовут қилади. таълим-тарбия жараёнида назарий билим билан амалий ҳаракат- одат, малака, фаолият бирлашиб боради, етуклик шу бирлашувнинг даражасига қараб юзага келади. форобийнинг таълим ва тарбия ҳақида фикрлари: форобийнинг таълим ҳақида фикрлари: …
5 / 26
инг билишини, руҳий қобилиятларини мия бошқаради, юрак эса барча аъзоларни ҳаёт учун зарур бўлган қон билан таъминловчи марказдир, барча руҳий «қувватлар», жумладан билиш қобилияти муайян аъзога боғлиқ. ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшар ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади. у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади. «илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» («китоб фи ихсо ал-улум ва ат-тариф», қисқача номи «иҳсо ал-улум»), «масалалар манбаи» («уюнул масоил»), «субстанция ҳақида сўз», («калом фи-л жавҳар»), «фалак ҳаракатининг доимийлиги ҳақида» («китоб фи-л ҳаракат ал– фалака доиматун») 15 «мантиққа кириш китоби» («китоб ал-мадхад ила-л мантиқ»), «исбот китоби» («китоб шароит ал-қиёс»), «жон (рух)нинг моҳияти ҳақида рисола» («рисола фи моҳият ан-нафс») «катталарнинг ақли ҳақида сўз» («калом фи-л ақл ал - кабир») «ёшларнинг ақли ҳақида китоб»(«китоб фи-л ақл ас-саҳир»), «мантиқ ҳақида катта қисқартма китоб» («китоб ал-мухтасар ал-кабир фи-л маниқ»), «фалсафа тушунчасининг маъноси ҳақида сўз» …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "фалсафа доктори (phd)"

powerpoint presentation маърузачи: фалсафа доктори (phd) хўжаев мўминжон исохонович ўзбекистон халқаро ислом академияси “ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси фан: фалсафа мавзу: фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси. абу наср форобийнинг фалсафий мероси “диншунослик” таълим йўналиши 1 курс талабалари учун машғулот режаси 1. абу наср форобийнинг фалсафий мероси 2. абу наср форобийнинг асарлари 3. абу наср форобий таълим ва тарбия ҳақида мавзунинг долзарблиги 1 плюралистик ёндашувлар бир томондан фан, техника ва технологик тараққиётга кенг йўл очса, бошқа томондан эса илмий жамоатчилик томонидан тан олинган ворисийлик тамойилларини янги парадигмалар асосида шаклланишида муҳим аҳамият касб этиши. 2 жаҳонда аждодларимиз илмий меросига бўлаётган эътибор кенг миқёсда кўтарили...

This file contains 26 pages in PPTX format (5.0 MB). To download "фалсафа доктори (phd)", click the Telegram button on the left.

Tags: фалсафа доктори (phd) PPTX 26 pages Free download Telegram