бурғилаш ускуналари ва механизмлари

DOC 1,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452100646_63147.doc бурғилаш ускуналари ва механизмлари режа: 1. қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари 2. бурғилаш қурилмалари. 3. бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш миноралари ва қурилмалари. 4. бурғилаш чиғириғи 5. кронблоклар. таянч иборалар: минора, а шаклидаги минора, баландлиги, юк кўтариши, насослар, ротор, чиғириқ, тал, кран блок, илгак, штроп, элеватор, юритгичлар, тал арқонлари, автоматик калитлар. қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари. бизга маълумки тоғ жинсларига таъсир этишига мувофиқ бурғилаш усуллари қуйидаги таснифларга бўлинади: механик, иссиқлик, физик-кимёвий, электр учқунли ва бошқалар. ҳозирги кунда механик усулда тоғ жинсларини парчалаш кенг қўлланилиб, қолган усулларни экспрементал ишлов натижасида ишлаб чиқаришга қўллаш режалаштирилган. механик бурғилаш зарбали, айлантириш ва зарбали-айлантириш усулларида амалга оширилади, лекин айлантириш усули кенг қўлланилади. айлантириш усулида бурғилаш ишлари россия, азарбайжон, ўзбекистон ва бошқа кўпгина давлатларда кенг олиб борилмоқда. бурғиланган тоғ жинслари қудуқ тепасига тўхтовсиз суюқликнинг церкуляция ҳаракати ёки қудуқка босим билан ҳаво ва газ ҳайдаш йўли билан чиқарилади. бурғилаш жараёни қуйидаги босқичлардан ташкил …
2
да санаб ўтилган жараёнларни амалга оширишда бурғилаш миноралари қўлланилади. бурғилаш тизмаси қувурлари таркибидаги энг юқори қувур айлана шаклида бўлмай, балким квадрат (балким олти қиррали ёки тарновли) бўлиши мумкин. энг тепадаги қувур етакчи бурғилаш қувури дейилади. етакчи бурғилаш қувури роторнинг айланма столи тешиги орқали ўтиб, қудуқни бурғилашда пастга қудуқ тубига тушириб борилади. ротор бурғилаш минораси марказига жойлаштирилади. бурғилаш қувурлари ва етакчи қувурлар ички бўшлиққа жойлаштирилади. етакчи қувур юқори учи билан вертлюгга бириктирилади. вертлюгнинг пастки қисми, етакчи қувур билан бирлаштирилган, бурғилаш тизмаси билан айланиши мумкин, унинг юқори қисми эса доимий қўзғалмас бўлади расм. айлантириш усулида чуқур қудуқларни бурғилаш қурилмасини тархи. 1-тал арқони; 2-тал блоки; 3-минора; 4-илгак; 5-бурғилаш шланги; етакчи қувур; 7-тарнов; 8-бурғилаш насоси; 9-насос двигатели; 10-насос боғлами; 11-қабул идиши; 12-бурғилаш қулфи; 13-бурғилаш қувури; 14-гидравлик туб двигатели (роторли бурғилашда ўрнатилмайди); 15-бурғи; 16-ротор; 17-чиғириқ; 18-чиғириқ ва ротор двигатели; 19-вертлюг. вертлюгнинг қўзғалмас қисми тешигига (гартанига) эгилувчан шланг бириктирилади, қайсики у орқали ювиш эритмаси насос орқали …
3
б, у бир неча роликлардан ташкил топган. бурғилаш вақтида қувурлар тизмаси илгакка осилади ва чуқурликка кетишига қараб пастга тушириб борилади. қудуқни ер усти қисмидан 30-600 метр оралиқларда, лойиҳа асосида «кондуктор» туширилади. кондуктор барқарорсиз жинслар ёки қудуқ ичига сувларни оқиб келишини беркитиш ва бурғилаш тизмаларини тик кетишини таъминлайди. кондуктор туширилиб, қудуқ ташқи қисми цементланади, цемент аралашмаси қувур ичи орқали ҳайдалади. цемент аралашмаси қувур ташқи тепасига кўтарилиб тўлдиради. цемент аралашмаси қотгандан сўнг, сифати аниқланади, мустаҳкамлиги текширилиб, далолатнома тузилади. бурғилаш қурилмалари. нефт ва газ қудуқларини бурғилаш, махсус бурғилаш қурилмалари орқали олиб борилади. бурғилаш қурилмаси мураккаб машиналар жамланмасидан: механизмлар, аппаратлар, металл конструкцияларидан, назорат ўлчов асбоблари ва бошқарув воситаларидан ташкил топган. бурғилаш қурилмаси таркибига қуйидагилар киради: тал тизимини, осма ва бурғилаш қувурларини жойлаштирадиган, (минора) асбобларини кўтарадиган-туширадиган жиҳозлар, асбобларни узатадиган ва айлантирадиган қурилмалар, ювиш эритмаларини узатадиган насослар куч бериш узатмалари, ювиш эритмаларини тайёрлайдиган ва тозалайдиган механизмлар, тушириш-кўтариш операцияларини автоматлаштириш ва механизациялаш механизмлари, назорат-ўлчов асбоблари ва ёрдамчи …
