burghilovchisi kasbinining malaka talabi

DOC 24 pages 271.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бурғиловчи ёрдамчиси касбининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил ”____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли. мундарижа 1. қўлланиш соҳаси 4 2. касбий таълим хусусияти 4 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 5 4. таълим дастурини ўзлаштирган …
2 / 24
тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби қудуқларни капитал таъмирлаш бурғиловчиси ёрдамчиси, нефт ва газ қудуқларини эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш ишлари бурғиловчиси ёрдамчиси ва электр усулда бурғилашда қудуқларни эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш бурғиловчиси ёрдамчиси касбларининг профессиоанл стандарти ва тармоқ тариф-малака маълумотномалари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.53.05.04 – бурғиловчи ёрдамчиси касби доирасида бериладиган квалификациялар: 1. қудуқларни капитал таъмирлаш бурғиловчиси ёрдамчиси 2. нефт ва газ қудуқларини эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш ишлари бурғиловчиси ёрдамчиси 3. электр усулда бурғилашда қудуқларни эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш бурғиловчиси ёрдамчиси камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида бериладиган квалификациялардан бирортасини муваффаққиятли ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади ва меҳнат бозорида ишлаш …
3 / 24
ни ошириши; касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида янада юқорироқ малакага эриш мақсадида олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши мумкин. 2.4. ўқишга қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: бурғиловчи ёрдамчиси касбнинг асосий мақсади, технологик жараёнга мувофик бурғилаш ускуналарнинг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш 3.1. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.1.1. қудуқларни капитал таъмирлаш бурғиловчиси ёрдамчиси квалификацияси бўйича: бурғилаш минораси; насос хонаси; ишчи майдонча ; кон майдони; ёқилғи ва мойлаш материаллари омбори; қувурларни жойлаштириш стеллажи; бурғилаш эритмасини тайёрлаш сиғимлари; кимёвий реагентлар тайёрлаш сиғимлари; қуруқ цемент ва тампонаж материалларни сақлаш хонаси; отқинга қарши мосламаларни бошкарув хонаси; жиҳоз ва ускуналарга хизмат кўрсатиш устахона; 3.1.2. нефт ва газ қудуқларини эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш ишлари бурғиловчиси ёрдамчиси квалификацияси бўйича: кон майдони; ишчи майдонча; бурғилаш минораси; насос хонаси; компрессор хонаси; ёқилғи ва мойлаш материаллари омбори; қувурларни жойлаштириш стеллажи; бурғилаш эритмасини тайёрлаш сиғимлари; кимёвий реагентлар тайёрлаш сиғимлари; қуруқ …
4 / 24
арув хонаси; 3.2. 4.53.05.04 - бурғиловчи ёрдамчиси касби бўйича таълим олувчи қўйидаги фаолият турларига тайёрланади: 3.2.1. қудуқларни капитал таъмирлаш бурғиловчиси ёрдамчиси квалификацияси бўйича: қўтарма қурилмаларни йиғиш ва бўлаклаш, мукаммал таъмирлашга тайёргарлик ишлари, насос-компрессор ва бурғилаш қувурларини баландликка ўрнатиш; ювувчи насос иши кўрсатгичларини кузатиш, машина ва автоматик калитларни илиб ўрнатиш, айланиш тизими ва уни шламлардан тозалашни кузатиш; ускуна ва жиҳозларни текшириш ва мойлаш; бевосита бурғқудуқларда ускуна ва анжомларнинг жорий таъмири,ротор узатмасининг соз ҳолати, суюқликларни тўлдириш кўрсатгичлари, тампонажловчи аралашма ва реагентларнинг назорат килиш. 3.2.2. нефт ва газ қудуқларини эскплуатацион ва излов-қидирув бурғилаш бурғиловчиси ёрдамчиси квалификацияси бўйича: нефт ва газ қудуқларини бурғулашга тайёргарлик ишлари, бурғулаш ишларини олиб боришда вахтани қабул қилиш ва топшириш, нефт ва газ қудуқларини мустаҳкамаш, отқинга қарши қурилмаларини ўрнатиш (монтаж) ва бузиб олиш (демонтаж) ; нефт ва газ қудуқларида геофизик тадқиқотлар ўтказиш учун бурғулаш ускуналарини тайёрлаш, кудуқ деворлари мустаҳкамлигини йўқолишини олдини олиш ва бартараф этиш, ювувчи суюқликларннг ютилишини олдини олиш …
5 / 24
тириш, бурғилаш ускуналарига хизмат кўрсатувчи ва электр ускуналарни таъмирловчи электр монтёрлар, электр ускуналарни ўрнатиш ва ечиш, махсус электр қурилмалар қўшилган электр бурғи билан ишлаш. 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4.1. бурғиловчи ёрдамчиси битирувчилари умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар: птм битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак: ук-1. касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш; ук-2. раҳбар томонидан белгиланган мақсадга эришиш учун жамоада ишлай олиш; ук-3. ўзининг касбий малакасини ва шахсий камолотини такомиллаштириб бориш; ук-4. жамоада ва маълум вазифани бажаришга йўналтирилган гуруҳда ишлаш, ҳамкасблар, раҳбарлар ва мижозлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш; ук-5. таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш; ук-6. умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; ук-7. профессионал вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган маълумотларни қидириш; ук-8. касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш; ук-9. …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "burghilovchisi kasbinining malaka talabi"

ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бурғиловчи ёрдамчиси касбининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил ”____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудуди...

This file contains 24 pages in DOC format (271.5 KB). To download "burghilovchisi kasbinining malaka talabi", click the Telegram button on the left.

Tags: burghilovchisi kasbinining mala… DOC 24 pages Free download Telegram