буюк британия 1945-2005 йилларда

DOC 78,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546879879_73686.doc буюк британия 1945-2005 йилларда режа: 1. 1945 йилда британия инқилоби. 2. к.эттли ҳукуматининг ички сиёсати. 1945 йилда британия инқилоби. иккинчи жаҳон уруши буюк британия иқтисодиётига катта зарар келтирди. ишлаб чиқариш ҳажми 10%га камайиб кетди. уруш вақтида инглиз корхоналаридаги асбоб-ускуналар батамом эскирди, техник тараққиёт секинлашди. хом ашё захиралари тугади, айниқса, саноатнинг анъанавий соҳаларида ишлаб чиқаришнинг ўта пасайиши кузатилди (қоғоз саноатида - 50% га, кўмир қазишда - 16 % га, пойафзал ишлаб чиқаришда- 13 % га). мамлакатдаги давлат қарзлари 7,2 фунт стерлингдан (1939 й), 23,7 фунт стерлинггача (1946 йилда) ошиб, шундан 3 млрд фунт стерлинги ташқи қарзни ташкил этди. ақшнинг ҳарбий таъминот харажатларини тўлаш учун буюк британия ўзининг хорижга қўйган маблағлари ҳисобидан 1000 млн фунт стерлинг маблағини ақшга беришга мажбур бўлди. уруш йилларида буюк британиянинг савдо экспорти кескин камайди. 1938 йилда буюк британиянинг савдо экспорти ҳажми 417 млн фунт стерлинг миқдорида баҳоланган бўлса, 1944 йилга келиб бу кўрсаткич 266 млн. фунт …
2
да у энг ёмон ҳолатда эмас эди. уруш қурбонлари сони биринчи жаҳон уруши йилларидагидан деярли тўрт марта камроқ эди-ўлдирилганлар 245 минг киши, ярадорлар 278 минг киши бедарак йўқолган 53 минг кишини ташкил этди. немис бомбардимонларидан кейинги талофатлар қитъа мамлакатларидаги ер билан яксон қилинган жойларга нисбатан анча кам эди. буюк британия 30-йилларда ташқи сиёсат соҳасидаги хатолари асоратларини бартараф этиб, урушдан кейинги дунё тақдирига таъсир кўрсатган ҳолда ғолиб мамлакатлар сафига қўшилди. матбуот вакиллари томонидан “британ инқилоби” деб аталган 1945 йилдаги сиёсий ҳолат кутилмаган ҳодиса бўлди. ҳукуматнинг узоқ шарқ фронтининг сақланиши ва урушдан кейинги даврда дунё тақдири борасидаги мураккаб музокораларнинг олиб борилаётганлигига қарамасдан жаҳон уруши тўлиқ тугамасдан парламент сайловларини ўтказишга уриниш бир қанча сабабларга эга эди. ҳукумат ҳали ҳам 1935 йилдаёқ сайланган парламент қўлида эди. уруш шароити ҳисобга олиниб унинг ваколати узайтирилган эди, аммо европада уруш тугагандан кейин сайловларни кечиктиришга ҳожат йўқ эди. ҳукуматнинг ўзи фавқулодда характерга эга эди. унинг раҳбари у.черчилль, ўзининг …
3
ия таркибида қолиш (бу черчиллнинг шахсий раҳбарлигини тўла тан олишни билдирарди) ёки навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш учун ҳукуматни тарк этиш таклиф қилинган эди. лейбористлар партияси ижроия қўмитаси сайловларни кузда ўтказиш ва унгача каолициянинг олдинги таркибини сақлаб қолишни таклиф қилди. шунга қарамасдан, черчилль 1945 йил 23 майдаёқ истеъфога чиқишини маълум қилди ва қиролдан парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юборишни сўради. қиролнинг топшириғига кўра у “ўтиш даври ҳукумати”ни тузди. бу ҳукумат 5 июлга мўлжалланган парламент сайловларигача фаолият кўрсатди. консерваторлар сайловолди ҳаракатлари марказида ўз раҳбарлари шахсини машҳурлигидан фойдаланиш турар эди. черчилль “урушда ғалаба қилган одам” ва “ишни тугатиш керак бўлган ягона одам” сифатида тарғиб қилинди сайловчиларга қаратилган мурожаатлар кескин анти лейбористик ва антисовет шиорлар билан бойитилган эди. 4 июлдаги черчиллнинг радио орқали биринчи сайловолди чиқиши шов-шувли характерга эга бўлди. “бирор социалистик тузум сиёсий полициясиз барпо этилиши мумкин эмас - уқтирарди черчилль агар сайловда лейбористлар ғалаба қилса, англияда гестапо ташкил қилинади ....”. унинг нутқларида мухолифат …
4
муҳим соҳаларни миллийлаштириш синфий сиёсат эмас, балки умумий фаровонликнинг пойдевори ҳисобланарди. лейбористлар дастурида барча соҳаларда, жумладан, уй-жой қурилиши, ижтимоий суғурта, халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳаларида фаол ижтимоий сиёсат юритиш кўзда тутилган эди. дастурнинг ташқи сиёсатга оид қисми лейбористлар партиясининг халқаро саҳнада тинчликни сақлаш тамойилларини қўллаб-қувватлашини тарғиб қиларди. 5 июл 1945 йилдаги сайлов натижалари жуда кутилмаган ҳодиса эди. лейбористлар нафақат ғалаба қозонишди, балки обшиналар палатасида ҳам илк бор мутлоқ кўпчиликни ташкил этишди (консерваторлар ва уларнинг иттифоқчилари - национал-либераллар, ольстарник юнионистлар ва бошқалар эгаллаган 213 та ўринга нисбатан 393 та ўрин). либераллар партияси 12 мандатни, эркин сиёсатчилар 14 мандатга эга бўлишиб, 8 мандатни кичикроқ партиялар вакиллари бўлиб олишди. к.эттли ҳукуматининг ички сиёсати. клемент эттли учинчи бор ҳокимият тепасига келган ва илкбор парламентда кўпчиликни ташкил этган лейбористлик ҳукуматни бошқарди. у “ўнглар” ва “сўллар” ўртасидаги энг мақбул муносабатни ўрнатиб, партиянинг энг обрўли кишиларини ўз атрофида тўплашга муваффақ бўлди. ҳукумат таркибига жуда тажрибали ва маҳоратли …
5
ақсадида 1947 йилда ҳукумат тўрт йиллик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини қабул қилди. бу дастурда минимал нархларни музлатиш ва майдонларнинг ҳосилдорлигини ҳамда чорвачилик самарадорлигини ошириши учун фермерларга субсидиялар (пул маблағлари) бериш кўзда тутилган эди. ҳукумат иқтисодий сиёсатининг асосий қисми иқтисодиётнинг энг муҳим соҳаларини миллийлаштиришдан иборат бўлди. бу йўналишдаги биринчи жиддий қадам 1946 йил февралида қўйилди - инглиз банки миллийлаштирилди. 1946 йилдан 1948 йилгача бўлган даврда темир йўллар, фуқаро авиацияси, транспорт, кабель ва телеграф алоқаси, ҳамда кўмир қазиш ва электротехника саноати давлат мулкига айлантирилди. 1948 йилда ҳукумат газни, 1949 йилда темир ва пўлат ишлаб чиқаришни миллийлаштиришга санкция олади. бу сиёсат натижасида давлат секторида саноатнинг 20%и бирлаштирилди. шу билан бирга эттли ҳукумати бир неча марта “ёппасига миллийлаштириш” режалари йўқлигини маълум қилганди. мулкчилик шаклини белгиловчи мезон энг аввало иқтисодий самарадорлик тамойилидан иборат эди. лейбористлар ҳукумати ижтимоий сиёсат бобида катта фаолият кўрсатди. 1927 йилдаги касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун бекор қилинди ва уларнинг норозилик намойишлари ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "буюк британия 1945-2005 йилларда"

