тош ва армотош конструкциялар

DOCX 7 sahifa 260,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
маъруза 14. тош ва армотош конструкциялар, уларнинг турлари, қўлланилиш соҳаси материаллари. меъёрий ва ҳисобий қаришилиги. режа · тош–ғишт ва армотош конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар · тош–ғишт ва армотош конструкциялар учун ишлатиладиган материаллар · тош–ғишт деворнинг мустаҳкамлик тавсифлари · ғишт теримининг юк остидаги иш босқичлари · тош–ғишт деворнинг деформацияланиш тавсифи тош–ғишт ва армотош конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар. табиий тошдан ишланган конструкциялар инсоният тарихида биринчи қурилиш конструкциялари бўлган. тош асридаёқ табиий тошдан дастлабки иншоотлар қурилган. жамиятнинг ишлаб–чиқариш кучлари тараққий этиши билан йўнилган тош, биринчи сунъий тош – хом ғишт ва, ниҳоят, пишиқ ғишт ишлатила бошланди. армотош конструкциялар, яъни пўлат арматура қўшилган конструкциялар, xix асрда пайдо бўлди. 1813 йилда англиядаги фабрикалардан бирида темир–ғиштдан ишланган мўркон труба бу хилдаги биринчи иншоот ҳисобланади. кейиичалик англияда 1825 йили темза яқинидаги туннел, ақшда 1853 йили сув сақлашга мўлжалланган катта резервуар қурилишида бундай арматуралар ишлатилган. армотош конструкциялар бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг миқёсда ишлатилган. тош–ғишт ва армотош конструкцияларнинг оловбардошлиги, …
2 / 7
а тош (табиий ёки сунъий), тошларни бир–бирига бириктирувчи қоришма, пўлат арматура (армотош конструкцияларда) киради. енгиллаштирилган деворларда иситкич ҳам ишлатилади. (1) тош–ғиштлар бир неча аломатларига қараб синфланади. келиб чиқишига кўра табиий ва сунъий тошлар бўлади. табиий тошлар тош карьерларидан қазиб олинади. сунъийлари юқори ҳароратда пишириш ёки боғловчи моддалар асосида (табиий шароитларда ёки иссиқлик билан ишлов бериб) қотириш йўли билан тайёрланади. тошлар катта–кичиклигига қараб баландлиги 500 мм ва ундан ортиқ бўлган йирик (блоклар), баландлиги 200 мм гача бўлган майда донали тошлар ҳамда баландлиги 65 мм, 88 мм ёки 103 мм, режадаги ўлчамлари эса 250х120 мм ли ғиштларга ажратилади. тош материалларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: улар мустаҳкам, узоққа чидамли ва иссиқликни сақлайдиган хоссаларга эга бўлиши лозим. тош–ғишт мустаҳкамлигининг асосий тавсифи унинг маркаси ҳисобланади. марка уларнинг сиқилишга бўлган вақтли қаршилиги (кгк/см2 ҳисобида) катталиги бўйича, ғиштлар учун эса эгилишдаги мустаҳкамлигини ҳисобга олган ҳолда сиқилишдаги вақтли қаршилиги бўйича белгиланади. мустаҳкамлиги паст (4, 7, 10, 15, 25, …
3 / 7
қат мрз 10 бундан мустасно). материалнинг талаб этиладиган совуқбардошлиги конструкция турига, уни ишлатилиш шароитларига ва талаб этиладиган узоққа чидамлилик (ишончлилик) даражасига боғлиқ бўлади, узоққа чидамлилик (ишончлилик)нинг уч даражаси белгиланган: 1 даража–хизмат муддати оширилган (тахминан 100 йилдан ортиққа мўлжалланган) тўсиб турувчи конструкциялар учун; ii даража–хизмат муддати ўртача бўлган (тахминан 50–100 йилга мўлжалланган) тўсиб турувчи конструкциялар учун; iii даража – хизмат муддати камайтирилган (тахминан 20 – 50 йилга мўлжалланган) тўсиб турувчи конструкциялар учун. (6) иссиқлик изоляцияси хоссалари бинонинг ташқи деворларини кўтаришга бир йўла қилинадиган чиқимга ҳам, бинони иситишга кетадиган фойдаланиш сарфларига ҳам жиддий таъсир этади. материалнинг ҳажмий массаси қанча катта бўлса, унинг иссиқлик ўтказувчанлиги шунча юқори бўлади, ташқи деворлар эса қалин чиқиб, қимматга тушади. шу сабабдан ташқи деворлар учун ҳажмий массаси кам бўлган тош материаллар ёки ғовак ғишт, ячейкали бетон, ичи бўш керамик ёки бетон тошлар ишлатиш мақсадга мувофиқдир. тош–ғишт териш учун цемент, оҳак, гипс, гил ва аралаш (цемент–оҳак, цемент–гил ва шунга …
