францияда кутубхоначилик иши

DOC 5 pages 100.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
францияда кутубхоначилик иши режа: 1. франция давлатчилиги. 2. франциянинг таълим тизими ва маданий-маърифий муассасалари. 3. франция кутубхоналари ва музейлари. франция (france). франция республикаси (republigue franchise) - ғарбий европадаги давлат. ғарбда ва шим. да атлантика океани ҳамда ламанш бўғози, жан. да ўрта денгиз билан ўралган. майд. 547,03 минг км2. аҳолиси 60,424 млн. киши (2004). пойтахти - париж ш. маъмурий жиҳатдан 22 регион (вилоят), 96 департаментга бўлинган. франция таркибида денгиз орти департаментлари (гваделупа, мартиника, гвиана, реюньон), денгиз орти ҳудудлари (таити, янги каледония, франция полинезияси, тинч океандаги уоллис ва футуна о. лари ва б.), ҳудудий бирликлар (майотта ва сен пьер ва микелон) бор. давлат тузуми. франция - республика. амалдаги конституцияси 1958 й. референдум да қабул қилинтан (бир неча марта ўзгартишлар киритилган). давлат бошлиғи - президент. у умумий ва тўғридантўғри овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади ва яна 1 марта сайланиши мумкин. қонун чиқарувчи хркимият - парламент 2 палата (миллий мажлис ва …
2 / 5
рда аҳоли ўртасида христианлик тарқалди, романлаштириш натижаси-да лотин тили кельт тилларини сиқиб чиқарди. 3-6-а. ларда галлияни герман қабилалари (вестготлар, бургундлар, франклар) босиб олиб, унинг худудида бир қанча давлатларни ташкил қилди. улар орасида энг каттаси франк давлати эди («франция» франклар номидан келиб чиққан). каролинглар империясининг парчаланиши (843) натижасида ғарбий франк қироллиги ташкил топди. шу даврдан франция мустақил давлат бўлди. 10-а. дан мамлакат «франция» деб атала бошлади. 1302 й. дастлабки бош штатлар чақирилиб, табақали монархия ўрнатилди. франция билан англия ўртасида бўлган юз йиллик уруш (1337-1453) натижасида и. ч. ва савдо кескин камайди, халқ оммасининг аҳволи оғирлашиб, жакерия (1358) ва халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. 15-а. 2 ярмида франция иқтисодиёти астасекин қайта тикланди, қирол ҳокимияти мустаҳкамланди. 16 - 17-а. лардан иқтисодий ривожланиш даври бошланди. франция қироллари ғарбий европада ўз сиёсий таъсирини ўрнатишга уринган габсбурглар билан узоқ муддат кураш олиб бордилар (қ. ўттиз йиллик уруш). 17-а. га келиб франция мустамлакачилик сиёсатини бошлади: америка (канада, вест …
3 / 5
ия шаклидаги ҳарбий диктатураси (дастлаб консуллик, 1804 й. дан империя) ўрнатилди. наполеон даврида франция кўпгина босқинчилик урушларини олиб борди, франция ҳудуди бирмунча кенгайиб, европада францияга тамомила қарам бўлган давлатлар пайдо бўлди. аммо шунга қарамай, франциянинг европада ўз ҳукмронлигини ўрнатишга бўлган интилиши мағлубиятга учради. 1814-15 ва 1815-30 й. ларда бурбонлар монархияси қайта тикланди. 1815 й. мартда наполеон яна ҳокимиятни эгаллади, юз кундан кейин ватерлоо ёнидаги жангда (1815 й. 18 июнь) у мағлубиятга учрагач, париж сулҳига мувофиқ, франция 1790 й. ги чегарасига қайтарилди. 1830 й. июль инқилоби натижасида бурбонлар сулоласи ағдариб ташланди. францияда монархия вужудга келди, орлеанлик герцог луи филипп қирол деб эълон қилинди. 1848 й. фев. инқилоби натижасида францияда июль монархияси тугатилиб, иккинчи республика қарор топди (1848-52). 1851 й. 2 дек. да бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг луи наполеон бонапартнинг ҳарбий диктатура тузуми ўрнатилди. францияда халқаро туризм ривожланган: йилига 50 млн. киши келибкетади. маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. давлат маориф тизими …
