80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати

DOC 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546878879_73667.doc 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати режа: 1. 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати 2. тэтчернинг 1983 йил сентябридаги вашингтонга ташрифи буюк британия ва ақш ўртасидаги “махсус муносабатлар” 3. буюк британиянинг 80-йиллар 90-йиллар биринчи ярмида ташқи сиёсатининг асосий йўналиши 4. энтони блэр “янги лейборизми”. 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати м.тэтчер ҳукуматининг ташқи сиёсий стратегияси буюк британиянинг буюк давлат мавқеини тиклашни, британия сиёсати доирасига кенг глобал ва минтақавий муаммоларни, жумладан, мамлакат манфаатларига дахлдор бўлмаган муаммоларни ҳам киритишни кўзда тутган эди. “темир хоним”нинг сиёсий услубига хос бўлган қатъийлик ва қаттиқлик британия дипломатияси ҳаракатларида ҳам намоён бўларди. тэтчер жамоасининг ҳокимият теппасига келгандан атиги бир ой ўтганда унга фавқулодда кескин вазиятда дипломатик саҳнада ўзини намойиш қилишга тўғри келганди. лусакада бўлиб ўтган 1979 йилда ҳамдўстлик конференциясида кўп йиллик жанубий розедия инқирозини ҳал қилишни қатъий ҳал қилишга уриниб кўрилди. британия томони жанубий родезияда конституцион ислоҳот ҳамда сайловлар ўтказиш …
2
буюк британия ҳамдўстликнинг бу мамлакатга қарши фракцияларда фақатгина расман иштирок этди. ҳамдўстлик мамлакатлари билан иқтисодий, муносабатларни ривожлантираётган тэтчер ҳукумати уларни прагматизм ва рационаллик руҳида тузмоқчи эди. ҳамдўстлик салоҳияти нафақат энг қолоқ мамлакатларга ёрдам бериш учун, балки мужассам ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун фойдалана бошланди. ўзининг патернатизм анъаналарида воз кечишга бўлган ҳаракати туфайли тэтчер ҳиндистоннинг энг қашшоқ мамлакатлари учун махсус иқтисодий фонд яратиш, ямайка бош вазирининг ривожланаётган мамлакатларга норкомафия билан курашишни қўллаб-қувватловчи махсус халқаро органни шакллантириш лойиҳасини бекор қилди. тэтчер ҳамдўстликни аста-секин ўз фаолиятини “махсус муносабатлар” асосида эмас, балки халқаро ҳуқуқнинг одатдаги нормалари асосида ташкил қилувчи кўп томонлама халқаро ташкилотга айланишини қўллаб-қувватлаётган эди. бу ёндошув ҳамдўстликнинг 1987 йилдаги венкувер декларациясида мустаҳкамланди. аммо оқибатда буюк британиянинг етакчилик мавқеи янада кучайди. собиқ мустамлакалар билан икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларга ён босиб, буюк британия 80-йиллар охири, 30-йилларнинг бошида ўзининг анъанавий таъсир доирасидаги минтақаларида ўзининг иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий иштирокини анча мустаҳкамлаб олди. тэтчер ҳукумати ўз манфаатларини …
3
горнизони билан уйга жўнатилди. ўша куннинг ўзидаёқ аргентина билан алоқаларини узиш ва фолкленд оролларига 40 та кемадан иборат ҳарбий эскадром жўнатишга қарор қилинди. апрель охирида британия экадроси фолкленд ороллари ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бошлади. 2 майда инглиз сувости кемаси “конкерор” томонидан аргентина флотига тегишли “генерал бельграно” крейсери чўктирилгандан сўнг аргентина ҳарбий кемалари ўз базаларига қайтишга мажбур бўлишди. кейинчалик, урушлар фақат ҳаво орқали амалга оширилди. аргентина учувчилари британиянинг энг замонавий ракета ташувчи эсминец “шеффилд” ва бир нечта бошқа кемаларни чўктиришга муваффақ бўлинди. 21 майда британия махсус ҳарбий қисмлари оролларга қўнишга эришишди. фақатгина 15 июнга келиб, қақшатқич урушлардан сўнг аргентина горнизони таслим бўлди. буюк британия ва аргентина ўртасида уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида бирор-бир расмий келишувга келинмаган эди (эслатиб қўйиш керакки, аслида, уруш ҳам расман эълон қилинмаган эди). аргентина қуролли кучлари талофати 1300 кишини, инглизларники 250 кишини ташкил этди. тэтчер ҳукумати “қисқа муддатли ғалаба келтирган уруш”нинг тарғиботда жуда усталик билан фойдаланишди. фолкленд воқеаси британия-ақш …
4
даврга етганлигини намойиш этди. 1983 йил октябрида вашингтоннинг буюк британияга нисбатан очиқчасига номақбул ҳаракатидан сўнг ҳам аҳвол ўзгармади. ўшанда америкаликлар ҳамдўстлик таркибига кирувчи гренада намойишкорона “полиция” ҳаракатини уюштирган эди. 80-йилларнинг иккинчи ярмида буюк британия минтақавий можаролар масаласида ўзининг стратегик иттифоқчисига мунтазам равишда ён босиб келди. лондон ақшнинг эронга нисбатан душманона сиёсатига афғонистондаги мужоҳидларни ва уларни қўллаб-қувватлаётган покистондаги тузумга ёрдам бераётганлигини, никорагуадаги миллий-озодлик ҳаракатига қарши курашига хайрихоҳ эди. лондон ақшнинг 1986 йилдаги ливияга қарши ҳарбий ҳаракатини қўллаб-қувватлади ва америка ҳарбий ҳаво кучлари триполига ҳаво зарбаларини бериш учун британия аэродромларидан фойдаланишган эди. ақш изидан франция ва италия билан биргаликда буюк британия ҳам ливанга тинчликпарвар кучларни жўнатди. вашингтоннинг кэмп-девид стратегиясини ривожлантириш учун британия дипломатияси араб-исроил музокоралар жараёнини тартибга солишда иштирок этди. гравел масалаларда буюк британия ва ақшнинг иттифоқчилик муносабатлари анча мустаҳкамланди. тэтчернинг ҳокимият тепасига келиши, иккала қарама-қарши ҳарбий блокларнинг европа ҳудудида энг янги ядро қуролларини жойлаштиргани, совет армиясининг афғонистонга бостириб кириши, польшада ҳарбий …
5
исовет мавқеини эгаллаган тэтчер сссрда сиёсий ўзгаришлар рўй бергандан сўнг халқаро муносабатларнинг ўзгаришини қўллаб-қувватлаган биринчи ғарб раҳбарларидан эди. 1984 йил охирида м.горбачёв лондонга расмий ташриф буюрди. тэтчер билан музокораларнинг бошланиши горбачевнинг дунё миқёсдаги дипломат сифатида биринчи жиддий қадам бўлди. тэтчер янги совет раҳбарининг махсус шарм соҳиби эканлиги, уни очиқ ва ўзаро ишончга асосланган мулоқотга кириша олиш қобилиятига юксак баҳо берди. кейинчалик, улар ўртасидаги муносабат конструктив ва ўзаро ҳурмат асосида амал қилди. 1986-1987 йилларда э.шеверднадзенинг лондонга ва м.тэтчернинг москвага бўлган ташрифида совет-британия ўзаро муносабатларининг барча жиҳатлари бўйича келишувлар пакети қабул қилинди. ж.мейжорга москва ва вашингтон ўртасидаги муносабатлар масаласида бутунлай янги муаммоларга дуч келишга тўғри келди. совет ва россия раҳбарларининг очиқчасига қарама-қаршилиги, ссср республикаларида миллий ҳаракатнинг фаоллашуви, ссср парчаланишининг геосиёсий самараси, ядро қуролига эга буюк давлатнинг парчаланиши, хоризматик горбачевнинг елцинга алмашиши ўша пайтдаги ғарб раҳбарларини оғир танлаш муаммосига дуч келтирди. мейжор инглиз-совет сиёсий мулоқотидан инглиз-россия сиёсий мулоқотига ўтиш самарали йўлини топишга муваффақ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати" haqida

1546878879_73667.doc 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати режа: 1. 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати 2. тэтчернинг 1983 йил сентябридаги вашингтонга ташрифи буюк британия ва ақш ўртасидаги “махсус муносабатлар” 3. буюк британиянинг 80-йиллар 90-йиллар биринчи ярмида ташқи сиёсатининг асосий йўналиши 4. энтони блэр “янги лейборизми”. 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати м.тэтчер ҳукуматининг ташқи сиёсий стратегияси буюк британиянинг буюк давлат мавқеини тиклашни, британия сиёсати доирасига кенг глобал ва минтақавий муаммоларни, жумладан, мамлакат манфаатларига дахлдор бўлмаган муаммоларни ҳам киритишни кўзда тутган эди. “темир хоним”нинг сиёсий услубига хос бўлган қатъийлик ва қаттиқлик...

DOC format, 154,5 KB. "80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида буюк британиянинг ташқи сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.