убайдулла хўжаев

DOC 30 стр. 303,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
сирожиддин аҳмад. убайдулла хўжаев чоп этилган01.08.2017муаллифziyouz.uz рус тилидаги «царь» сўзининг ўзбекча муқобили бўлмиш «чор» калимаси эл орасида оммалашгунча туркистон туркларининг бою камбағали, зиёлию зиёсизи бошидан талайгина мудҳиш воқеалар ўтказган эди. бунинг сабаблари кўп: чет давлатлар билан ижтимоий, сиёсий, савдо алоқалари йўлга қўйилмади; саноат деярли йўқ эди. ўрта осиёда ҳукмронлик қилаётган хонлик тизимида фикрловчи омма кучсиз бўлиб, озчиликни ташкил қиларди; уч хоннинг ўзаро урушлари мамлакатни заифлаштириб ташлаганди; дин асослари, солиқ тизими суистеъмол қилинди; ибтидоий мактаб-мадраса эскилигича қотиб қолди; «давлат» деган аппарат ибтидоий шаклда ишлади. уч хонликда ўқув тизими бевосита марказлашган илмий ҳайъат томонидан эмас, балки қозилар томонидан бошқарилар, баъзан бу лавозим илмсиз кишилар қўлида бўларди. ҳатто уни ишдан чиқариш учун фаол ҳаракатга ўтган жосуслар эгаллаб олган эди. юртнинг айрим улуғлари тасаввуфнинг олий мақоми бир ёқда турсин, дунёвий илмнинг ўртадан юқори поғонасига кўтарила олмагани, элнинг бошига келаётган бало эпкинини ҳис қилмаганлиги, халқнинг том маънода ахборотдан ажратиб қўйилгани асоратга кенг йўл очди. дин …
2 / 30
. хонлик ва эл иқтисодиётини яхшилаш масаласида назарий ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган. ҳуқуқшунослик сохасида ҳам янгиланиш бўлмай, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи қонунчилик асосларидан узилиб қолди. бунинг устига хитой, англия, айниқса, русия жосуслари бухородан то шарқий туркистонгача бўлган маконда бемалол юриб, хонликларнинг ҳарбий-иқтисодий қувватини, ожиз жойларини аниқлашга, маҳаллий аҳоли орасидан сотқинлар гуруҳини ташкил этишга эришган. маҳаллий амалдорлардан аламзада бўлган айрим қавмлар русия фойдасига ишлади. охир-оқибат таназзулга кенг йўл очилди. мадрасалардан фан ва дин олимларининг қувилиши, бу юксак таълим-тарбия даргоҳларининг бир ҳовуч чаламуллалар, ўриспарастлар маконига айланиши, сабоқларда фақат таҳорат ва беш вақт намознигина ўргатиш, туркистон халқи ва бойлигининг таланиши, аҳолини маънавий синдириш, иродасини бўшаштириш ва узлатда сақлаш маълум бир махфий режа асосида амалга оширилаётгани очиқ сезилиб қолган эди. бу ҳолат 1892 ва 1898 йилги халқ қўзғолонлари пайтида халқнинг ўзаро уюшиб қаршилик кўрсата олмаслигида маълум бўлди. (дукчи эшон қўзғолони даврида 18 ўлган ва бир ярадор аскар учун маҳаллий аҳолидан 22 минг …
3 / 30
стида ошкора фитна уюштириш билан овора бўлди. аммо унинг барча ишлари зое кетди. биронта уламо ва жадид унинг ортидан эргашмади. аксинча уламолар ўзларича, жадидлар ўзларича турли жамиятлар тузиб, мустамлакачиликка қарши кураш бошладилар. бироқ ҳар икки гуруҳ орасида рус ва хориж қонунларини пухта биладиган кишилар 1913 йилгача деярли йўқ эди. айнан шу йили асли тошкентлик бўлган икки ҳуқуқшунос – бири саратовдан, иккинчиси петербургдан диплом билан келиб, жадидлар сафидан ўрин олдилар. бинобарин, «турон» номи билан иш кўраётган тараққийпарвар ёшларнинг имконияти юз фоизга ошиб, сиёсий курашни режали, қонуний асосда олиб боришга киришди. бу икки ёш ҳуқуқшуноснинг биринчиси – убайдулла хўжаев, иккин- чиси – тошпўлатбек норбўтабеков эди. тошкент шаҳар, шайх хованди таҳур даҳа, мерганча маҳаллалик асадуллахўжа абдураҳмонхўжа боғбон ва тўхтабибининг тўрт ўғли ва бир қизи бўлиб, каттаси убайдулла –1885 йилда, ўртанчаси баширулла – 1887 ва кенжаси суннатулла 1889 йилда дунёга келган. ёлғиз қизининг исми муборакхон эди. умархўжа деган ўғли ёшлигида вафот этган. замоннинг зайлини …
4 / 30
ўплаб бериш хизматини бажариш ҳақида эълон ёзиб, ўзини реклама қилганини эслайман. у кейинчалик тошкент округ судига эркин мирза сифатида жойлашади ва ишбилармон маҳаллий кишилардан бири сифатида судда таниш орттиришга улгуради. эшитишимча, унга маҳаллий адвокат эътибор бериб, уни россияга иш юритувчи сифатида олиб кетган ва хусусий ишончли (частный поверенный), яъни адвокат дипломини олишга ёрдам берган. маҳаллий мусулмон ёшлари ғоялари билан қўзғалган даврда, мунаввар қори даврасидаги энг етук кишилардан бири убайдулла хўжаев бўлиб, «хуршид» газетасининг ходими сифатида иштирок этарди. у «садойи туркистон» либерал газетасига муҳаррир пайтида романовский кўчасида, генерал губернатор девонига яқин уйда яшар эди. мен ҳар куни ишга ўтиб кетаётган пайтимда уни мунаввар қори ва татар ёшлари билан бир стол атрофида ўтирганини кўрар эдим» (ўзб.мда ф 461,р.1. иш1811). бошқа маълумотларга қараганда, убайдулла хўжаев мировой судъя оранский ёрдамида тажриба орттиради. архив материалларига кўра, у ўша судя билан саратовга кетади. «рус-тузем мактабининг 4 синфини тугатганман. мен 1904 -1907 йиллардан бошлаб мустақил яшай бошладим, …
5 / 30
да обрўси ошиб кетади. убайдулла хўжаев саратовда яшаган пайтида в. шекспир, ф. шиллер, оноре де бальзак, в. гюго, г. мопассан, р. киплинг каби жаҳон ва л. толстой, а.пушкин, ю.лермонтов, л. андреев сингари рус адабиёти намояндалари ижодини, ҳуқуқшуносликка оид махсус адабиётларни ўқиб-ўрганди. инсониятни ларзага солувчи муаммоларни эринмай таҳлил қилишга уринди. уни ўша давр рус адабиётида кўтарилаётган инсон камолоти масаласи ҳам қизиқтирган. шу боис у 1909 йилда русларнинг даҳо адиби л.толстой ижоди билан чуқурроқ танишади. файласуф ёзувчининг насроний ақидасидан келиб чиққан ғоясига мустамлака мамлакатнинг фарзанди сифатида ён бергиси келмайди. адибнинг ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермаслик ҳақидаги ақидасига мухолиф ўлароқ л.н.толстойга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб юборади. «қадрли лев николаевич! мен сира ҳам сизнинг азият чекишингизни истмас эдим, ҳарҳолда, мен мазкур мактубим билан ўзим учун шубҳали бўлган бир масала – «ёвузликка қаршилик кўрсатмаслик» сабабини тушунтириб беришингизни сўрашга журъат этдим. «ёвузликка ёвузлик билан қаршилик кўрсатма» деган ақиданинг шубҳасиз тўғрилигига қўшилган ҳолда комил ишонч билан мен қуйида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "убайдулла хўжаев"