4 / 5
тлари, техника мактаблари киради. 90 ун-т, 3600 олий ўқув юртида 2 млн. 129 минг талаба таълим олади (2003). энг йирик олий таълим муассасалари — париж университети, олий нормал мактаб, миллий политехника ин-ти, олий амалий мактаб, миллий маъмурий мактаб, олий кончилик мактаби, коллеж де франс ва б. энг йирик кутубхоналари: париждаги миллий кутубхона (7 млн. дан ортиқ асар), франция ин-ти кутубхонаси (1,5 млн. асар), сорбонна кутубхонаси (1,8 млн. асар), сент-женевьев кутубхонаси (1,5 млн. дан ортиқ асар), арсенал кутубхонаси (1,5 млн. дан зиёд асар), страсбургдаги миллий ва ун-т кутубхонаси (3 млн. дан ортиқ асар). энг йирик музейлари: париждаги лувр (225 галерея ва 400 мингдан ортиқ экспонат) версаль, карнавал (париж тарихи) музейлари, ж. помпиду номидаги санъат ва маданият миллий маркази, пикассо музейи, замонавий санъати музейи, импрессионистлар музейи, амалий санъат музейи, бальзак, гюго, роден музейлари, граф монте кристо қасри деб аталган иф о. даги музей ва б. илмий муассасалари, асосан, париж ва унинг атрофида …
5 / 5
), «юманите» («инсоният», кундалик газ., 1904 й. дан), «уэст—франс» («ғарбий франция», кундалик газ., 1944 й. дан), «сюд— уэст» («жанубиғарб», кундалик газ., 1944 й. дан), «л экспресс» (ҳафталик ижтимоийсиёсий жур., 1953 й. дан), «пари матч» («париж матчи», ҳафталик безакли жур., 1949 й. дан), «мари клер» (ойлик жур., 1954 й. дан) ва б. адабиёти. энг қад. адабиёт намуналари 9-а. нинг 2 ярмига тўғри келади. улар, асосан, диний мавзуда бўлган (мас, «авлиё евлалия ҳақида кантилена»). 10—11-а. ларда биринчи эпик афсоналар пайдо бўлган. «роланд ҳақида қўшиқ» асари буюк карл номи билан боғлиқ. «руссильонли жирар» асари ҳам ўша даврга мансуб. эпик афсоналар 11-а. дан 13-а. гача ёзиб келинган. бу даврнинг машҳур ёзувчилари: гас брюле ва шампанлик тибо (1201-53). 12-а. ўрталаридан рицарлик романлари пайдо бўла бошлади. дастлабки романлар тарихий афсоналарнинг қайта ишланиши мақсулидир. уларга бенуа де сент моранинг «александр ҳақида роман», «фива ҳақида роман», «эней», «троя ҳақида роман» (барчаси 1140-65 й. ларда яратилган), кретьен де труанинг …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "францияда кутубхоначилик иши"

францияда кутубхоначилик иши режа: 1. франция давлатчилиги. 2. франциянинг таълим тизими ва маданий-маърифий муассасалари. 3. франция кутубхоналари ва музейлари. франция (france). франция республикаси (republigue franchise) - ғарбий европадаги давлат. ғарбда ва шим. да атлантика океани ҳамда ламанш бўғози, жан. да ўрта денгиз билан ўралган. майд. 547,03 минг км2. аҳолиси 60,424 млн. киши (2004). пойтахти - париж ш. маъмурий жиҳатдан 22 регион (вилоят), 96 департаментга бўлинган. франция таркибида денгиз орти департаментлари (гваделупа, мартиника, гвиана, реюньон), денгиз орти ҳудудлари (таити, янги каледония, франция полинезияси, тинч океандаги уоллис ва футуна о. лари ва б.), ҳудудий бирликлар (майотта ва сен пьер ва микелон) бор. давлат тузуми. франция - республика. амалдаги конституцияс...

This file contains 5 pages in DOC format (100.0 KB). To download "францияда кутубхоначилик иши", click the Telegram button on the left.

Tags: францияда кутубхоначилик иши DOC 5 pages Free download Telegram