4
р юкларни, қурилмаларни монтаж қилишда ва қурилмаларни катта масофага кўчиришда қўлланилади. майдаблокли усул – қурилма агрегатлари ва тугунлари металли асосларда кўчирилади ва монтаж қилинади. бундай асослар қандайдир қурилма тугуни билан монтаж майда блокни ташкил қилади. бундай блокларнинг сони қурилма конструкцияси, қазилма конларини қайта ишлаш шартлари ва геофизик шартларга мувофиқ аниқланади. одатда бурғилаш қурилмаси 15÷20 та майда блокларга ажратилиб, габарит ўлчамлари ва массалари унверсал транспортларда ташиш учун қулай, қийин, оғир жойларга верталётларда ташилади. бу усулда монтаж қилиш қидирув бурғилашларда кенгроқ қўлланилиб, бир қанча районларда ишлатиш бурғилашларида, қурилмаларни катта блокда табиий-географик шароити оғир районларда қурилмаларни катта блокда олиб борилиши қийин бўлганлиги учун қўлланилади. йирик блокли усул – катта блокдаги агрегат ва қурилма тугунлари махсус транспортларда (оғир юк ташувчи, занжирли, оғир айланадиган ёки ҳаво ғилдиракли) блок қурилмаларини пойдеворга ёки бир-бири билан коммукацияли бириктирилган блокларни ташишда қўлланилади. бундай бурғилаш қурилмалари массаси 60 ÷120 тоннадан иккита ва учта блокларга ажратилади. йирик блокларда металл асослардан ташкил …
5
иладиган юкланмани камайтириш ва двигатель қувватини камайтириш учун камайтирувчи қурилмалар қўлланилиб, у минора, бурғилаш чиғириғи ва тал тизимларидан ташкил топган. тал тизими ўз навбатида қўзғалмайдиган қисмдан – кронблокдан, минора тепасига ўрнатилган чироғлар, қўзғалувчи қисмлар-тал блоки (қўзғалувчи блок поли, сирғалгич), тал арқони, илгак ва штроплардан ташкил топган. кўтариш қурилмалари ҳар қандай усулда қудуқ бурғиланганда ажралмайдиган қисми ҳисобланади. бурғилаш минораси қудуқка бурғилаш тизмаларини ва бурғилаш қувурларини тушириш ва кўтариш бурғилаш даврида бурғилаш тизмалари оғирлигини кўтариб туриш, унга тал тизимини жойлаштириш, бурғилаш қувурлари ва жиҳозларни қисмларини бурғилаш жараёнида жойлаштириш учун мўлжалланган. расм. бурғилаш қурилмасининг тушириш-кўтариш жиҳозлари. 1-кронблок; 2-минора; 3-тал арқони; 4-тал блоки; 5-илгак; 6-бурғилаш чиғириғи; 7-тал арқонининг қузғалмас учи. расм. мачтали турдаги бурғилаш минораси. а – а шаклдаги минора; б – п шаклдаги минора. бурғилаш минора юк кўтариш, баландлиги ва конструкцияси бўйича ажратилади. «уралмаш» заводида қуйидаги турдаги бурғилаш қурилмалари ишлаб чиқарилади: а – шаклдаги вм-туридаги; п – шаклдаги вмп-туридаги; а – шаклдаги минора …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бурғилаш ускуналари ва механизмлари"

1452100646_63147.doc бурғилаш ускуналари ва механизмлари режа: 1. қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари 2. бурғилаш қурилмалари. 3. бурғилаш тизмаларини туширадиган ва кўтарадиган бурғилаш миноралари ва қурилмалари. 4. бурғилаш чиғириғи 5. кронблоклар. таянч иборалар: минора, а шаклидаги минора, баландлиги, юк кўтариши, насослар, ротор, чиғириқ, тал, кран блок, илгак, штроп, элеватор, юритгичлар, тал арқонлари, автоматик калитлар. қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари. бизга маълумки тоғ жинсларига таъсир этишига мувофиқ бурғилаш усуллари қуйидаги таснифларга бўлинади: механик, иссиқлик, физик-кимёвий, электр учқунли ва бошқалар. ҳозирги кунда механик усулда тоғ жинсларини парчалаш кенг қўлланилиб, қолган усулларни экспрементал ишлов нати...

Формат DOC, 1,8 МБ. Чтобы скачать "бурғилаш ускуналари ва механизмлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бурғилаш ускуналари ва механизм… DOC Бесплатная загрузка Telegram