1546879879_73686.doc буюк британия 1945-2005 йилларда режа: 1. 1945 йилда британия инқилоби. 2. к.эттли ҳукуматининг ички сиёсати. 1945 йилда британия инқилоби. иккинчи жаҳон уруши буюк британия иқтисодиётига катта зарар келтирди. ишлаб чиқариш ҳажми 10%га камайиб кетди. уруш вақтида инглиз корхоналаридаги асбоб-ускуналар батамом эскирди, техник тараққиёт секинлашди. хом ашё захиралари тугади, айниқса, саноатнинг анъанавий соҳаларида ишлаб чиқаришнинг ўта пасайиши кузатилди (қоғоз саноатида - 50% га, кўмир қазишда - 16 % га, пойафзал ишлаб чиқаришда- 13 % га). мамлакатдаги давлат қарзлари 7,2 фунт стерлингдан (1939 й), 23,7 фунт стерлинггача (1946 йилда) ошиб, шундан 3 млрд фунт стерлинги ташқи қарзни ташкил этди. ақшнинг ҳарбий таъминот харажатларини тўлаш учун буюк британия ўзининг хориж...

Формат DOC, 78,5 КБ. Чтобы скачать "буюк британия 1945-2005 йилларда", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: буюк британия 1945-2005 йилларда DOC Бесплатная загрузка Telegram