сирожиддин аҳмад. убайдулла хўжаев чоп этилган01.08.2017муаллифziyouz.uz рус тилидаги «царь» сўзининг ўзбекча муқобили бўлмиш «чор» калимаси эл орасида оммалашгунча туркистон туркларининг бою камбағали, зиёлию зиёсизи бошидан талайгина мудҳиш воқеалар ўтказган эди. бунинг сабаблари кўп: чет давлатлар билан ижтимоий, сиёсий, савдо алоқалари йўлга қўйилмади; саноат деярли йўқ эди. ўрта осиёда ҳукмронлик қилаётган хонлик тизимида фикрловчи омма кучсиз бўлиб, озчиликни ташкил қиларди; уч хоннинг ўзаро урушлари мамлакатни заифлаштириб ташлаганди; дин асослари, солиқ тизими суистеъмол қилинди; ибтидоий мактаб-мадраса эскилигича қотиб қолди; «давлат» деган аппарат ибтидоий шаклда ишлади. уч хонликда ўқув тизими бевосита марказлашган илмий ҳайъат томонидан эмас, балки қозилар томонидан бошқарилар,...

Этот файл содержит 30 стр. в формате DOC (303,0 КБ). Чтобы скачать "убайдулла хўжаев", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: убайдулла хўжаев DOC 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram