markazlashtirish posti operatori kasbinining malaka talabi

DOC 33 sahifa 327,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.51.05.15 - марказлаштириш пости оператори касбининг малака талаби тошкент-2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли. мундарижа 1. қўлланиш соҳаси 4 2. касбий таълим хусусияти 4 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи …
2 / 33
лиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, татбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби марказлаштириш пости оператори касбининг профессионал стандарти ва тармоқ тариф-малака маълумотномалари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.51.05.15 - марказлаштириш пости оператори касби доирасида бериладиган квалификациялар: 1. стрелка пости навбатчиси. 2. марказлаштириш станция пости навбатчиси . 3.марказлаштириш пости оператори. 4. сигналчи. умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 1йил 10 ой. камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида бериладиган квалификациялардан бирортасини муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади ва меҳнат бозорида ишлаш ҳуқуқи берилади. эгалланмаган квалификацияларни қайта ўзлаштиришга рухсат берилади ва мазкур квалификацияни муваффақиятли ўзлаштирганларга белгиланган тартибда сертификат берилади. 2.2. руҳий-физиологик фазилатлар …
3 / 33
қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: темир йўл станцияда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилган ҳолда поездлар ҳаракатини ташкил этиш. 3.2.битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.2.1. стрелка пости навбатчиси квалификацияси бўйича: стрелкали ўтказгич; тормоз бошмоқлари; икки томонлама парк алоқаси қурилмалари; алоқа аппаратлари, рациялар; темир йўл станциясининг техник ёки маъмурий ҳужжатлари. 3.2.2.марказлаштириш станция пости навбатчиси квалификацияси бўйича: бошқарув пульти; табло; алоқа аппаратлари, рациялар; станциянинг техник технологик жараёнлари баён этилган ҳужжат; техник ва маълумотнома юритиш китоблари ва бошқа ҳужжатлар. 3.2.3.марказлаштириш пости оператори квалификацияси бўйича: маҳаллий бошқарув пульти; алоқа аппаратлари, рациялар; станциянинг техник технологик жараёнлари баён этилган ҳужжат; техник ва маълумотнома юритиш китоблари ва бошқа ҳужжатлар. 3.2.3. сигналчи квалификацияси бўйича: қўл сигнал асбоби; радио алоқа; икки томонлама парк алоқаси қурилмалари; техник ва маълумотнома ҳужжатлар. 3.3. 4.51.05.15. - марказлаштириш пости оператори касби бўйича таълим олувчи қўйидаги …
4 / 33
зорат қилиш; поездларни келиши ва кетишини тўлиқ назорат қилиш; поезднинг думини кўрсатувчи сигнализация қурилмаларининг мавжудлигини назорат қилиш; поезднинг ўртатилган мумкин бўлган узунликда текшириш; тайёрланган маршрутни ва ўтиш жойларини мавжудлигини кузатиш; поездларни келиши ва кетишини тўлиқ назорат қилиш; манёвр ишларига берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш; 3.3.2. марказлаштириш станция пости навбатчиси квалификацияси бўйича: темир йўл транспортида ўз вазифаси доирасида техникавий фойдаланиш қоидаларини бажариши ва ҳаракат хавфсизлиги учун жавоб бериш; темир йўл иншоот ва техник жихозланганлигини яхши билиш; манёвр ишларида банд бўлган ходимларнинг шахсий хавфсизлиги, ҳаракат таркиби бутлигининг таъмин этиб ташкиллаштириш; станцияларининг марказлаштирилган постида поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўтказиб юбориш, поездларни тарқатиб ва қайта тузиш вазифасини бажариш; поездлар ҳаракати ва манёвр ишларини ташкил этишда амал қилиш вазифасини бажариш; тепалик механизмлари, марказлаштирилган стрелка ва сигналларни бошқаришни амалга ошириш; сўзлашувларда регламентга риоя қилиш; манёвр ишларини ташкил этиш; манёвр ишларига берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш; ҳизмат кўрсатадиган манёвр зонасида поездлар ва вагонларнинг …
5 / 33
здлар ҳаракати ва манёвр ишларини ташкил этишда амал қилиш вазифаси бажариш; манёвр ишларига берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш; манёвр раҳбари кўрсатган маршрут бўйича стрелкаларни тўғри ва ўз вақтида ўтказиш; 3.3.4. сигналчи квалификацияси бўйича: темир йўл транспортида ўз вазифаси доирасида техникавий фойдаланиш қоидаларини бажариши ва ҳаракат хавфсизлиги учун жавоб бериш; темир йўл иншоот ва техник жихозланганлигини яхши билиш; тайёрланган маршрутни ва ўтиш жойларини мавжудлигини кузатиш; ҳаракат таркиби турларини билиш; (асосий қисмлари ва тузилиши, кузов, тормозлаш ускуналари); маневлар ҳаракатларида хизматга тайёрлиги тўғрисида станция навбатчисига ҳисобот бериш; манёвр ишларига берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш; манёвр ҳаракатларига тааллуқли сигнал ва кўрсатмаларни аниқ ва ўз вақтида бериш; узатилаётган қўл сигналларини машинист ёки унинг ёрдамчиси яхши кўрадиган жойдан узатиш; поезднинг думини кўрсатувчи сигнализатция қурилмаларининг мавжудлигини назорат қилиш; 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4.1. марказлаштириш пости оператори касби битирувчилари умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар: птм битирувчиси қуйидаги умумий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"markazlashtirish posti operatori kasbinining malaka talabi" haqida

ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 4.51.05.15 - марказлаштириш пости оператори касбининг малака талаби тошкент-2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди...

Bu fayl DOC formatida 33 sahifadan iborat (327,5 KB). "markazlashtirish posti operatori kasbinining malaka talabi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: markazlashtirish posti operator… DOC 33 sahifa Bepul yuklash Telegram