германия 1945-2005 йилларда

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546879980_73688.doc германия 1945-2005 йилларда режа: 1. германия иккинчи жаҳон урушидан кейин. 2. иккита немис давлатларининг вужудга келиши. германия масаласининг урушдан кейин ҳал қилиниши. германия тақдири масаласи гитлерга қарши коалиция давлатлари раҳбарлари томонидан урушдан кейин тартиб ўрнатиш муҳокамасида энг асосий масалалардан бири эди. бу музокораларнинг асосий мақсади уруш сабабчиларини ҳаққоний жазолаш ва дунё ҳамжамиятини германия томонидан навбатдаги тажовуздан холос этиш ғояларидан иборат эди. 1941 йил декабрида москвада бўлиб ўтган совет-англия музокораларидаёқ иккала томон томонидан рейх ҳудудининг бир қисмини тақсимлаш, яъни австрия мустақиллигини тиклаш, шарқий пруссияни польшага, судет вилоятини эса чехословакияга қайтариб бериш ҳамда рейн вилояти ва боварияда мустақил давлатлар барпо этиш масаласи муҳокама қилинган эди. ақш маъмуриятида германияни парчалаш ғояси ҳам тарафдорларга ҳам қаршиларга эга эди. 1949 йилнинг октябрида москва конференциясида ақш “германия таслим бўлишининг асосий тамойиллари” номли ҳужжатни тақдим этди. унда гап “рейхга пруссия таъсирини сусайтириш” мақсадида германияда марказлашишга барҳам бериш ҳақида борарди. 1943 йилнинг ноябрида теҳрон конференциясида ақш ва …
2
ридаги квебек (канада) конференциясида черчилль ақш молия вазири генри моргентау томонидан ишлаб чиқилган германияга нисбатан урушдан кейинги сиёсатни маъқуллади. бу лойиҳада германияни ҳудудий бўлиш, унинг саноат салоҳиятини қисқартириш ва қаттиқ халқаро назорат остида аграр ишлаб чиқаришни рағбатлантириш кўзда тутилган эди. фақатгина уруш тугаши арафасида ақш ва буюк британиянинг германияга нисбатан сиёсати бироз юмшади. 1945 йилдаги ялта конференциясида германияни ҳудудий жиҳатдан бўлиш масаласи тўғридан-тўғри қўйилмади. фақатгина оккупация минтақалари лойиҳаси тасдиқланди. унда ақш ва инглиз оккупация минтақаларидан франция оккупация минтақаси ажратиб олинди. ялта коммюникесида биринчи марта германияни урушдан кейинги бошқарувининг умумий шакли, яъни “мамлакатнинг демилитаризация (ҳарбийсизлантирилиши)си ва демократлаштирилиши” халққа маълум қилинди. бу вазифаларни бажариш германия сиёсий тизимни миллийсизлантириш ва немисларга германия ҳарбий-саноат салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган мамлакат иқтисодиётини монополиясизлантириш ва давлат тизимини шакллантириш ҳуқуқини беришни талаб этарди. совет делегацияси томонидан қўйилган германиядан репарация (товон) ундириш масаласи (муҳимлигини барча делегатлар тан олишига қарамасдан) ҳал этилмади. германия масаласи 1945 йил 17 июлидан 2 августигача …
3
зиш ҳуқуқини сақлаб қолиш тамойили қатъий белгиланди. аммо шу нарсага эътибор бериш керакки, потсдам келишуви матнига “ғарбий минтақалар” деган тушунча аллақачон киритилган эди. потсдам конференцияси германиянинг янги чегараларини белгилади: шарқий пруссия сссрга берилди, одергача бўлган ҳудуд ва ғарбий нейсе-польшага, судет вилояти чехословакияга қайтарилди, австрия мустақиллиги тикланди. польша, чехословакия ва венгрияда яшовчи немислар мажбуран германияга кўчириб келинди. товон (репарация) ҳажми ва манбалари тўғрисидаги масала баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. оқибатда ақш делегацияси таклифи қабул қилинди. унга кўра ҳар бир ҳукумат ўз оккупация зонасидан ва германиянинг кориндаги маблағлари (болгария, венгрия, руминия, финляндия, австрия) ҳисобидан товон ундириши керак эди. ссср германиядан ғарб мамлакатлари фойдасига ундирилган олтиндан воз кечди, аммо ғарбий оккупация зоналардаги саноат жиҳозларининг 10%ига эга бўлди. германия флоти ссср, ақш ва буюк британия ўртасида тенг бўлиб олинди. товон тўловларининг аниқ суммаси белгиланмади, чунки британия ва ақш делегацияси германия ссср талабини қондира олишига шубҳа қилишди. ссср, ақш, буюк британия ва франция бош қўмондонларидан иборат иттифоқ …
