rivojlangan davlatlarda ta'lim tizimi

PPTX 39 pages 6.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 39
слайд 1 мавзу: иқтисодий ривожланган давлатларда таълим тизими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети педагогика ва умумий психология кафедраси кафедра ўқитувчиси: садикова шоира 1. ривожланган мамлакатларда таълим ва тарбия 2. япония ва германияда таълим тизими 3. хорижий мамлакатлар ва ўзбекистон таълим тизимининг ўзаро уйғунлик масалалари. режа: илмий-техника тараққиёти, янги технологик инқилоби шароитида таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг энг мақбул тизимларини яратиш каби чет эл тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. кейинги йилларда чет эл таълими бўйича кўпгина мақолалар, брошюралар, қўлланмалар чоп этилди, унга бағишлаб семинарлар, анжуманлар, ўқувлар, учрашувлар ўтказилаётгани таълим тизимимизга қизиқишнинг тез суръатлар билан ўсиб бораётганлигидан далолатдир. халқ таълими тизимларида чет эл таълимини ўрганиш билан шуғулланувчи муассасалар ҳам ташкил топмоқда. халқ таълими вазирлигидан ташқари бу масала билан республика ўқув-методика марказида, таълим сифатини назорат қилиш марказида, педагогика фанлари илмий тадқиқот институти таркибида махсус бўлимлар фаолият кўрсатмоқда, малака ошириш марказий институтида бир қатор кафедралар иш билан шуғулланмоқдалар. кейинги даврларда ўз …
2 / 39
тасида тест синовлари ўтказилиб энг қобилиятли 35 минг ўқувчи танлаб олинади ва ўқитилади. уларга турли имтиёзлар, стипендиялар, яхши шарт - шароитга эга бўлган турар-жой, энг олий даражадаги университетларга қабул ва бошқалар амалга оширилади. лекин иқтидорли болаларга қарама - қарши қутбда турган ақли заиф ўқувчиларнинг тақдири ҳам чет эллик ҳамкасбларни тобора ташвишлантирмоқда, бундай ҳолни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, олдини олиш бўйича кўпгина профилактик ишлар олиб борилмоқда ва улар учун махсус мактаблар очилмоқда. япония таълим тизими япония – шарқий осиёда, тинч океандаги оролларда жойлашган давлат. унинг ҳудудида 6,5 мингга яқин орол бор. энг йирик ороллари: хоккайдо, хонсю, секоку ва кюсю. японлар ўз давлатларини “нихон”, “ниппон” деб аташади. унинг маъноси “кунчиқар мамлакат” деганидир. майдони 377,8 минг кв.км. аҳолиси 127 млн. 960 минг киши . аҳолиси бўйича дунёда 10 ўринда туради. пойтахти – токио шаҳри. 1992 йилда япониянинг тошкентдаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлаган. япония байроғи япония герби япония байроғи япония байроғи япония герби япония …
3 / 39
й хўжалиги каби дарсларни ўқишади. бошланғич мактаб (1-6 синфлар) бошланғич мактабни тугатганга қадар болалар 1006 та канжини ёд олишлари талаб этилади. ўрта мактабда юқоридаги фанларга қўшимча равишда яна инглиз тили ва бир қанча махсус фанлар қўшилади. ушбу фанларнинг сони мактабларга қараб турлича бўлади. ўрта мактаб (7-9 синфлар) мактаб формаси мажбурий ҳисобланади. дарс 50 дақиқа давом этади. бир кунда 6 тагача дарслар бўлади. олий мактаб (10-12 синфлар) мактаб формаси мажбурий ҳисобланади. дарс 50 дақиқа давом этади. бир кунда 6 тагача дарслар бўлади. юқори мактабда фанлар бирмунча бошқачароқ тақсимланган. ўқувчиларга олий мактабда кўпроқ махсус ихтисослашган фанлар ўқитилади. дзюкулар қўшимча мактаб бўлиб, улар болаларни мавзуни ўзлаштиришларига кўмаклашади. ушбу мактабларни “репетиторлик мактаби” дейиш ҳам мумкин. у ерда махсус ёлланган ўқитувчилар болаларга мактабда тушунтирилган мавзуни янада чуқурроқ ўргатишади. илк бора ушбу мактаблар токиода xvii асрда пайдо бўлган. мактабда 10га яқин болалар таҳсил олган. бир неча йиллар аввал у ерда фақатгина университетларга кириш учун ўқиларди, эндиликда …
4 / 39
“world university rankings” рейтингига кўра, 2015 йилда токио университети осиёда 5-ўринни эгаллаган, дунёда эса кучли 20 таликка кирган университет ҳисобланади. германия – федератив давлат бўлиб, 16та федерал ерлардан иборат: «тафаккур устахонаси» германияда мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди. болалар боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков васийлигида фаолият юритади. шу билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз боғчасига эга бўлиши мумкин. мактабгача таълим тизими 3 ёшдан олти ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. 1-синфга бораётган болалар учун байрам тадбирлари ташкил қилинади. болалар 1-синфга 6-7 ёшдан боради.кам ҳолатларда ота-она ҳохиши ва ўқитувчи тавсиясига кўра 5 ёшдан қабул қилинади. немис 1-синф ўқувчилари учун катта “мактаб кулёги” унутилмас совғага айланади. унга машаққатли мактаб ҳаётини “ширин” қилиш учун турли ширинликлар, керакли ўқиш қуроллари солинади. бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. ўқиш асосан 4 йил, берлин ва бранденбургда эса 6 йил давом этади. дастлабки 2 йил мобайнида ўқувчилар бахоланмайди. ўқитувчилар баҳо ўрнига боланинг индивидуал ривожланиш …
5 / 39
иларни уйдан мактабга ва мактабдан уйга ташиши учун текин автобус билан таъминлайди; фелар ўқувчилар учун дарслик ва ўқув қўланмаларни жуда арзон қийматда беради; федерал қонунга кўра кам таъминланган ўқувчи ва талабаларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиб турилади. ўқувчилар реал мактабда 5дан 10 синфгача таҳсил олиб, сўнгра ўқишни 3 йил гимназияда давом эттиради. ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини бўлган гимназияда (gymnasium) тўққиз йил 5дан 13-синфгача таълим олади. мазкур таълим даргоҳида гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. ўқувчилар 11 синфдан танлаган йўналишидан келиб чиқиб, асосий вақтини бир неча фанни чуқур ўрганишга сарфлайди. гимназия - олий таълимга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичидир. гимназияни тугатганлик тўғрисидаги етуклик шаҳодатномаси (abitur) университетга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини беради. аммо етуклик шаҳодатномасини олиш осон эмас. ўқувчига ушбу ҳужжатни беришда унинг ўн уч йил давомидаги натижалари ҳамда 4 фан бўйича якуний имтиҳон баҳолари инобатга олинади. олмон заминида олий ўқув юртига кириш учун ўн уч йил яхши натижа билан ўқиш керак. …

Want to read more?

Download all 39 pages for free via Telegram.

Download full file

About "rivojlangan davlatlarda ta'lim tizimi"

слайд 1 мавзу: иқтисодий ривожланган давлатларда таълим тизими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети педагогика ва умумий психология кафедраси кафедра ўқитувчиси: садикова шоира 1. ривожланган мамлакатларда таълим ва тарбия 2. япония ва германияда таълим тизими 3. хорижий мамлакатлар ва ўзбекистон таълим тизимининг ўзаро уйғунлик масалалари. режа: илмий-техника тараққиёти, янги технологик инқилоби шароитида таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг энг мақбул тизимларини яратиш каби чет эл тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. кейинги йилларда чет эл таълими бўйича кўпгина мақолалар, брошюралар, қўлланмалар чоп этилди, унга бағишлаб семинарлар, анжуманлар, ўқувлар, учрашувлар ўтказилаётгани таълим тизимимизга қизиқишнинг тез суръатлар билан ўсиб бора...

This file contains 39 pages in PPTX format (6.3 MB). To download "rivojlangan davlatlarda ta'lim tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: rivojlangan davlatlarda ta'lim … PPTX 39 pages Free download Telegram