германияда кутубхоначилик иши

DOC 9 sahifa 58,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
германияда кутубхоначилик иши 1. германия давлатчилиги 2. германиянинг таълим тизими ва маданий-маърифий муассасалари 3. германия кутубхоналари германия аҳолисининг сони 82,5 млн киши. аҳоли сонига кўра германия европада россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. германия аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.м га 230 кишини ташкил этади. европада бу кўрсаткич бўйича у фақат нидерландия, бельгия ва буюк британиядан кейин туради. аҳолининг жойлашиши франция каби битта шаҳар маркази устувор бўлган мамлакатлардагига қараганда камроқ нотекислиги билан тавсифланади. аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд рейн-рур конурбациясидан (дортмунд ва бонн орасида) жанубга, рейн дарёси оқими бўйлаб юқорига, франкфурт (рейн-майн) шаҳар агломерацияси орқали рейн-неккар конурбациясига, ундан эса жанубий-шарққа қараб чўзилган рейн ўқи ҳисобланади. дини 29,5 млн протестант, 28 млн – католик, 40 минг – яҳудий, 4,3 млн – мусулмон бор. германия конституциясига мувофиқ, мактаб таълими давлат назоратидадир. мактаб таълими мажбурий ва бепул бўлиб, 6 ёшдан 18 ёшгача фуқаролар мажбурий тартибда таълим олиши шарт. диққатга сазовор жойлари германиянинг энг чиройли ва …
2 / 9
машҳур гансемаркт, хансевиртель, ное-гансемаркт, гергоф машҳур пассажлари бор. бавария табиатининг хилма-хиллиги билан машҳур, бу ерда “бавария ўрмони” жойлашган. жоҳаннес генсфлеисч зур ладен зум гутенберг (1400 - 3 февраль, 1468) - китоб нашрининг ихтирочиси. гутенберг (гутенберг) иоганн (тахминан 1399 - майнс - 1468) - немис ихтирочиси, европада китоб босиш асосчиси. пул зарб қиладиган жой (зарбхона)да ишлаб, металлдан шрифт қуйишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 1438 йилда страсбургда босмахона ташкил этади. 15-асрнинг 40-йилларида босмахона жараёнининг технологиясини ишлаб чиқиб, ҳаракатланувчи литерани қўллаб босма қолипларини тайёрлаш усулини ихтиро қилди, дастаки ҳарф (сўз) қуйиш қурилмасини яратди, босма прессни қурди. гарт ва босмахона бўёқларини таклиф қилди. 1447 йилдан майнсда дарслик ва оммабоп нашрларни (астрономик календарь ва бошқалар)ни чоп этган. 1452-55 йилларда библиянинг 300 нусхасини лотин тилида босиб чиқарган. германия бош миллий кутубхонаси 1912 -йилда лейпцигда ташкил топган, 1946 -йилда франкфурт-на-майнеда кутубхонаси, 1970 -йилда ғарбий берлинда ташкил топган немис музей архивининг 1990 -йилда бирлаштириши натижасида ташкил топган. …
3 / 9
-йиллардан сўнг кутубхона иккинчи жаҳон уруши -йилларида талофат кўрганлиги учун тўла ҳажмда ўз қийматини тиклашга муваффақ бўлди. 1949 -йилдан бошлаб эса германия демократик республикаси тошкил топгандан сўнг берлиндаги немис кутубхонаси билан хамкорликда миллий кутубхона вазифасини бажара бошлади. германия федератив республикаси ва бошқа немис тилида сўзловчи мамлакатларнинг барчаси ўзларида нашр этилган барча маҳсулотлардан бепул жўнатиб турдилар. 1969 -йилдан бошлаб кутубхона ҳар иккала мамлакатларда нашр этилган нашр маҳсулотларидан мажбурий нусха ола бошлади. кутубхонада библиография, китобшунослик, консервация ва реставрация бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. немис миллий библиографияси бўйича илмий-методик ишлар давом эттирилди. франкфурт-на-майнеда немис кутубхонаси ўз фаолиятида юқорида амалга оширилган ишларни ғарбий германияга нисбатан ҳам амалга оширди: немис миллий библиографиясини тузиш 1945 -йилдан германиядаги нашрлар, германия ҳақидаги нашрлар, немис муаллифларининг хорижий тилларга таржималари, эмиграциядаги муаллифларнинг асарларини йиғишда ёрдам беради. 1970 -йилдан бошлаб музей ашёларини йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича филиал-немис музейи архиви ташкил этилди. бирлашган миллий кутубхона қуйидаги 3 та асосий …