4
тузиш кўзда тутилган эди. бу бошқармалар инк назорати остида фаолият кўрсатиши керак эди. оккупация даври. урушдаги қақшатқич мағлубият германияни иқтисодий ва ижтимоий-психологик тазйиқ исканжасига қўйди. фақатгина вермахт талофати 13,5 миллион кишини ташкил этди. ҳаммаси бўлиб уруш йилларида германия аҳолисини ўндан бир қисмидан маҳрум бўлди. кўпгина шаҳарлар, айниқса, шарқий ҳудудларда бутунлай вайрон қилинди. саноат корхона ва жиҳозларининг асосий қисми бомбардимонларда вайронага айланди ёки ғолиблар томонидан демонтаж (қисмларга ажратиш) қилинди. 1946 йилда саноат ишлаб чиқариши уруш олдинги даврга нисбатан ҳам уч баравар қисқарди, қишлоқ хўжалиги ўттиз йил орқага сурилди. иқтисодиётга ишчи куч етишмас эди. транспорт тузилмаси ва энергия тизими бутунлай ишдан чиққан эди, минтақалараро савдо алоқалар узилди. ёппасига олиб-сотарлик, “қора бозор” ва дўконларнинг бўм-бўш расталари одатий ҳолга айланди. урушдаги вайроналар ва аҳоли кўчиши туфайли уй-жой масаласи оғирлашди. 1945 йилда аҳолининг энг зарур нарсалар билан таъминланиш даражаси аҳоли жон бошига қуйидагича эди: бир жуфт оёқ кийими - 12 йилга, костюм-50 йилга, тарелка-5 йилга, …
5
н эди. аҳоли катта қисмининг сиёсий фаоллиги жуда паст эди. илгариги амалдорлар ва сиёсатчиларнинг катта қисми нацистлар билан алоқада бўлганликда айбланиб ижтимоий лавозимлардан четлаштирилди. франция ва италиядаги каби янги бошқарув органларини тузиш масаласида келиша олмас эдилар. 1945 йилнинг октябридаёқ ақш маъмурияти потсдам конференцияси қарорлари асосида немис марказий бошқарувларини яратиш масаласини қўйди. аммо бу таклифларга германияни бутунлай марказсизлантириш (децентрализация) тарафдори бўлган франция қатъий қаршилик қилди. франция ветосига қаршилик кўрсата олмаган ақш 1945 йил ноябрида инкга икки ёки уч минтақа учун марказий бошқармалар яратиш тўғрисидаги таклифни киритди. франция билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишга интилаётган ва ақшга шубҳа билан қарайдиган совет томони ақш таклифини германиянинг тўрт томонлама бошқарилиши тамойилининг бузилиши ва унга барҳам беришга қаратилган қадам деб баҳолади. тикланиш жараёнини бошқариш тўлиқ оккупацион ҳукуматлар ихтиёрида қолди. германиядаги совет ҳарбий маъмурияти (гсҳм) фаолияти аҳолининг моддий таъминоти ва саноат жиҳозлари, истеъмол моллари, транспорт ва хом ашёни товон ҳисобига олиш муаммоларни биргаликда ҳал қилиш зарурати туфайли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"германия 1945-2005 йилларда" haqida

1546879980_73688.doc германия 1945-2005 йилларда режа: 1. германия иккинчи жаҳон урушидан кейин. 2. иккита немис давлатларининг вужудга келиши. германия масаласининг урушдан кейин ҳал қилиниши. германия тақдири масаласи гитлерга қарши коалиция давлатлари раҳбарлари томонидан урушдан кейин тартиб ўрнатиш муҳокамасида энг асосий масалалардан бири эди. бу музокораларнинг асосий мақсади уруш сабабчиларини ҳаққоний жазолаш ва дунё ҳамжамиятини германия томонидан навбатдаги тажовуздан холос этиш ғояларидан иборат эди. 1941 йил декабрида москвада бўлиб ўтган совет-англия музокораларидаёқ иккала томон томонидан рейх ҳудудининг бир қисмини тақсимлаш, яъни австрия мустақиллигини тиклаш, шарқий пруссияни польшага, судет вилоятини эса чехословакияга қайтариб бериш ҳамда рейн вилояти ва боварияда муста...

DOC format, 109,0 KB. "германия 1945-2005 йилларда"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: германия 1945-2005 йилларда DOC Bepul yuklash Telegram