сув оқимларининг геологик иши

DOC 412.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481438017_66481.doc сув оқимларининг геологик иши режа: 1. сув оқимлари 2. дарё водийларининг тузилиши 3. оқар сувларнинг геологик иши 4. вақтинчалик сув оқимларининг геологик иши 5. доимий оқар сувлар-дарёларнинг геологик иши 1. сув оқимлари ер юзасидаги оқар сувлар қуруқлик денудациясининг энг муҳим омилларидан бири. сув оқимлари рельефнинг парчаланишига ва материклар юзасининг пасайишига олиб келади. улар атмосфера ёғин-сочинлари ва қорларнинг эриши туфайли вужудга келувчи дифференциацияланмаган майда жилғалардан тортиб то азим дарёлар тизимигача бўлган сув оқимларини ўз ичига олади. ер юзаси оқим сувларининг геологик иши сувнинг массасига ва унинг оқим тезлигига боғлиқ бўлади. унинг иши тоғ жинсларини ювиш, нураш маҳсулотларини ташиш ва ётқизишдан иборат. юза сувлари бажараётган барча жараёнлар ва бунда ҳосил бўлган ётқизиқлар мажмуаси флювиал (лотинчада «флювиос» – дарё, оқим деган маънони англатади) жинслар дейилади. нураш маҳсулотларининг асосий қисми сув оқимлари ёрдамида кўчирилади. бундай оқимлар қуруқлик оқимлари (дарёлар, сойлар) ва ҳавза оқимларидан (соҳилбўйи, контур, транзит ва турбид оқимлари) иборат бўлади. қуруқликда сув …
2
фарқ қилади. бошқача қилиб айтганда, уюрмаларда сув массаси чапдан ўнгга, пастдан юқорига ва аксинча ҳаракатланиб, “ўйнаб” оқади. турбулент оқимларда уюрмаларнинг тезлиги ўртача оқим тез​лигидан унча фарқ қилмасада, бутун оқимга кучли таъсир этади. чунки турбулентлик орқали терриген зарралар доимо муаллақ ҳолда (гил зарралари) ёки вақтинча муаллақ ҳолда (қум доналари) кўчирилади. дарёларда турбулентликни асосан оғирлик кучининг ўзан бўйлаб йўналган ташкил этувчиси - уринма вужудга келтиради ва ўзан тубининг нотекислиги орқали кучаяди. турбулентлик оқимда кўчирилаётган зарраларнинг суспензия ҳолатида бўлишига ёрдам беради. турбулент оқимларнинг силжитувчи кучи шу тезликдаги бошқа оқимларникига қараганда 3-4 марта катта бўлади. бу хусусият чўкиб улгурган зарраларни қайтадан кўтариб, оқим суспензиясига қўшишда катта аҳамиятга эга. чунки чўкиб улгурган зарраларни ўз жойидан кўтариб, кўчириш учун оқимнинг катта сурувчи кучланиши керак бўлади. айниқса, бу майда пластинка шаклидаги зарраларга ва юзаси сув ўтлари билан қопланиб улгурган ётқизиқларга тааллуқлидир. чўкиб улгурган зарраларни қайтадан оқимга қўшишда оқимдаги мавжуд зарраларнинг тирнаш кучи ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. …
3
и чегарасининг геометриясига боғлиқ. сув ва ҳаво каби ҳар бир оқувчи муҳит қовушоқлик деб аталувчи ишқалиш кучи туфайли вужудга келувчи ички қаршиликка эга бўлади. суюқлик ёки газнинг қовушоқлиги секин ҳаракатланаётган массанинг тез ҳаракатланаётган массани тормозловчи кучи ўлчами ҳисобланади. терриген доналарнинг ўлчами, солиштирма оғирлиги ва шакли каби хусусиятлари оқимда кўчирилиши учун муҳим омилдир. бу ўзгарувчи параметрларнинг умумий самараси оқувчи муҳитнинг зичлиги ва қовушоқлиги билан биргаликда чўкиш тезлигини белгилайди. терриген зарраларнинг ҳавода чўкиши сувдагига қараганда катта фарқ қилади. масалан, қум зарраларининг ҳавода чўкиши сувдагига нисбатан 30-50 марта тез содир бўлади. зарраларнинг ўлчами кичрайиши билан бу фарқ камайиб боради. ҳавонинг, чучук ва денгиз сувларининг зичлиги турличадир. бир хил ҳажмдаги қум зарралари ўз оғирлигини денгиз сувларида кўп, чучук сувларда камроқ, ҳавода эса ундан ҳам кам йўқотади. шунинг учун ҳам бир ҳажмдаги оғир ва енгил минералларнинг чўкиш тезлиги орасидаги фарқ ҳаводан денгиз сувига қараб камайиб боради. бу хусусиятлари орқали терриген зарраларнинг генезиси аниқланади. сув оқимлари …
4
мни ташкил қилади. сел тўсатдан пайдо бўлиб, тоғ даралари ва сойларидан жуда катта тезлик (20 - 25 м/сек) билан пастга интилади ва йўлида учраган тўсиқларни емириб, оқизиб кетади. шу вақтда ўзандаги сув лойқаси 5-20 м гача кўтарилади ва сел кетиш, тошқин жараёни бўлади. масалан, 1966 йилда исфайрам сойда, 1967 йили кичик алмати сойида ва 1978 йили карпат тоғида сел бўлиб, бир-икки соатда ҳар қайсиси 3000 - 4000 м3 шағал ва лойқани ташиган. 1969 йили май ойида ҳудди шундай ҳодиса чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида содир бўлган. чунончи, оқсоқота ирмоғида 2 соат давом этган сел ўзан қайирусти супасидаги экин майдонларини, тегирмонларни оқизиб кетган. шу қисқа вақт ичида бир неча юз туп мевали дарахт ва бир неча минг м3 шағал чирчиқ дарёсига қуйилган ва конус ёйилмаси (бўстонлиқ қишлоғи) бортларини ювиб кетган. сел оқизиқлари одатда тоғ этакларида пролювий ётқизиғини ҳосил қилади. ёнбағирлардаги эллювий, делювийлар ёғин сувига тўйингандан сўнг ҳаракатга келган маҳсулотларни пастга оқизиб …
5
. ҳар йили қуруқликдан йиғилаётган сувнинг 20 % га яқини сайёрамизда суви кўп бўлган амазонканики ҳисобланади. суви кўплиги бўйича иккинчи ўринни конго дарёси эгаллайди. дунёдаги энг узун дарё нил (6671 км) бўлсада, суви ва ҳавзасининг майдони унча катта эмас. узунлиги 1000 км дан ортиқ бўлган дарёлар сони ер юзасида элликдан ортиқ. уларнинг умумий узунлиги 180 000 км. дарёларнинг сув йиғадиган майдони дарё ҳавзаси дейилади. ҳавзалар планда кўринишига қараб дарахтсимон, елпиғичсимон, радиал (марказга интилувчи ва марказдан таралувчи) каби турларга бўлинади. волга дарёси ҳавзаси дарахтсимон дарёларнинг типик вакилидир. дарё унча катта бўлмаган булоқдан (масалан, волга), кўлдан (ангара, нева) ёки ботқоқликдан (днепр, ғарбий двина) бошланиши мумкин. тоғ дарёлари одатда қор ва музларнинг эришидан озиқланади. барча дарёлар ҳам денгиз ва океанларга куюлмайди. улардан баъзилари (масалан, волга, амударё) кўлларга қуюлса, баъзилари саҳроларда тугайди (зарафшон). йил давомида дарёларнинг тўлиб оққан даврлари ва сатҳининг пасайиб кетадиган вақтлари бўлади. тўлиб оқиш даври дарёларнинг озиқланиш манбаларига (қор ва музларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сув оқимларининг геологик иши"

1481438017_66481.doc сув оқимларининг геологик иши режа: 1. сув оқимлари 2. дарё водийларининг тузилиши 3. оқар сувларнинг геологик иши 4. вақтинчалик сув оқимларининг геологик иши 5. доимий оқар сувлар-дарёларнинг геологик иши 1. сув оқимлари ер юзасидаги оқар сувлар қуруқлик денудациясининг энг муҳим омилларидан бири. сув оқимлари рельефнинг парчаланишига ва материклар юзасининг пасайишига олиб келади. улар атмосфера ёғин-сочинлари ва қорларнинг эриши туфайли вужудга келувчи дифференциацияланмаган майда жилғалардан тортиб то азим дарёлар тизимигача бўлган сув оқимларини ўз ичига олади. ер юзаси оқим сувларининг геологик иши сувнинг массасига ва унинг оқим тезлигига боғлиқ бўлади. унинг иши тоғ жинсларини ювиш, нураш маҳсулотларини ташиш ва ётқизишдан иборат. юза сувлари бажараётган барча...

DOC format, 412.5 KB. To download "сув оқимларининг геологик иши", click the Telegram button on the left.