4 / 9
лар фондини тўлдиришни давои эттирмоқда. лейпциг кутубхонаси шарқий герман ерларидаги кутубхоналар фаолиятини уюштиришдан ташқари миллий библиография ишини ҳам олиб боради. миллий кутубхона бошқа мамлакатлар миллий кутубхоналари ва халқаро кутубхона ташкилотлари билан фаол ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда. хvi аср ғарб ижтимоий-сиёсий реформистик оқими бошлиқларидан бири, веттенберг университети профессори мартин лютер (1483—1546) инсонпарварлик, реформация кутубхоналарни монастир деворидан ташқарига, ёруғликка чиқаради, деб ишонди. шаҳарларнинг тараққиёти, улар фаровонлигининг кафили — маълумотли, ҳалол, тарбияли фуқароларга боғлиқдир, айнан шундай кишиларгина ақл хазиналарини тўплайдилар ва уларни ишлата оладилар деб умид қилди, шу сабабли шаҳарларда кутубхоналар очиш учун керакли маблағларни аямаслик зарур деб ҳисоблади. германияда миллий кутубхона даражасидаги кутубхоналар сони тўртта ҳисобланади. уларнинг бири франкфуртда жойлашган. иккинчиси бавария давлат кутубхонаси, учинчиси берлин давлат кутубхонаси, тўртинчиси эса гумболд университети кутубхонаси. берлин давлат кутубхонаси европадаги энг катта ва қадимий қадриятларга эга кутубхоналардан бири ҳисобланади. ушбу кутубхонага бундан 355 йил аввал давлат қироли томонидан асос солинган. бу ерда шарқшунослик бўлими энг катта …
5 / 9
алаштирилган, улар ҳам ушбу ишни биздагидек босқичма-босқич амалга оширишмоқда. аҳволи оғир бўлган, аниқ асраб-авайлашга мухтож бўлган асарларни рақамлаштириш фаолияти алоҳида эътиборга молик. бундай китобларнинг китобхонларга фақат электрон шакли берилади. шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, жаҳон миқёсида алоҳида нуфузга эга бўлган яъни ноёб ҳужжатлар ҳақида “ҳужжатларнинг тўплами” мавжуд. бу маскандаги 3 та муҳим ҳужжатнинг ушбу тўпламга киритилганлиги билан аҳамиятлидир. берлин давлат кутубхонасида аъзолик бадали бир ойга 12 евро, бир йилга эса 30 евро. кутубхонага масофадан туриб ёзилиш учун хам албатта кутубхонага биринчи марта келиш керак бўлади. чунки у пуллик. бизда эса аъзо бўлиш, китобхонлик қилиш текин ҳисобланади гумболд университетида мамлакатда ягона бўлган кутубхонашунослик бўйича билимлар назарияси ўргатилади ва докторлик унвони учун илмий ишлар асосан шу ерда ҳимоя қилинади. кутубхонашунослик кафедраси мавжуд бўлиб, профессорлар фаолият олиб боришади. шунингдек, бу ерга давлат миқёсидаги тажрибали мутахассислар ҳам дарс ўтиш учун жалб этилади. университетда бакалавр бўйича 2 та, магистратура бўйича ҳам 2 та йўналиш мавжуд. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"германияда кутубхоначилик иши" haqida

германияда кутубхоначилик иши 1. германия давлатчилиги 2. германиянинг таълим тизими ва маданий-маърифий муассасалари 3. германия кутубхоналари германия аҳолисининг сони 82,5 млн киши. аҳоли сонига кўра германия европада россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. германия аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.м га 230 кишини ташкил этади. европада бу кўрсаткич бўйича у фақат нидерландия, бельгия ва буюк британиядан кейин туради. аҳолининг жойлашиши франция каби битта шаҳар маркази устувор бўлган мамлакатлардагига қараганда камроқ нотекислиги билан тавсифланади. аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд рейн-рур конурбациясидан (дортмунд ва бонн орасида) жанубга, рейн дарёси оқими бўйлаб юқорига, франкфурт (рейн-майн) шаҳар агломерацияси орқали рейн-неккар конурбациясига, ундан эса жанубий-шарққа қараб чўзилган...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (58,0 KB). "германияда кутубхоначилик иши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: германияда кутубхоначилик иши DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram