ma'naviyat va tarbiya

DOCX 42 sahifa 101,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
тошкент кимё-технология институти мураббийларнинг ахборот, таълим-тарбия соатларида ўтиладиган мавзу уч буюк қадрият: маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг эркин фикрлайдиган, ўз-ўзини англайдиган, жамият мақсад ва манфаатларини тушуниб етадиган, ҳар томонлама етук комил инсонни тарбиялаш вазифаси давлат сиёсатининг устивор йўналиши қилиб белгиланди. уни амалга ошириш эса энг аввало тарбияланувчиларнинг ички руҳий маънавиятини бойитиш ва мустақил дунёқарашини шакллантиришни тақоза этади. “ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир.” ш.м.мирзиёев маънавият қандай ҳодиса? маънавият кўп қиррали тушунчадир. у инсон фаолиятининг барча қирраларини, унинг яққол кўзга ташланувчи зохирий ва яширин, ички руҳий – ботиний томонларини ҳам қамраб олади. маънавият ўзи нима, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб топиш қийин. унга ҳар хил, баъзан эса бир-бирига қарама қарши, ноаниқ саёз жавоб ва фикрлар билдирилган. “маънавият” тушунчаси ва унинг тамойилларига ўзига хос изоҳ ва таърифлар бериб келинмоқда. бунга сабаб “маънавият” тушунчаси кенг маънода жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, …
2 / 42
, юқорида таъкидлаганимиздек уни бир жумлада ифодалаш ниҳоятда мушкул. маънавият кўпроқ инсон қалбига, ботиний дунёсига қаратилганлиги билан ажралиб туради. шу маънода маънавият инсон қалбидаги илоҳий бир нур саналадики, бу илоҳий нур ҳеч бир жонзотда йўқ. маънавият шундай сеҳрли тилсимки, уни тугал ечишга башар қудрати етмайди. шундай экан, «маънавият» тушунчасига бир йўла мукаммал таъриф бериш мураккаб ҳисобланади. биринчи президентимиз ислом каримовнинг «юксак маънавият- енгилмас куч” асарида: «маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон – эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир” деб таърифлаган эдилар. бу таърифда инсон фаолиятининг барча маънавий қирралари қамраб олинганини кўриш мумкин. бир қатор олимларимиз анжуманларда қилган маърузаларида «маънавият – инсондаги ахлоқ, одоб, билим, илм, иймон, ихлос ва инсоният камолоти учун ижобий таъсир қилувчи тизим ёки маънавият- инсоннинг ақлий, ахлоқий, илмий, амалий, мафкуравий қарашлар йиғиндиси ҳисобланиб, диний ва дунёвий қарашларнинг акс этиш даражасидир», деб таъриф бериб келмоқдалар. …
3 / 42
едоди, қобилияти, амалий малакалари, виждони, иймони, эътиқоди, дунёқараши, мафкуравий қарашларнинг бир – бири билан узвий боғланган, жамият тараққиётига ижобий таъсир этадиган муштарак тизимдир», -деб таърифлайди. т. маҳмудов «…маънавият – инсонинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир », -деган таърифни беради. албатта, юқорида келтирилган фикрларнинг ҳаммасида ҳам маънавиятнинг кўпгина қирралари ўз ифодасини топган ва муаллифлар ўзларининг нуқтаи назарларини билдирганлар, аммо уларда инсон салоҳиятини ўстириш масаласи эътибордан четда қолганлиги кўринади. ҳали яна кўплаб олимларимиз маънавият тушунчасига ўз муносабатларини билдирадилар ва ана шу билдирилган турли фикрлар асосида умумий мукаммал таъриф шаклланади, деган умиддамиз. бугунгга қадар маънавият тушунчасига мукаммал таъриф шаклланмаганлигига сабаб унинг кенг қамровли, мураккаб ва айни вақтда «содда» тушунча эканлигида. маънавият кўпроқ инсоннинг ички, ботиний, яширин дунёсини акс эттиришидир. инсон ички, ботиний дунёси эса гавҳар тўла тубсиз денгиз сингаридир. бу денгиздан қанча гавҳар олсангиз тугамагани сингари инсон ички дунёси ҳам тубсиз ва ўзини ранг-баранг тарзда намоён …
4 / 42
и амалга ошириш учун ҳаракат қилиш ва интилиш салоҳиятидир - деб таъриф бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. албатта, бу таърифни энг охирги, қиёмига етган, мукаммал деб, айтишимиз мумкин эмас. зеро, “маънавият – тақдирининг эҳсони эмас. маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. “ маънавият инсон туғилишида она сути, унинг алласи, меҳри, аждодлар ўгити, ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб шаклланади. унинг қарор топишида оиладаги муҳит, жамиятдаги ҳамжиҳатлик, давлат олиб борадиган сиёсатдаги адолатпарварлик ва инсонпарварликнинг қай даражада амал қилиниши асосий ўринни эгаллайди. ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. ҳаётга қадам ташлаётган боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша …
5 / 42
вий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш мақсадга мувофиқдир. фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин фарзандларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш нафақат оила учун, балки жамият учун ҳам долзарб аҳамият касб этиб келган. фарзанд тарбиясига эътибор бермаслик нафақат ота-оналар, бутун бир оила, бутун жамият учун жуда қимматга тушишини кўпгина ҳаётий мисолларда кўриш мумкин. бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча бунёдкорлик ишларимиз фарзандларимизнинг бахту-саодати уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. лекин бахту-саодат фақат бойлик, молу-мулк билан белгиланмайди. одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, оиланинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. маънавиятнинг моддий кучга айланиши ҳар бир инсоннинг хатти-ҳаракатларида, ўз оиласи, миллати ва ватанига бўлган муносабатларида намоён бўлади. одам ота – онадан туғилади, аммо унинг ахлоқи, одоб борасидаги фазилатлари, яъни маънавий дунёси жамиятда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ma'naviyat va tarbiya" haqida

тошкент кимё-технология институти мураббийларнинг ахборот, таълим-тарбия соатларида ўтиладиган мавзу уч буюк қадрият: маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг эркин фикрлайдиган, ўз-ўзини англайдиган, жамият мақсад ва манфаатларини тушуниб етадиган, ҳар томонлама етук комил инсонни тарбиялаш вазифаси давлат сиёсатининг устивор йўналиши қилиб белгиланди. уни амалга ошириш эса энг аввало тарбияланувчиларнинг ички руҳий маънавиятини бойитиш ва мустақил дунёқарашини шакллантиришни тақоза этади. “ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир.” ш.м.мирзиёев маънавият қандай ҳодиса? маънавият кўп қиррали тушунчадир. у инсон фаолиятининг барча қирраларини, унинг яққол кўзга ташланувчи зохирий ва яширин, ички...

Bu fayl DOCX formatida 42 sahifadan iborat (101,7 KB). "ma'naviyat va tarbiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ma'naviyat va tarbiya DOCX 42 sahifa Bepul yuklash Telegram