4 / 7
этиладиган даражада мустаҳкам ва совуқбардош бўлиши керак. қоришманинг мустаҳкамлиги унинг маркаси билан баҳоланади. бу марка қоришмадан ёнлари 7 см ли қилиб ясалган ва 28 кун сақланган кублар сиқилганда кўрсатган вақтли қаршилик (кг/см2 да) билан белгиланади. қоришмалар учун 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200 лойиҳа маркалари белгиланган. музлатиш услуби билан кўтарилган девордаги муздан тушган қоришма каби янги тўшалган қоришманинг мустаҳкамлиги ҳам нолга тенг деб олинади. (2) армотош конструкцияларга ишлатиладиган арматура а–i синфдаги иссиқлайин прокатланган пўлат, а–ii синфдаги, диаметри 6 дан 40 мм гача бўлган даврий профилли пўлат, шунингдек, вр–i синфдаги, диаметри 3 – 8 мм ли совуқлайин чўзиб тарам–тарам қилинган оддий арматура симдан иборат. тош–ғишт деворнинг мустаҳкамлик тавсифлари. тош–ғишт деворнинг мустаҳкамлиги тош билан қоришманинг мустаҳкамлигига, териш сифатига ва бошқа омилларга боғлиқ. тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, деворнинг вертикал чоклари амалда ҳеч қандай иш бажармайди, чунки қоришма қота бошлагач киришиб, бунинг оқибатида вертикал чокларда қоришманинг тош билан боғланиши бузилади. юк деворнинг …
5 / 7
камлиги ҳам камаяди. вертикал сиқувчи юк нолдан деворни бузиш даражасига қадар ортиб бориши 4 босқичда ўтади (103–расм). i босқичда (девордаги кучланиш бузувчи кучланишларнинг 50% идан кам бўлади) девор яхлит материалдек ишлайди, унда ёриқлар пайдо бўлмайди. ii босқичда айрим ғиштларда маҳаллий вертикал ёриқлар пайдо бўлади, улар баландлик бўйлаб деворнинг 1–3 қаторига тарқалади. бу ёриқлар, одатда, ҳали ҳавфли ҳисобланмайди, чунки улар ўзгармайдиган юк таъсирида бошқа тарқалмайди, кучланиш эса бузувчи кучланишларнинг фақат 50 – 70% ини ташкил этади; шу билан бирга жуда пишиқ қоришма ишлатилган девордаги (бу босқичда) кучланиш бузувчи кучланишларнинг 70 – 80% ига етиши мумкин. юкнинг бундан кейин ортиши (iii босқич) да вертикал ёриқларнинг айримлари туташади, бунинг оқибатида материал алоҳида устунчаларга бўлинади; бу пайтда девордаги кучланиш бузувчи кучланишларнинг 89 – 90% ига тенг бўлади. ниҳоят, дезорнинг бузилиши – iv босқич бошланади. бунда материалда илгари пайдо бўлган айрим устунчалар устиворлигини йўқотиб вайрон бўлади. 10 ва ундан юқори маркадаги қоришмалар ишлатиб кўтарилган девор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тош ва армотош конструкциялар" haqida

маъруза 14. тош ва армотош конструкциялар, уларнинг турлари, қўлланилиш соҳаси материаллари. меъёрий ва ҳисобий қаришилиги. режа · тош–ғишт ва армотош конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар · тош–ғишт ва армотош конструкциялар учун ишлатиладиган материаллар · тош–ғишт деворнинг мустаҳкамлик тавсифлари · ғишт теримининг юк остидаги иш босқичлари · тош–ғишт деворнинг деформацияланиш тавсифи тош–ғишт ва армотош конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар. табиий тошдан ишланган конструкциялар инсоният тарихида биринчи қурилиш конструкциялари бўлган. тош асридаёқ табиий тошдан дастлабки иншоотлар қурилган. жамиятнинг ишлаб–чиқариш кучлари тараққий этиши билан йўнилган тош, биринчи сунъий тош – хом ғишт ва, ниҳоят, пишиқ ғишт ишлатила бошланди. армотош конструкциялар, яъни пўлат арматура қўшилга...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (260,1 KB). "тош ва армотош конструкциялар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тош ва армотош конструкциялар DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram